Ozodlik Kanali《official》


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Bizdan uzoqlashmang eng tezkor xabarlar faqat bizni kanalda.
Barcha yangiliklarni birinchilardan bo'lib bizni kanaldan bilib borasiz.
Greator: @Lider
Admin @Kurboshi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Калифорниядаги моргларда ўликларга жой қолмаяпти

Калифорния штатида коронавирус авж олгани сабабли моргларда ўликларга жой қолмаяпти, деб ёзади «CTV News».

«40 йилдан бери дафн маросимлари билан шуғулланаман. Бир кун келиб марҳумларнинг қариндошларига жой қолмаганини айтаман деб ҳеч ўйламагандим», — деди Лос Анжелесдаги «Continental Funeral Home» дафн бюроси раҳбари Магда Мальдонадо.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир кунига 30 талаб мурдаларни олиб чиқишга тўғри келяпти — бу одатдагидан олти баравар кўп. Морг эгалари бир-бирларидан ёрдам сўрашмоқда, аммо ҳаммасида жой етишмаслиги муаммоси келиб чиққан. Мальдонадо мурдалар учун кўпроқ музлатгичлар ижарага олишга ҳамда шифохоналарга боришни бир-икки кунга кечиктиришга тўғри келганини айтди.

Таъкидланишича, Калифорния штатидаги шифохоналарнинг интенсив терапия бўлимларида ҳамда бўш койкалар қолмаган. «CTV News» АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 20 миллиондан ошганини эслатди.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali
энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!


Эртадан бошлаб ID-карталарни бериш бошланади

2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш жараёни 2021 йил 4 январдан бошланади. Бунинг барча техник имкониятлар шай ҳолатга келтирилган.

Унинг нархи БҲМнинг 89 фоизини, яъни 198 минг 470 сўмни ташкил этади.

ID-карталари зарур ҳужжатлар ва маълумотлар қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.

ID-карталар икки босқичда берилади. 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача давом этадиган 1-босқичда ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра ID-карталар берилади.

2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабр оралиғида ID-карталар фуқароларга мажбурий тартибда алмаштирилади. Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йил намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Ўзбекистонда носвой савдосини тақиқлаш таклиф қилиняпти

O‘zbekistonda nosvoy, tamakili va nikotinli snyuslar savdosini taqiqlash taklif qilinyapti. Bu haqda Alkogol va tamaki mahsulotlari bozorini tartibga solish va vinochilikni rivojlantirish agentligi tomonidan ishlab chiqilgan “Alkogol va tamaki mahsulotlari aylanmasini tartibga solish hamda iste’molini cheklash to‘g‘risida”gi qonun loyihasida belgilangan.

Sog‘liqni saqlash vazirligining Tamakiga qarshi kurashish bo‘yicha mutaxassisining ma’lum qilishicha, loyiha O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga ko‘rib chiqish uchun kiritilgan.

Qonun loyihasida mamlakatda tamaki mahsulotini sotish, reklama qilish, sotuvini rag‘batlantirish, homiylik qilish borasidagi cheklov choralarini kuchaytirish, jamoat joylarida tamakidan holi muhitni yaratish hamda chekilmaydigan tamaki mahsulotlari (shu jumladan nosvoy, tamakili va nikotinli snyuslar) aylanmasini taqiqlash ko‘zda tutilgan.

🚨 t.me/Ozodlik_Radio_kanali


Бу суровномани европа давлатларига бериш керак.Узини мусулмон хисоблаган хеч бир киши бу суровга ижобий жавоб бермаслиги аник.Европа ЛГБТ ни бир маданият,демократия белгиси деб бахоласада,инсон табиатига,хатто хайвон табиатига хам тугри келмайдиган бундай хаёт тарзини умуман ижобий бахолаш мумкин эмас.ЛГБТ касалига чалинганларни тиббий равишда даволаш керак,одатий инсоний хаётга кайтариш керак.Жон олиш масаласига келсак,Аллох инсонлар жамиятини тартибда ушлаб туриш учун,баьзи инсонларни баьзисидан устун килиб,конунларни жорий этишга масьул килган,масалан давлат рахбарларини.Улар кулидаги хукукий ва жисмоний кучлар билан жамиятдаги инсоний яшаш меьёрини бир маромда таьминлашга масьулдирлар ва бу йулда кимларнидир улдирсалар,жамият эхтиёжи учун улдирган буладилар ва гунохкор булмайдилар. Энди,Аллох севгисига келсак,Яратган Зот хеч качон бузгунчиларни,ЛГБТ ларни севмайди,агар севганда,Лут кавмини халок этмаган буларди.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


диккат! Жамоатчилик соровномаси. Сизнинг фикрингиз кандай?

Assalomu aleykum
Men LGBT odamlariga huquq berilishini hohlardim. Chunki bu odamlar bu yo'lni o'zlari tanlamagan va buni davosi ham yo'q. Qanchadan qancha olimlar buni davosi ustida ishlamoqda. Agar LGBT haqida gap ketsa odamlar darrov gunoh deyishadi. Vaholangki Qur'onda bir jinsli aloqagina qoralangan, sevgi emas. Agar baribir gunoh deyishsa o'zlari gunohsizmi? Agar ular shunday tug'ilganlari va buni davosi yo'qligi uchun ularni toshbo'ron qilish kerak bo'lsa, mayli... Ammo eng birinchi gunohi yo'q odam tosh otsin.
Odamlar, bilib qo'yinglar, LGBT odanlari sizni bolalaringizni yo'ldan urolmaydi, chunki natural odamni majburlab butun umr gemoseksual hayotda yashatsangiz ham u naturalligicha qoladi. Har jinsiy aloqada jirkanadi. Ko'pchilik naturallar bu narsadan jirkangani uchun LGBTlarni yomon ko'rishadi. Lekin bu hato. Biz bandamiz. Ahir siz yomon ko'rgan insonni hudo sevadiku, nega siz yomon ko'rasiz? Ayrimlar esa LGBT larni o'ldirish kerak deyishadi. Ammo jon olish hudoning ishiku! Bandasi hudo bergan jonni olishga loyiqmasku!

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Римда байрам мушакбозлиги юзлаб қушларнинг ўлимига сабаб бўлди

Римда янги йил мушакбозлиги оқибатида юзлаб қушлар ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Corriere della Sera.
Маҳаллий аҳоли кўчалар, йўлаклар ва уйларнинг айвонларида ётган қушларнинг жасадлари акс этган фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.
Айниқса, Термини станцияси, Виа Национале марказий кўчаси ва Эсквилин тепалиги қушларнинг жасадлари билан тўлиб кетган.
Одамларнинг ёзишларича, улар ярим тунда мушакбозлик бошланганидан кейин кучли гумбурлаш овозларидан чўчиган қушларнинг жасадларидан иборат "ёмғир"га гувоҳ бўлишган.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


🌍Озодлик дастури 30.12.20.

✅Коронавируснинг янги тури камида 33 мамлакатга тарқалди

✅Андижон ва Жиззахда қайд этилган давлат хариди бўйича шубҳали ҳолатлар – айсбергнинг учи...

✅UzAuto Motors раҳбарияти саволга тутилди: Қачонгача “бошим кал, кўнглим нозик” қабилида иш тутасизлар?

✅Коррупция ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

✅COVID-19: Ҳиндистон аҳолини оммавий тарзда эмлашга ҳозирлик кўрмоқда

✅Эронда руҳоний Оятуллоҳ Месбаҳ-Язди вафот этди

✅Суриядаги рус ҳарбий базаси яқинида автомобиль портлатилди

✅Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer-BioNTech вакцинаси қўллашга рухсат берди

✅2020 сарҳисоби: Ўзбекистонни ларзага солган беш воқеа

🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/Ozodlik_Radio_kanali




"Ўзига ўт қўйиб ҳалок этган аёлнинг фарзанди оғир шароитда кун кечирмокда"

"Ёдингизда бўлса, бир неча ойлар аввал Яккабоғ тумани Оқтош МФЙда яшовчи опамиз ўзига ўт қўйиб нобуд булганди! У кишининг бир нафар фарзанди ва синглисининг 4 нафар фарзанди бугунги кунда оғир шароитда кун кечирмокда. Туман маъсуллари эса бу оилага эътибор қаратмаётганлиги айтилмокда! Маъсулларнинг қимматли вақтларини аямай, шу хонадонга эътибор қаратишларига умид киламиз".

Прокуратура маълумоти: Жорий йилнинг 26 июнь куни Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига Яккабоғ тумани, “Оқтош” МФЙ, Боғзор кўчасида яшовчи фуқаро М.Абдиазизова 96 фоиз куйиш тана жароҳатлари билан келиб тушган. М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 27.06.2020 йилда вафот этган.

Фуқаро М.Абдиазизова қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаевлар билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келгани сабабли, жорий йилининг 26 июнь куни фуқаро Э.Пардаевнинг “Оқтош” МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва туман ИИБ профилактика инспектори М.Эгамбердиевлар низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатлари сўрашганида, М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисига кириб, устига бензин сепиб чиқиб, қўлидаги гугурт билан ўзига ўзи ўт қўйган.

https://t.me/Ozodlik_Radio_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзига ўт қўйиб ҳалок этган аёлнинг фарзанди оғир шароитда кун кечирмокда"

https://t.me/Ozodlik_Radio_kanali


👉Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

Малала Юсуфзай
(12.07.1997 й.т.) — Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, бутун дунёда хотин-қизлар таълим олишида тенг ҳуқуқлар учун курашади.

2009 йилда Малала блог очиб, тахаллус остида ўз шаҳридаги жанговар ҳаракатлар фаоллашгани ва мактабига ҳужум қилишларидан қўрқиши ҳақида ёзган.

2012 йилда Малала дўстлари билан мактабдан қайтаётганда террорчи жангчилар томонидан ҳужумга учраган. Покистонда 2 миллиондан зиёд киши таълим олиш ҳуқуқига оид петиция имзолади ва Миллий Ассамблея Покистоннинг бепул мажбурий таълим олиш ҳуқуқи тўғрисидаги биринчи қонунини ратификация қилди.

2013 йилда Малала ва унинг отаси қизлар таълим олишининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида “Малала” фондини ташкил этишди. 2014 йил декабр ойида Малала Нобел Тинчлик мукофотининг энг ёш лауреати бўлди.

Шерин Ханкан (13.10.1974 й.т.) — диний социолог ва ёзувчи, Даниянинг илк аёл имоми, Ислом масалалари бўйича фаол.

Ханкан ўз мамлакатидаги биринчи аёл имом бўлди ва аёллар мавқеини яхшилашни ўз мақсади деб билади.

Шерин тобора кучайиб бораётган исломофобия билан курашиш ва илғор исломий қадриятларни тарғиб қилишни олдига мақсад қилди. Ханкан BBC-2016 бўйича 100 аёллардан бири деб топилди.

Лейла Ахмед – Миср-АҚШлик исломшунос олим. 1992 йилда у «Исломда аёллар ва жинс» китобини нашр этди, унда араб мусулмон жамиятларидаги аёлларнинг аҳволи асосий тарихий таҳлил сифатида баҳоланади.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


​​Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Японияда яшовчи бир ҳамюртимизнинг анча аввал чиққан мақоласини Сизга ҳам илиндим:

«Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй.

Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш экан. Ўтириб саволга тутдим. Япон халқига "сумимасeн" (узр) дeб узоқдан гап бошламасангиз қўрқиб кeтади. Мeн ҳам узр дeб, саволга тутдим. Жавоб бeргиси кeлмай жавоб бeрди.
– Қанақа китоб ўқияпсан?
– Мактабдан бeрган уйга вазифамни қиляпман.
– Нeга уйда қилмадинг?
– Уйда ҳам қилдим. Бу ерда ҳам қиламан. Биласизми? Мен кўп китоб ўқишим кeрак.
– Нимага?
– Отам билан онам ажрашган. Онам мeни, жуда ҳам қийналиб катта қилябди. Баитода (соатбай ишлаш) ишлаб жуда ҳам қийналаябди. Мeн ҳозир зўр ўқисам кeлажакда ўзимни каишамни (компания) очиб, онамларни шачоу (компания бошлиғи) қилиб тайинлайман. Ўзимизни уйимиз бўлади… Мeни “боқишдан қийналаман, бола кeракмас” дeб ажрашиб кeтган отамга ҳам ёрдам қиламан, дeйди…

Кўзларимга ёш кeлди…
Нотўғри савол бeриб қўйганимдан ҳижолат бўлиб, чалғитмоқчи бўлиб, гапни бўлдим.
– Сатоукун, (исми Сатоу экан, -кун қўшимчаси эркалаб чақиришда ишлатилади) дарс қилишни яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда ҳам. Онам айтганлар мeнга, дарс қилсам, яхши одам бўлсам, одамларга ёрдам бeрсам давлатга зиёним тeгмаса «тeнгоку»га тушарканман.
– «Тeнгоку» нима?
– «Тeнгоку»ни билмайсизми? Мeн сизни кийимларингизни, қўлингиздаги китобни кўриб ақлли одам дeб ўйлагандим. Ие, ҳа сиз гаикоужинсиз-ку (хорижлик) шунга тушунмадингиз, шeкилли. «Тeнгоку» дeгани одам ўлгандан кeйин борадиган жой. Яхши одамлар «Тeнгоку»га тушади. Ёмон одамлар «Жигоку»га.

Бу гапларини эшитиб, Жаннат ва Дўзах ҳақида гапираётганини фаҳмладим. Яна саволга тутдим:
– Сатоукун, Жигокуга (дўзах)га қандай одамлар тушади?
– Давлатдан алдаб пул ундирганлар, масалан: ўқимай, ишламай, “пулим йўқ, пул бeринглар” дeб фақат давлатдан пул ундирадиганлар тушади. Ёмон одамлар тушади. Дадамни ҳам тушади дeб айтишди мeнга. Лeкин, мeн хоҳламайман. Бўлди, мeн кeйинги бeкатда тушаман. Бай бай.
– Ўқишларинга омад. Укажон, Илоҳим барча орзуларинга эришгин…

Бола тушиб кeтди. Қарасам анча бeкат ўтиб кeтибман. Кун бўйи бола билан бўлган суҳбат ҳақида ўйладим. Ҳали бошланғичда ўқийдиган болани, фикрлаши-ю, ақллилигига тасанно айтдим. Фарзанд тарбиясига қойил қолдим.

Япония давлатини анча мунча давлатлардан илдамлаб кeтганини сабабини тушунгандeк бўлдим. Ўқимаса ҳeч ким бўлолмаслигини, оддий соатбай ишда ишлаб ўтиб кeтишини тушунган, кeлажакда катта компанияни юритаман, дeб болалигидан қаттиқ ҳаракат қилган Сатоукунлар ривожлантирган экан Японияни. Жуда кўп японни кўрасиз ўзимни компаниямни очаман, дeб қаттиқ ўқиб, соатбай ишлаб, ухламай юрганликларини. Шу сабабдан Япон компаниялари дунёда кучайиб кeтгандир, балки.

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни.
Барака топ, Сатоукун. Ўзингдан нeча баробар ёши катта аканга, «жигоку», «тeнгокудан», ҳаётдан, тиришқоқликдан, китоб ўқишдан дарс бeриб қўйганинг учун…

Моҳи Рамазон ойларида дуо қилайлик азизлар, бизни юртимиздан ҳам шундай, болажонлар чиқиб, ёшлар чиқиб, катта – катта компаниялар очиб, кучли олимлар чиқиб, ота-боболаримизни муносиб ворислари чиқиб Ўзбeкистонимизни Япониядeк, бошқа ривожланган давлатлардeк юқори чўққиларга олиб чиқсин, Илоҳим.

Баҳодир Искандаров,
Шинжуку шаҳри, Япония. 2019 йил 7 май».

Мақола тугади.

Фото: Япония метросидаги Сатоукун. (Баҳодир Искандаров олган фотосурат).


T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Янгийўл туманида уйида кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

Вилоят ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган тадбир давомида «Маданият» МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўлбола усулда тайёрлаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларини тайёрлашда фойдаланган моддани Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган амияк слитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлаганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Уша хажв килганлар аслида аёлини хар кандай гапини икки килолмайдиган латталар булиши мумкин,шуни яшириш учун ушбу хажвияни уйлаб топишган булса керак.Уй ишларида аёлига кумаклашиш бу суннат амал ва хакийкий эркакни иши.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


⚡️Юртимизда янги йилнинг биринчи куни нечта чақалоқ туғилди?

2021 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди ССВ. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.

🚨 t.me/Ozodlik_Radio_kanali 🇺🇿- энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!


#фикр

Кеча ЗўрТВнинг байрам дастурида Дизайн ҳажвий жамоаси аъзоларидан бири «Менинг дадам ЗЎРда» лойиҳасида иштирок этиб, аёлининг ўрнига уй юмушларини бажарадиган эркакларни ЛАТТА деб атади.

Бу нимага тарғибот?
Уй юмушларида аёлларга ёрдам бермасликками? Ислом динида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган, ҳозирги кунда анқонинг уруғига айланиб бораётган суннатлардан бирини очиқдан-очиқ масхара қилишми бу?

«Бу шунчаки юмор учун йўлига айтилган гап!» - деб ўйласангиз, унутманг - бировни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириш, бўлмаган нарсани бўлди дейиш мумкин эмас!

Ҳурматли аёлига, онасига рўзғор юмушларига ёрдам берадиган ҲАЗРАТИ ЭРКАКЛАР!
Сизлар қилаётган ишининг тайини йўқ, бемаъни ҳазиллари билан ҳеч кимга маънавий озуқа бермайдиган ўша сохта ҳажвчининг гапи билан ЛАТТАга айланиб қолмайсиз! Қилган амалларимизнинг, сўзлаган сўзларимизнинг, ўйлаган ўйларимизнинг барчаси учун мукофотни албатта оламиз.

Вамаллаҳу биғафилин амма таъмалуун! (Аллоҳ қилмишларингиздан ғофил эмасдир!)

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Чеклист: Зиддиятдан ҳали чиқа олмаганингизни англатувчи 4 белги

ЗИДДИЯТЛАРДАН ҚЎРҚИШАДИ
: кўпчилик уни манфаатлар тўқнашуви деб эмас, балки можаро ва жанжалларнинг синоними, деб ўйлайди. Жанжалли вазият ва кучли низо юзага келганда, одамлар вазиятни тўғрилашга ва тинчликни ўрнатишга ҳаракат қилади. Аммо айнан шунинг учун, асосий муаммо ҳал бўлмай қолади, тўқнашувлар эса бот-бот такрорланиб тураверади. Бугун ана шундай тўртта сценарийни таҳлил қиламиз, шунингдек, муаммони ҳал этиш йўлларини излаймиз.

1. Муаммони яшириш
Бу йўл зиддиятдан қочишнинг кенг тарқалган усули. Бир-биридан норози томонлар зиддият сабабини умуман ҳал қилмайди. Салбий ҳисларни ичга ютиш қийин бўлгани учун, кўп ҳолларда айбсиз айбдорлар четдан топилади: шеригингизга ҳамкасбингизни ёмонлайсиз, шеригингизни эса онангиз ёки дугонангиз билан ғийбат қиласиз. Агар битта инсон барча муҳокамаларнинг марказида тураверса, демак, у билан муносабатларингизга аниқлик киритиш керак.

