#Сўраган_эдингиз
Бугунги кунда масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчилардан ҳам “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ҳам ўқитувчи томонидан берилган уйга вазифалар талаб қилиняпти, шу тўғрими?
Жавоб: Пандемия шароитида республика умумтаълим мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Мактабда ўқиш шакли ота-оналарнинг ихтиёри асосида танланмоқда.
Бугунги кунда масофавий таълим шаклини танлаган айрим ота-оналар томонидан дарс машғулотлари ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда олиб борилаётганлиги боис, ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштириш ва уйга вазифаларни бажаришда тушунмовчиликлар юзага келаётгани юзасидан эътирозлар юзага келмоқда.
Халқ таълими вазирлиги ушбу эътирозларга жавобан масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчилар телевизион дарсда берилаётган уйга вазифаларни бажаришлари лозимлигини маълум қилади.
Ўқитувчилар ўқувчининг уйга вазифасини бажариш учун имконият берилиши, яъни телевизион дарс ўтилган куннинг ўзидаёқ унинг бажарилишини талаб қилиниши нотўғрилиги, аксинча фан ўқитувчилари томонидан телевизион дарсда берилган уйга вазифани ўзлаштиришда ўқувчиларга кўмаклашиши мақсадга мувофиқ.
Ўқувчининг масофадан таълим олаётгани билан боғлиқ мураккабликни инобатга олган ҳолда ўқитувчилардан ўқувчиларни масофавий шаклда ўтилаётган телевизион дарс машғулотларидан ташқари қўшимча уйга вазифалар билан ортиқча юкламалар бермасликлари сўралади.
@xtv_press
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A