МТМ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ЮКЛАМАСИ ҚАНДАЙ?
Мен мактабгача таълим муассасасида тарбиячиман..Сиздан илтимос 1 ставкада неча кун ва неча соат ишлаш керак маоши канча мтм 5 кунлик шуни билиб беринг.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 йилдаги 10-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
👉 тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
👉 ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
👉 жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
👉 тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
👉 ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат.
Мазкур педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
@oltin_voha