PREZIDENT MAKTABLARI


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Prezident maktablari haqida to‘liq ma’lumot, prezident maktabiga tayorlov , prezident maktablariga topshirish uchun sinov testlari

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ILM” Nodavlat ta'lim muassasasi Prezident maktablariga kirish imtihoniga tayyorlov guruhlari tashkil etganligi haqida ma’lum qiladi❗️

📑sinov imtihon testlari
🇬🇧ingliz tili
🧮matematika
🤔tanqidiy fikrlash (analiz)

Maqsad : o'quvchilarga kirish imtihonga puxta bilimini oshirish, savollarni qanday yechish, imtihon sinov testlari, o‘zini qanday tutush ko‘nikmasini hosil qilish!

Qatnashmoqchi bo‘lganlar RO'YHATdan o‘ting
onlayn o‘tish 👉 @bizgamurojatqiling

📞 +998937825221 Andijon
📞 +998932646545 Namangan
📞 +998936422661 Farg'ona

Batafsil: 👉 @prez_maktab


​​Президент мактабига талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

📎 ариза;
📎 талабгорнинг анкетаси;
📎 талабгорнинг ҳужжатлари тақдим этилган вақтда таълим олаётган мактабидан маълумотнома.
📎 талабгорнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома;
📎 2 та расм (3х4);
📎 туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси.

Ўрта таълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган талабгорлар Президент мактабининг шу каби синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

🚫Чет эл давлатларининг фуқаролари кириш имтиҳонларида иштирок этишларига рухсат этилмайди.

❗️Кириш имтиҳонлари такроран ўтказилмайди.

@prez_maktab


​​Ариза бериш учун қандай ҳужжатлар керак?

Танловда иштирок этиш учун талабгорнинг ота-онаси (қонуний вакили) белгиланган муддатда қабул комиссиясига белгиланган шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1) ариза берувчи ҳужжатларни топшириш вақтида ўқиётган мактабдан маълумотнома;
2) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
3) талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида таҳсил олаётган мактабдан жорий йилги табелининг асл нусхаси ва директор томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган нусхаси.

@prez_maktab


​​Президент мактабига кириш учун ҳужжатларни қаерга топширишим мумкин?

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар бир неча йўллар билан тақдим этилиши мумкин:
1) Веб-сайт орқали онлайн ариза топшириш
2) Ҳужжатларни қабул қилувчи махсус марказга қоғоз шаклида тақдим этиш.

@prez_maktab


​​Қайси фанлар бўйича имтиҳон ўтказилади?

Имтиҳон қуйидагилардан иборат:
🔸 ахборотни таҳлил қилиш ва қиёслаш қобилиятига оид топшириқлар;
🔸 мантиқ элементлари мавжуд математик масалалар;
🔸 инглиз тилини билиш тести.

Имтиҳон ўзбек тилида (Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тилида) ўтказилади.
Инглиз тилини билиш 9–10-синфларга киришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 5–8-синфларга киришда инглиз тилини билиш учун тест синовлари талабгорларнинг салоҳиятини баҳолашга хизмат қилади.

Президент мактаб-интернатларига кириш имтиҳонлари якунлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабгорлар қабул қилинади.

@prez_maktab


​​Президент мактаб-интернатига қайси синфдан қабул қилинади?

Президент мактаб-интернатларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли болалар қабул қилинади. Ҳар бир Президент мактаб-интернатига қабулнинг биринчи йилида талабгорлар истисно тариқасида 6–10-синфларга ҳам танлаб олинади. Шундай қилиб, 2019-йилда тўртта (Тошкент, Нукус, Наманган ва Хивадаги) Президент мактаб-интернатининг ҳар бирига 144 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

Маълумот учун: Президент мактаб-интернатларида 5-синфдан 11-синфгача 7 та параллел мавжуд бўлади (мактаб-интернат иккинчи йилда тўлиқ тўлдирилади). Ҳар қайси параллел 12 та ўқувчиси бўлган 2 тадан синфдан ташкил топади.

@prez_maktab


​​Президент мактаб-интернатига қандай кириш мумкин?

Болалар Президент мактаб-интернатларига фақат боланинг ўқиш жойи бўйича ҳудудий тамойил асосида қабул қилинади. Яъни, агар бола Тошкент шаҳридаги мактабда таҳсил олаётган бўлса, у фақат Тошкент шаҳридаги Президент мактаб-интернатига кириш ҳуқуқига эга. Агар бола Тошкент вилояти мактабида таҳсил олаётган бўлса, у фақат Тошкент вилояти ҳудудидаги Президент мактаб-интернатига ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
Бошқа ҳудудларда, агар ҳужжатларни топшириш вақтида ушбу вилоят ҳудудида жойлашган мактабда ўқиётган бўлса, бола ушбу минтақадаги Президент мактабига ўқишга кириши мумкин.

🔸Ҳужжатлар белгиланган муддатда қабул қилинади.
🔸Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти мавжуд.

@prez_maktab


​​Президент мактаблари бевосита Вазирликка бўйсунади. Вазирлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.

Президент мактаби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

🔸Иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат бўлган йиллик қабул квотаси доирасида ўқувчиларни қабул қилишни амалга ошириш;
🔸Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини берувчи тегишли халқаро даражадаги дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)ни бериш.

Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) берилади.

Президент мактабига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли болалар танлов асосида қабул қилинади.

Президент мактаби фаолиятининг биринчи йилида шу жумладан, ўқувчилар 6-10-синфларга қабул қилинади.

Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинадилар.

@prez_maktab


​​Шавкат Мирзиёев «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Президент мактаблари қайси вилоятларда очилади?
- Президент мактаблари Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таълим муассасалари шаклида ташкил этилади.

2019 йилда дастлабки мактабларнинг қурилиши бир вақтнинг ўзида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, ҳамда Хоразм вилоятида бўлади. Ўз навбатида, 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, 2021 йилда Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактабларини ташкил этиш режалаштирилган.

Президент мактабларига ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилинади?
- Ушбу мактабларига қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида имтиҳон асосида қабул қилинади.

Президент мактабларига қабул қайси фанлар асосида ташкил этилади?
- Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабларига қабул квотаси қандай белгиланган?
- Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфларининг ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Президент мактабларида таълим қай тарзда олиб борилади?
- Ўқув жараёни эса хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва «STEAM - таълим» (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактаблари битирувчиларига қандай хужжат берилади?
- Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

👉 @prez_maktab

Показано 9 последних публикаций.

17

подписчиков
Статистика канала