Ҳар куни творог ейишнинг натижаси қандай бўлади?
Творог фойдали эканини ҳамма билади. Унинг таркибида кальций, оқсил ва казеин мавжуд. Айрим болалар уни ёқтиришмайди. Бувилар эса унинг фойдаси сабаб миттивойларни ушбу егуликни истеъмол қилишга мажбур қилишади. Катта ёшдагилар эса унга кўпинча бефарқ бўлишади. Бу маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилганимизда организмда нима содир бўлади? Aлбатта нонушта, тушлик ва кечки овқатга творогни турли кўринишларда истеъмол қилиш эмас, уни ҳар куни бироз миқдорда истеъмол қилиш ҳақида сўз юритиляпти.
Моддалар алмашинуви
Творог ҳар куни истеъмол қилинса, унинг таркибидаги В гуруҳи витаминлари метаболизмни нормаллаштиради. В12 витамини эса миянинг тўлақонли ишлашида ёрдам бериб, темирнинг самарали ўзлаштирилишига хисса қўшади. Творогдаги рибофлавин тиамин билан биргаликда углеводларни қувватга айлантиради, пантеон кислотаси эса оқсил, ёғлар, углевод ва аминокислоталар алмашинувида иштирок этади.
Мушаклар
Творог ва ундан тайёрланган таомлар рационингизга киритилгач, мушак массаси ўсаётгани ва мушак корсети ва суяклар мустаҳкамланаётганини сезасиз. Спортчилар уйқудан олдин бежиз творог ёки оқсилли егуликни истеъмол қилишмайди. Олинган аминокислотлар қонга тушади, қувват ва тўйиш ҳисси пайдо бўлади.
Аёллар учун
Таркибида протеин, кальций ва D витамини етарли даражада бўлган творог гормонал фонни барқарор кўринишда ушлаб туради. Турли тадқиқотлар творог истеъмол қилинганида кўкрак бези саратони хавфи камайишини кўрсатган. Тишлар ва суяклар мустаҳкамланади, чунки кальцийнинг кунлик нормаси 28 фоизини айнан творогдан олиш мумкин.
Қондаги қанд миқдори
Иккинчи турдаги диабетда творогни доимий рационга киритиш тавсия этилади. У қондаги қанд миқдори даражасини нормага келтиришда ёрдам беради. Бироқ бунда маҳсулотнинг ёғлилик даражаси 1,5 фоиздан ортиқ бўлмаслиги лозим, акс ҳолда организмга зарар келтириши мумкин.
Юрак ва томирлар
Творог таркибида етарли миқдорда магний бўлиб, у юрак қон—томир тизимига ижобий таъсир қилади. Творог артериал қон босимини назорат остида ушлаб, тромблар хосил бўлишига қарши курашади дейиш мумкин. Бироқ бунинг учун кунига 200 граммга яқин творог истеъмол қилиш лозим.
Касалликлар
Организмда барча тизимлар яхши ишласа ва алмашинув жараёнлари, жумладан овқатланиш билан қўллаб-қуватланса, инсультнинг юзага келиш хавфи минимум даражада бўлади. Творог ва сут маҳсулотларини етарли миқдорда истеъмол қилиш инсульт олдини олувчи фойдали одатларга киради. Шунингдек, диабет, метаболик синдром ва юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар каби бошқа касалликларнинг ҳам. Демак, творогнинг организмга зарар етказиш эҳтимоли жуда оз. Муҳими, қарши кўрсатмалар ва творогнинг айрим ўзига хосликларини ёдда сақлаш. Масалан, унинг таркибида туз миқдори кўп бўлади. Шундай экан, буйрак касалликларидан азият чексангиз, уни истеъмол қилишни аксинча чеклаш лозим.
https://t.me/oydin_hayot_tv