Афсуски, ёқимсиз суҳбатлардан қўрққанимиз сабабли, муаммоларни тилга олмасликка ҳаракат қиламиз, аммо бу ечим бўла олмайди. У майда-чуйда нарса эмасдирки, ичингизда сақлаб турсангиз. Гап муҳим масалалар муҳокама қилинмайдиган вазиятлар ҳақида кетяпти. Агар бир куни шеригингиз хонани бетартиб қолдириб кетса-ю, бундан сизнинг жаҳлингиз чиқса, бу вазиятни арзимас нарса дейиш мумкин. Аммо бирга яшаганингиздан буён уйнинг ҳолатидан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бу бошқа гап. Энди ушбу жиддий муаммони ҳал қилмасангиз бўлмайди.

Муаммони яширишнинг асосий салбий томони, ундан фойдаланадиган инсонлар барибир уришаверади, фақат бошқа вазиятларда. Чунки асабийлик ва ғазаб тўпланиб боради ва кутилмаган жойда юзага чиқади. Узоқ бирга яшаган ва доимо уришиб турадиган эр-хотинни тасаввур қилиб кўринг — бундайларни комедияларда ифодалашни яхши кўришади. Айнан шу жуфтлик муаммони узоқ вақт ичда сақлаб юриш стратегияси нимага олиб келишини кўрсатиб беради.

НИМАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК:

Биринчидан, оилавий, романтик, ишчи каби исталган муносабатларга тўғри келадиган қоидага амал қилиш керак. Агар томонлардан бири доимо ўзини ноқулай ҳис этса, буни ҳал қилиш ва ўзгартириш керак, акс ҳолда муносабатларга дарз кетади. Ҳеч ким сурункали ноқулайликдан азият чекмаслиги лозим.

Қулайлик туғилиши ҳақида билганингизда, ноқулайлик ҳақида гапириш осонроқ бўлиб қолади. Биринчи икки қадам — бу уни сеза билиш ва меъёр, деб ўйлашни бас қилиш. Ҳаммаси силлиқ кетмаётганини билдирувчи белгиларга: соматик муаммолар (зўриқиш, бош оғриғи, уйқусизлик каби) ва ёмон кайфият (асабийлик, тушкунлик, ич-этини ейиш) киради. Айниқса, бирор бир инсон олдида ёки қайсидир вазиятда кайфият доимо ўзгараверса, бунга эътибор бериш керак: масалан, ишда, маълум бир дўстларникида меҳмонда, қариндошингиз уйида.

2. Тез ярашув
Жаҳл устида яқин инсонингиз, ҳамкасбингиз, дўстингиз ёки опангизга бақирдингиз. Ичингизда йиғилган бор салбий фикрларни айтиб ташладингиз: бировнинг ишини бажариш жонингизга тегди, меҳнатингизни ҳеч ким қадрламайди, доимий кечикишлардан чарчадингиз! Иккинчи томон қўрқиб кетади ва сизга муносабати яхшилигини билдиради ёки жавобан танқидлар ёмғирини ёғдиради, натижада жанжал келиб чиқади.

Зиддият инсонлар томонидан хавф сифатида қабул қилингани учун ҳам, эртами кечми ҳар икки томонда ярашиш ва зиддиятни унутиш фикри туғилади: «Ахир мен сени яхши кўраман-ку!», «Биринчи босқичдан бери дўст бўлсак!», «Тўрт йилдан бери бирга ишлаймиз ва бир-биримизга ишонамиз!» Аммо ярашув тўлқинида зиддиятга сабаб бўлган мауаммо ҳал қилинмай қолади.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қоидабузарликни тасвирга тушириб юбориш мавзуси атрофида доим баҳслар бўлади. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бу ишни "сотқинлик", "стукачлик", "номардлик" деб аташади.

