Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
Ўзбек адабиётида Темирпўлат Тиллаев деган адибни бугунги ёшлар деярли билмайди, танимайди, умуман олганда, у Қашқадарё вилоятда ҳаётнинг одатий ташвишлари билан андармон бўлиб умр кечираётган бўлса-да, бугунги адабий жараён учун унут бўлган адиблар сирасига киради. Бунинг ўзига хос асосли сабаблари бор.
Ўтган асрда китоб жавонларини тўлдирган, шов-шув қилинган, кўкка кўтарилган қанча асарлар вақт синовидан ўтолмади, тузум байроғини кўтариб, яловбардор бўлган ёки фақат оёғининг остини кўрсатадиган кўзойнак таққан қанчадан-қанча адиблар унутга айланди ва унутилмоқда.
Аммо, мен шуни ишонч билан айта оламанки, Темирпўлат Тиллаевнинг ўша даврларда эълон қилган асарлари вақт синовидан бемалол ўтди, улар бугунги ўқувчини ҳам ҳаяжонлантира олади, бугун ҳам бу асарларда кўтарилган муаммолар долзарблигича турибди ва агар бу адибнинг асарлари бўлмаса, ўтган асрнинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақидаги тасаввуримиз ҳам тўлиқ бўлмайди.
Назар Эшонқул
@akademnashr