Ruzi Azimiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ruzi Azim fikri -- shaxsiy kanal.
Xilma xil fikrlarni hurmat qilish har birimizning insoniylik burchimiz.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev гӯёки коррупцияга қарши жиддий курашмоқда. у Ӯзбекистонга нисбатан халқаро майдонда коррупциялашган давлат дея эътироф кучаяётганига қарши муносабат билдириш мақсадида Тошкентда Коррупцияга қарши курашишни ифодаловчи монумент очтирибди🤣. (Дунё аҳлини чалғитишга устасифаранглигига қаранг.) Аммо аниғи шуки, мирзиёев бу каби монументларни мамлакат бӯйлаб юзта жойда очтирса ҳам барибир ҳеч қандай ижобий натижага эриша олмайди!!! Чунки шавкат мирзиёевнинг айнан ӯзи бош коррупционер! Монумент очтириш орқали бу қилмишини ҳеч қачон, ҳеч нарса билан оқлай олмайди. Оллоҳ кӯриб ва билиб турган нарсани бандасидан яшириб қаерга ҳам боради? Қолаверса, кенг халқ оммаси ҳам кӯр эмаску! Ушбу майнавозчиликка монанд темир-терсакни ясаттириш ва ташкиллаштириш, яъни халқ пулини бӯлмағур, бефойда нарсага исроф қилишнинг ӯзи коррупция эмасми?


Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev ӯзларини "кӯча" деб айтадиганларни жазолашга қарор қилибдимиш. (Орадан 7 йил ӯтгандан кейин!)🤣🤣🤣. Ҳатто "кӯча"чиларга қарши "Фавқулодда қирқ кун" деган махсус тадбир ӯтказишни бошлаттирибдимиш.🤣🤣🤣 (Худойим-ов, мирзиёев дегани "кӯчадан олдин уйга, яшаётган уйи ичига бир бор диққат билан разм солса бӯлмайдими? Эрка ӯғил миралишер мирзиёевнинг Майк Тайсонни шахсан кӯриш истагини қондириш учун Тайсонни океан ортидан кимлар, кимнинг қайси пулига, қанча минг долларга чақиртирганини, қайси маблағ ҳисобига дабдабали дастурхон ёзилганини-ю гонорар берилганини ӯрганса бӯлмайдими? Майли, Ҳабиб Нурмугаммедовнинг 100 минг долларлик эски футболкаси харидига оид мавзу эскирди, бу ҳақида гап очмай қӯя қолайлик).
Тадбир бошланганига ҳали бир ой бӯлмай мирзиёевнинг "шоввозлари" ҳамма ёқнинг остин-устунини чиқариб юборди-я?!😳 Уларнинг биринчи ҳафтанинг ӯзидаёқ республикамизнинг барча вилоятларида бир неча "кӯча" одамларини қӯлга олишга улгурганига нима дейсиз? (мирзиёев 7 йил товуқлари билан андормон бӯлиб, "кӯча"га қарашга вақт топмаган бӯлса нега отнинг калласидек маош оладиган куч ишлатар тизимига "ҳой ишланглар!" демаган? ИИВ қаерга қараган? Уларнинг ҳеч нарса қилмагани яққол кӯринди, демак, олган маошларини жойига қӯйиб қӯйиши керак!)
Хуллас, вазиятни кузатаётган катта-кичик "Ӯзбекистонимиз том маънода адои тамом бӯлган экан", деб баб-баравар ҳайрону лол. Ҳақиқатанан "Фавқулодда қирқ кун" ҳамма жойни криминал ва авторитетлар босиб кетганлигини кӯрсатдида! Одатда "кӯча" қачон пайдо бӯлади? мирзиёев ӯз вақтида расмий қонунлар ишламагандан кейин кӯча қонунлари ишга тушишини билишни истамади ёки бевосита хайрихоҳ бӯлди. Агар ундай бӯлмаганида эди, "кӯча" бугунги даражага етиб келмас эди. Мен "кӯча" масаласида ҳам ҳар доимги фикримда соқитман. Яъни, шахсан шавкат мирзиёев энг катта жиноятчи, ӯғрибоши! Агар ундай бӯлмаганида эди, у бутун дунёга маълиму машҳур мафияни атрофига тӯплаб, аввал уларни рағбатлантириб, мансаб бериб, қӯша-қӯша мартаба бериб, халқ ичида мавқеини ошириб, хизматларидан, пулларидан унумли фойдаланиб, куёвларининг мафиозлар билан ҳамкорлигини, улар билан қучоқлашиб тушган расмларини томоша қилиб қараб ӯтириш ӯрнига жиддий чора кӯрган бӯларди. мирзиёевнинг "кӯча"чиларнинг хизматларидан унумли фойдаланиб бӯлиб, сӯнгра кетига тепишга уриниши бу коррупционерларга, "кӯча"чиларга қарши курашишга кирмайди. Қолаверса, мирзиёев ҳозир "кӯча" дея эътироф этаётганлардан бир нечтаси унинг шахсий манфаати учун Шоввозсой қасри ва кӯлини қуриб беришга катта капитал сарфлаганда қаерга қаради экан? Ахир "кӯча"га ҳамма шароитни мирзиёевнинг ӯзи яратиб бердику. президентлик фаолиятини ҳам атрофидагиларга "ӯғри бӯл, инсофли бӯл" деган принципга содиқ қолишни уқтириш орқали бошламадими, ахир?! Энди айтингизларчи, фақат "кӯча"чилар қамалиши керакми, ёки уларни рағбатлантириб келган шавкат мирзиёев ҳам қамалиши керакми? мен халқ бирлашиб мирзиёевни қаматтиришга эришиши шарт ва зарур деган фикрдаман.
Биз мирзиёевнинг кӯзбӯямачилик қилиб обрӯ топишига йӯл қӯймаслигимиз даркор!




