#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади
“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-161-сон, 17.04.2024 й.) қабул қилинди
🔰
Қарорга кўра:🗓
2024 йил 1 июндан МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган
5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда
9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан
сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.
✔️
2024 йил 1 июлдан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили
III – IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини
автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.
✅
2024 йил 1 июлгача республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида
минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади.
📁
2024 йил 1 августдан хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб
лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
📌
2024 йил 1 июндан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида
автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади.
🔍
2024 йил 1 июлгача техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни
“компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тиклаш ишлари
эксперимент тариқасида амалга оширилади.
📄
2024 йил 1 майдан зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни
ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
🏢
Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциациясини (Ассоциация) ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot