ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ!

Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Бу Қуръон – Аллоҳнинг зиёфатидир. Ким бу зиёфатга ташриф буюрган бўлса, омонликдадир», дедилар.☝️

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

☝️Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг.
Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг.
Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.

Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот!
Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
​​Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар

🌺Қизгинам, қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:

✔️ Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
✔️ Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
✔️ Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
✔️Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.
✔️Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.
✔️ Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
✔️Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.
✔️ Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.
✔️Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
✔️Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.
Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☘🎊🌹 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!☘🎊🌹

🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СОДДА ҚИЗЛАР МАҲРГА БИТТА УЗУК БЕРСА ҲАМ РОЗИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

Нозимжон Ҳошимжон

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ

🌙 Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойида ҳам олти кун рўза тутишга улкан ажр мукофотлар ваъда қилинган:

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيُّ رضي الله عنه أَنَّهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمُ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган:
“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлиқ бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.

☝️Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
РАМАЗОН 300+ШАВВОЛ 60 = НАТИЖА 360

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан.

Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!

Уламолар суҳбатидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Нега зикрда қўрқув аввал келади?

اللهم اجعل وساوس قلبي خشيتك و ذكرك

Бу дуода нега “ҳошият”, яъни  “қўрқиш” аввал зикр қилмоқда? Бунинг сабабини билишни истайсизми?  Сабаби – қўрқув бандада доим бўлиши керак бўлган зарурий амал бўлгани учун ҳам, биринчи навбатда унинг  зикри келади. Чунки муҳаббат хавфдан, қўрқувдан ғолиб бўлса, бидъатга йўл очилади. Қўрқув муҳаббатни шариат чегарасида бўлишини таъминлаб туради. Шайх Шоҳ Абдулғоний рахматуллоҳи алайҳ айтади:

واما من جاءك يسعى . و هو يخشى

"Аммо ҳузурингга шошилиб келган...  ва қўрққан эса..." (Абаса сураси, 8-9-оятлар).

Бу оятда саҳобанинг югуриб келиши муҳаббат сабабидан эди. Ва у қўрққан ҳолатда эди. Бу ҳолдир. Яъни, унинг муҳаббати қўрқишга сабаб бўлди. Бундан маълум бўладики, агар муҳаббат қўрқув чегарасини бузса, бидъатга айланади.
Қўрқувнинг зидди муҳаббатдир. Лекин ҳадиси шарифда муҳаббатнинг ўрнига нега зикр деб айтилди? Чунки  зикр муҳаббатнинг сабаби ва муҳаббатнинг мевасидир. Кимки зикр қилса, бундан маълум бўладики, унда муҳаббат бор. Муҳаббат қилсаю, аммо Аллоҳ таолони зикр қилмаса, у муҳаббатида содиқ эмас. Шунинг учун мунофиқлар зикр қилувчи бўлмайди. Улар зикр қилувчилар рўйхатидан чиқарилади. Ким муҳаббатда содиқ бўлмаса, зикр қилувчи ҳам бўла олмайди.

📚 Ҳаким Муҳаммад Ахтарнинг  "Маваҳиби Раббани" китобидан
Замира Тўйчиева таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!!👉ДУОНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Тасбеҳ жамики тирик махлуқотлар айтадиган зикрдир

Салафлардан бирлари айтади: “Қуръондаги тасбеҳ ўринларини ўрганиб, ажабланарли ҳолга дуч келдим. Тасбеҳ Юнус алайҳиссаломнинг қиссасида келгани каби, ҳатто тақдирни ҳам қайтарар экан. Аллоҳ таоло айтади: “Агар у кўп тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида… унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди” (Соффаат сураси, 143-144-оятлар).
У зот алайҳиссалом ўзининг тасбеҳида: “Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим”, деган эди (Анбиё сураси, 87-оят).

📿 Тасбеҳ Довуд алайҳиссалом билан бирга жўр бўлиб, тоғлар ва қушлар такрорлаган зикрдир. Аллоҳ таоло айтади: “Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. (Шуларни) қилувчи бўлган Бизмиз” (Анбиё сураси, 79-оят).

📿 Тасбеҳ жамики тирик махлуқотлар айтадиган зикрдир. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга осмонлар ва ердаги жонзотлар ва қанот қоққан қушлар ҳам тасбеҳ айтишини кўрмайсанми?!” (Нур сураси, 41-оят).

📿 Закариё алайҳиссалом меҳробидан чиққан вақт ўз қавмини тасбеҳга амр этиб шундай деган: “Бас, меҳробдан ўз қавми ҳузурига чиқди ва уларга: «Эртаю кеч тасбеҳ айтинглар», деб ишора қилди” (Марям сураси, 11-оят).

📿 Мусо алайҳиссалом ҳам инилари Ҳорун алайҳиссаломни тасбеҳ ва зикрда ёрдам бериши учун ўзларига вазир қилишини дуо қилиб сўраган эдилар: “...оғам Ҳорунни. У билан белимни қувватла. Уни ишимга шерик айла… Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун… ва Сени кўп зикр қилишимиз учун" (Тоҳа сураси, 31-оят).

📿 Жаннат аҳлининг зикри ҳам тасбеҳ эканини билдим. Аллоҳ таоло айтади: «Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар оқиб туради. У ердаги дуолари: "Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз"дир. У ердаги сўрашишлари "Салом"дир. Охирги дуолари эса "Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга", демоқдир» (Юнус сураси, 9-10-оятлар).

📿Тасбеҳ малоикаларнинг ҳам зикри эканини топдим. Аллоҳ таоло айтади: “Фаришталар эса Робблари ҳамди ила тасбеҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга мағфират сўрарлар” (Шууро сураси, 10-оят).

Анвар Аҳмад таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!!👉ДУОНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙

💐🤲 Сизни ва барча оила аъзоларингизни бугунги “РАМАЗОН ҲАЙИТИ”байрами билан муборакбод этаман.

💐🤲 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

💐🤲 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!

💐🤲 АЛЛОҲИМ!
Келаси йил шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🌹🎉РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲•🎊 Роббимиз - Аллоҳ
🤲•🎊 Динимиз - Ислом
🤲•🎊 Қибламиз - Каъба
🤲•🎊Айёмимиз - Жума
🤲•🎊Фарзимиз - Намоз
🤲•🎊Қарзимиз - Закот
🤲•🎊Орзуимиз - Ҳаж
🤲•🎊Амалимиз - Савоб
🤲•🎊Тилимиз - Тақво
🤲•🎊Нафратимиз - Зино
🤲•🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲•🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲•🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ҲАЙИТ айём муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
---------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
​​🌙💐🎊РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

​​#ТАБРИК

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кириб келган РАМАЗОН ҲАЙИТИ барчаларимизга муборак бўлсин!

• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!

• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!
• Амин!
• Амин
!

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
​​☝️💐ДИЛГА ЯҚИНИМ, ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

🎉Келаётган Рамазон Хайит арафасида сизларни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Ширин сўзларимни бўлишгим келдим.

🤲АЛЛОҲИМ тутган рўзаларингиз ибодатларингизни бериё қабул қилсин илойим. Тутган рўзаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Район эшиги томон элитсин.
ИН ША АЛЛОҲ.

🤲Хонадонингизга тинчлик хотиржамлик тан сихатлик хайр ва барокотини ёғдирсин.
Ишларизга ривож барокот ва рахматларини сочиб
Нимаики ўйлаган яхши ниятларингиз бўлса Роббим руёбини берсин.

🌙Рамазон ойи давомида билиб билмай гапирган гапларимизни нотўғри айтиб қўйган муборак каломларимизни ўзи кечирсин. Хақир санаган кичик гунохларимизни Саттор номи билан яширсин.
Умрингизни зиёда қилиб яхшиликлар устида бардавом қилсин илойим доим тинч бўлинг, соғ ва саломат бўлинг.

