Qashqadaryo_ssb


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций










Қашқадарёда илк бор дунё офтольмологияси катаракта амалиётининг “олтин стандарти” қўлланилади
(Пресс-релиз)
Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари вилоят кўз касалликлари шифохонасида республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий-тиббий марказининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан замонавий “Факоэмулсификатор” аппарати ёрдамида илк бор жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан вилоят кўз касалликлари шифохонасига замонавий тиббий ускуналар олиш учун 1 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилган эди. Мазкур маблағ ҳисобидан АҚШда ишлаб чиқарилган замонавий “Факоэмулсификатор” аппарати, Жанубий Кореянинг “ОСТ” (кўз томографияси) ускунаси келтирилди ва яшил лазер ускунаси келтирилиши кўзда тутилмоқда.
Шу пайтгача мазкур шифохонасида кўзга сунъий гавҳар қўйиш амалиёти асосан қўлда бажарилган. Бунда шоҳ парда 12 миллиметр кесилар эди. Бу эса табиийки, каттагина кесим жароҳатига сабаб бўлар эди. Факоэмулсификаторда эса шу кесим 2 дан 2.8 миллиметргачани ташкил этади холос. Мазкур ускунани амалиётда ишлатиш орқали кесим жароҳати кичраяди, жароҳат тез битади, жарроҳлик амалиёти вақти, беморнинг стационарда қолиш давомийлиги қисқаради, уни амбулатор шароитда даволаб, бир кунда жавоб бериш имконияти вужудга келади. Бу дунё офтольмологиясида катаракта амалиётининг “олтин стандарти” ҳисобланади.
ОСТ – бу оптик когерент томография, яъни кўз томографияси ускунасидир. У кўз тубидаги ўзгаришларни, тўқималарнинг микроскопик даражадаги гистологик ҳолатини кўрсатиб беради. Шу орқали аниқ ташхислаш имконияти яратилади. Кўзнинг тўрпарда касалликлари, глаукомани, шунингдек, гипертония, қандли диабет ва ирсий касалликларда кўриш ўткирлигининг пасайиши билан боғлиқ барча касалликларни босқичма-босқич аниқлаб беради. Даволаш жараёнида кўз ҳолатини мунтазам назоратга олиш имкониятини беради.
Яшил лазер ускунаси орқали кўз тубида бўладиган миопия касаллиги асоратлари, тўрпарданинг қисман кўчиши ва ёрилиши, тўрпарда қон томир касалликларида, қандли диабет касалликлариинг кўз тўрпардасидаги ўзгаришларида, глаукома, иккиламчи катарактада лазер жарроҳик амалиётлари қон кетишсиз, оғриқсиз, қисқа муддатда (20 дақиқагача бўлган вақтда) амалга оширилади. 27-28 сентябрь кунлари пойтахтлик малакали мутахассислар томонидан 30га якин жаррохлик амалиётини бажариш кутилмокда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Маълумот учун телефонлар:
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати раҳбари Н.Эгамов - 97 389 00 75;
вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори ўринбосари Иброҳим Очилов - 91 459 70 41.

Показано 5 последних публикаций.

4

подписчиков
Статистика канала