Мен эса мутлоқ бошқа фикрдаман.

Ҳар йили йўлларда минглаб инсонлар вафот этишади. Қоидани бир тийинга илмайдиган, йўлда худди молдек машина ҳайдайдиганлар афсуски кўп. Уларнинг касрига кимнингдир отаси, онаси, фарзанди ҳаётдан кўз юмади (Аллоҳ асрасин барчамизни).

Шу сабабли бундай фожиаларга қарши бутун жамоатчилик биргаликда курашиши керак. Ҳамма уйғоқ бўлиши, ҳеч ким лоқайд бўлмаслиги керак. Видеоларни албатта юборинг, агар пул олишга хижолат бўлсангиз, пулдан воз кечсангиз ҳам бўлади.

Қоидабузарлар ҳар қанча ўзгаларни айбламасин, энг аввало ўзлари қоидани бузмаслиги керак, тамом.

Юқоридаги видео 1 ҳафта олдин олинган. Болакайни Аллоҳни ўзи асрабди. "Стукачлик" деб оғзидан кўпик сачратадиганларга айтадиган гапим, ўша болакай ўрнида сизнинг фарзандингиз ҳам бўлиши мумкин эди.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


​​Биздан кетгунча, Россияга етгунча…

Россиядаги иқтисодий тангликка қарамай, ўзбекистондан бу мамлакатга ошиқаётганлар ҳалиям кўплиги ажабланарли. Аммо ҳозир Рус диёри ҳаммани ҳам қучоқ очиб кутиб олаётгани йўқ. Фақат даволаниш учун борганларга мамлакатга кириш учун маълум имтиёзлар бор.

Бироқ шу кунларда ижтимоий тармоқларда Россия аэропортларида мамлакатга киритилмаётган Ўзбекистон фуқароларининг норозилиги акс этган видеолар тарқаляпти. “Би-би-си”нинг ёзишича, бунинг асосий сабаби Ўзбекистондаги авиакассалар кўпчилик йўловчиларнинг "касаллиги ҳақида" сохта маълумотномалар бераётгани билан боғлиқ.

Бу масалани ўрганган россиялик ҳуқуқ фаоли Валентина Чупик бир рейсда келган ўзбекистонлик 100 нафар йўловчининг барчаси бир хил — "Простатани даволаш учун" деб тайёрланган сохта справкалар билан келгани оқибатида Шереметьево аэропортидан қайтариб юборилганини айтган.

Одамларимиз-ку, лаққа тушишга мойил. Лекин сохта маълумотларни пуллаб, чўнтагини қаппайтираётганларни гирибонидан оладиган кучлар йўқми?! Ёки бундан тегишли мутасаддиларимизам “доля”дами?

T.me/Ozodlik_Radio_kanali


Brexit якунланди: Буюк Британия ниҳоят Европа Иттифоқини тарк этди

Кеча, 31 декабрь куни Лондон вақти билан 23:00 да Brexit амалга ошди. Яъни янги йилнинг кириб келиши билан Буюк британияликлар ҳаётида янги саҳифа очилди.

Шундай қилиб, Бирлашган Қироллик ЕИ, ўз навбатида, ягона бозор ва божхона иттифоқидан бутунлай чиқиб кетди.

Эндиликда Буюк Британия ва Европа ўртасида товар ҳамда хизматлар учун квотасиз ва тарифсиз эркин савдо зонаси яратилади. Бироқ чегарада божхона ва санитария назорати жорий қилинган бўлиб, бу кечикишларга олиб келиши мумкин.

Фақат товарлар эмас, балки фуқаролар ҳам текширилади – Европа Иттифоқида визасиз қолиш 90 кун этиб белгиланган. Қолаверса, биртанияликлар Европада роуминг учун тўлов қилишларига ҳам тўғри келади. Олдин бундай эмасди.

T.me/Ozodlik_Radio_kanali

Показано 20 последних публикаций.

797

подписчиков
Статистика канала