ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ УЧУН ЎҚИТУВЧИДАН ПУЛ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
Бошланғич синфларда дарс бераман. Директоримиз ҳар бир ўқитувчидан мактаб биносини таъмирлаш учун ойлик маошимиздан 80 минг сўмдан олиб қолади ҳар ойда. Ҳар бир ўқувчидан эса 20 минг сўмдан мактаб таъмири учун менга йиғиб берасан дея барчани олдида ҳақорат қилиб, бермаган ўқувчи учун ойлик маошингдан тўлашимни айтди.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
ЙЎҚ, бу нотўғри деб ҳисоблаймиз. Вазиятга батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
«Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига мувофиқ, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги ва бепул умумий таълим давлат томонидан кафолатланади.
Иккинчидан, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3242-cон қарорига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган.
Мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни, шу жумладан, идоравий бўйсунувдаги, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жумладан, зарур ҳолларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларни ҳамда бошқа инфраструктура объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш ҳисобланади.
Тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 961-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ, халқ таълими муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича ҳамда ўқувчиларнинг билими ва таълим сифатига таъсир қиладиган омилларни аниқлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш лозим.
Юқоридаги ҳолатлар халқ таълими муассасалари фаолиятида йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида барча таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларини қонун ҳужжатларининг талаблари бузилиши мумкин эмаслигини ангЛатади.
Мухтасар қилиб айтганда, мактаблар ва бошқа таълим муассасалари томонидан таъмирлаш учун ўқувчилардан пул йиғилиши ноқонуний ҳисобланади ва бундай ҳолатлар қонунга кўра таъқиб этилади.
Сиз мазкур ҳолат бўйича ички ишлар ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингизни тавсия қилган бўлардик
@Yurist_Xizmati
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar