…Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Уларнинг дардини ҳис қилсангиз, унга жиддий қарасангиз етарли бўлади уларга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!
@qofiiy