Delete channel

@oybektoga Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Продажи
Добавлен в индекс
20.07.2018 14:33
17 Nov 2018, 13:13 (1069 дней назад)
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади.

Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди.

«Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди. Таклифни барча катта хурсандчилик билан қўллаб-қувватлагач, Президент соҳа мутасаддиларига бу бўйича топшириқлар берди.

Келгуси йили Қорақалпоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғликни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

@MarkaziyStudiyaUZ 👈