🤲Ё РОББИМ.!
У дунёнинг бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб колишдан ва дунёни дўст тутиб дил хасталигига йўлиқишимиздан ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин .
ЎЗИНГ кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан ё РОББИМ. !

🤲Бандаларингга келган ва келаётган бало ва офатларни ЎЗ фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин.

☝️Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам сифатларига бағишланган хар бир сўзни гавхардек тизиб. Дилларимизга жо айлаб, қалбларимиз зангини кетгазгин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурлари билан тўлдиргин.

📿ПАЙҒАМБАРИМИЗ салаллоҳу алайҳи васалламга ва ахли хонадонлари ва сахобайи киромларга саломларимиз ва саловотларимиз бўлсин.

🤲Жами ўтган мўмин мусулмонларни ва улар қатори ўтган аждодларимизни коронғу қабрларини Рахмат нурларинг билан тўлдиргин.

🤲Ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ тухматдан, фалокатдан, фарзандларимиз доғидан, қабр азобидан, Жаханнам кабридан, дўзох ўтидан ўзинг нажот бергин Ё РОББИМ.

🤲Ким нима ният қилган бўлса албатта ниятига етказгин.
Дардманга шифойи комиллик ато қил. Мушкули борларга, мушкулларини онсон қил.
Бефарзандга фарзанд ато қилгин. Диллари нотинчларга Тинчлик осойишталик. Қалб сокинлигини ато қилгин.

🤲Ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан, шайтон васвасасидан ЎЗИНГ асра.
Нафс балосидан ЎЗИНГ асра.

🤲Жаннатингни Олий Мақом Фирдавсларида Расули Акрам салаллоху алайҳи васаллам равзалари билан қўшни қилиб ва СЕНИНГ учун яхши кўрган инсонларимиз билан бирга Олиймақом Жаннатингда хам сухбатдош қилгин АЛЛОҲИМ.

🤲Мусофир юртларда юрганларни ўзинг панохингда сақлаб, ЎЗИНГДАН ўзгасига мухтож қилмагин.

🤲Ё РОББИМ то давру қиёматгача ахли авлодимизга сўзда субутлик, динга ихлос, Қуръонга мухаббат, ўнг қўлдан бериладиган номаъи аъмол,
қабул бўладиган ибодат насиб айлагин.
Занглаган ва қорайган қалбларимизга хушу, хидоят ва мунавварлик ато қилгин.
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АМИЙН АЛЛОҲУ АКБАР!

🎊Келаётган Рамазон Хайит айёмингиз Муборак бўлсин.
Унутманг Азизларим Йўлимиз бир Келаси Йилги Мохи Шариф Рамозонига биргаликда етиб келишимизни Яратгандан сўраб қоламан! Амийн Амийн...🤲🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎊🌟🌙РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!💐🌟🌙

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасининг сўнги куни!

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲 РАМАЗОННИНГ СЎНГИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

​​​​ҲАР БИР ОТА-ОНА ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШЕЪР.

Энг гўзал қарғиш

Бир саҳройи аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирор куни йўқ экан.

Қозондаги таомин
Тепиб қочиб кетаркан,
Мешидаги сувини
Сепиб қочиб кетаркан.

Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир,
Ёядиган ипини:

Хой ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур,
Хой мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!

Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр,
Ғариб йўлин тўсмагин,
Каъбага имом бўлгур!

Демас экан: Жувонмарг,
Хароми, Мараз, ўлгур,
Битта экан қарғиши:
Каъбага имом бўлгур!

Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.

Не-не шоху султонлар,
Орқасида туриб ғоз,
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.

Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли,
Олим хофизи Қуръон,
Абдурахмон Судайсий.

Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу,
Аллоҳнинг мўъжизаси.

Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар,
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
​​Ғийбат - узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

Тафаккур қилинг!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
​​'https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16477https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16447https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16451' rel='nofollow'>☝️НАМОЗГА УЙҒОТИШДА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ДУО

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан: «Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.

Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.

(Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил»).

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Показано 20 последних публикаций.

153

подписчиков
Статистика канала