Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4899-сон, 25.11.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан:
👉 2020-2024 йилларда биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури;
👉 Биотехнологиялар соҳасида 2020-2024 йилларда бажариладиган устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури тасдиқланди.
🏢 Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Биологик хавфсизлик кенгаши ташкил этилиб, Кенгаш маслаҳат органи ҳисобланади ва мамлакатнинг биологик хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
✅ Қарорга кўра, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида:
● “Вакциналар ишлаб чиқариш майдончасини ишга тушириш” лойиҳаси амалга оширилади;
● Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳузурида хавфсизлик даражаси бўйича
“BSL-3” халқаро стандартига мос келувчи тажриба-синов лабораторияси ташкил этилади.
Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда қуйидагилар ташкил этилади:
● замонавий фудомикс лабораторияси;
● “ҳужайра технологиялари” илмий лабораторияси;
● биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси.
Бундан ташқари, Фанлар академиясининг Микробиология институтида “фитовирусология” илмий лабораторияси фаолияти йўлга қўйилади.
Мазкур биотехнологик лабораторияларни 2021 йил якунига қадар ишга тушириш назарда тутилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси биологик хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot