Буюк Хитой девори
Тарихдан маълумки, қадимда шаҳарлар, қальалар ҳимоя деворлари билан ўраб олинган. Анъанавий шаҳарсозликда деворлар ҳимоя қўрғони ҳисобланган. Жумладан қарийб 10000 мил узунликда қурилган Буюк Хитой девори бугунги кунда дунёнинг етти мўъжизасидан бири сифатида тан олинган.
Буюк Хитой деворини баландлиги — 7,5, (умумий баландлиги 9) эни — 5,5 метр (максимал даражада 9 метрдан ортиқ) бўлган. Юқорида таъкидлаганимиздек, Буюк Хитой девори дастлаб, хуннлардан ҳимояланиш мақсадида қурилган. Бу кейинчалик нафақат хуннлар, балки бошқа босқинчиларга қарши қўрғон вазифасини ҳам бажарган. Қурилишни Цинь императори Ши Хуанди бошлаб берган. Манбаларда бу қурилишда миллионлаб қурувчилар, донишмандлар, умуман Хитойнинг заҳматкаш аҳолиси қатнашган. Қурилиш оғирлигидан кўпчилиги қурилиш майдонларида қазо қилган ва ўша ердаёқ дафн этилган. Бу деворни “Инсонлар қони ва суягидан қурилган”, “Жаҳондаги энг узун қабристон” ёки “Йиғи девори” деб ҳам номлашади. Чунки бу девор остида 400 минг кишининг қабри мавжуд. Бу деворни қабристон деб атаса ҳам бўлади. У маълум узилишлар билан қарийб минг йил давомида қурилган.