#Darslik_Namoz
АН-НОС СУРАСИ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِِ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ .1 مَلِكِ النَّاسِ .2 إِلَهِ النَّاسِ .3 مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ .4 الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ .5 مِنَ الْجِنَّةِ وَ النَّاسِ
Қул аъуузу бирробин-нааси мааликин-нааси илааҳин-нааси мин шаррил-васваасил-хоннаас. Аллазиий ювасвису фиий судуурин-нааси минал-жиннати ван-наас. Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парварди-горига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Узи) жинлар ва одамлардандир"».
5.Зам сура тугагач, «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар .
Аёллар эркакларга нис-батан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жам-лаб тиззаларини тутадилар. . Рукуда уч марта «Суб-ҳаана роббиял-ъазиийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.
5.Рукудан «Самиъал-лооҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этган-ларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббанаа лакал- ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади .
6.«Аллооҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди . Аёллар тирсакларини ерга қўядилар .
Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсон-лардан поксан), дейилади.
7. «Аллооҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим
Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар
8.«Аллооҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади
Шу билан биринчи ракат тугайди.
9. «Аллооҳу акбар» деб қиёмга (тикка) турилади
10.Қиёмда «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм»-дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.
11. «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳаана роб-биял-ъазиийм», дейилади
12. «Самиъаллооҳу ли-ман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббанаа лакал-ҳамд», дейилади
13. «Аллооҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади
14. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади
15. «Аллооҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади
16. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтари-либ қаъ-дада ўтирилади ва қуйида-гилар ўқилади:
https://t.me/joinchat/AAAAAFSJiHevK99ErtnZ_Q