Бундан мирзиёевлар амирлиги ва амирликка яқин тӯдалар янада кучли бой бӯларканда. Ҳар доимгидек олтини бор Ӯзбегим ӯзига тегишли улушни ололмай кӯзи мӯлтираб қолаверади. Шундай эмасми, Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev? Ёлғон бӯлса олтиндан келаётган даромадлар қаерга кетаётганини халққа очиқлагин!

***

Эмират мирзиёева и его приближенные, группы обслуживающие режим как всегда сказочно разбогатеют. А люди -- народ Узбекистана -- настоящие хозяева всех богатств, ископаемых и не только, не получат ни гроша из этого "пирога" и останутся ни с чем? Не так ли, Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev? Если это ложь, расскажи народам, куда идут доходы от золота?


Яқиндагина энергетика вазири Ӯзбекистонда 24 соатли энергетика таъминотига ӯтиш йӯлга қӯйилганини расман эълон қилган эди. Энди эса мирзиёев дегани энергетикада рӯй беражак узилишларни ӯзидан соқит қилиш мақсадида яна одатига кӯра тилёғламалик қилиб бошқача сайраяпти.
7 йилдан бери шу аҳвол. Ит итга, ит қуйруғига буюриш ишлари давом этмоқда. мирзиёевнинг фикрича: "Соҳа раҳбарлари масъулиятни тӯлиқ зиммасига олиши керак"миш. Раҳбарлар бирор ишни қачон зиммасига олган эдики, энди олса?! Нега халқнинг том маънода кӯкайига теккан муаммони ҳал этишда мирзиёев сансалорлик қилмоқда? мирзиёевнинг ӯғрибошилигини аллақачон билган амалдорлари муттаҳамнинг буйруғини кӯтига илмаслиги аниқку! Бу сафсатабоз, иккиюзламачи раҳбарларини ишлата олмаса қандай президент? Туёғини шиқиллатиб, жимгина товуқларини боқииииб юрса бӯладику!


Allison Hans Muller деган жӯрамиз менга мирзиёевни танқид қилганимга жавобан савол беряпти. У: "Нима Ислом акамизнинг даврида қонунлар ишлаганмиди?" дейди. (Ӯзи нуқул менинг постларимга ажнабий исм-шарифли кишилар изоҳ ёзиб, баҳсга тушади. Мен эса доим ӯзбекистонлик сиёсатчилар, зиёлилар изоҳ ёзишини ва баҳслашишини хоҳлайман. Шу орқали хатоларимни тӯғрилаш, билмаганларимни билишни истайман. Аммо Ӯзбекистонда яшаётган зиёли дӯстларим орасида постларимга муносабат билдирадиганлар деярли қолмади, ҳатто лайк босишни аллақачон тӯхтатган. Лекин уларнинг постларимни ӯқишини биламан. Ӯзбекистонда ҳақиқатанан фикрга қарши фикр билдириш қӯрқинчли тусга кирдими? Бир ФБдош дӯстим менинг постларимга доимий равишда лайк босгани учун органга чиқарилиб куч ишлатарларнинг жиддий пӯписасига учраганини гапирганди, унчалик ишонмагандим. Биламан, мирзиёевни кескин танқид қиламан, реал ҳаётда қилаётган тутумларидан келиб чиқиб аёвсиз қоралайман. Танқидларимни эса президентга қарши туҳмат, ҳақорат деб ҳисобловчилар, факт талаб қилувчилар бисёр. мирзиёевга "халқ душмани" дея берган тавсифимга яқинда яна аллақандай ажнабий изоҳ ёзиб, мени туҳматчи деб айблаб, баҳслашди. Масалан, мирзиёевнинг Ӯзбекистон Қозоғистон билан биргаликда Европага электр энергияси етказиб беришга келишувга розилиги туб халққа қарши хиёнат эмасми, халқини электр энергиясидан қисиб, Европага етказиб бериши халққа дӯст инсоннинг ишими ёки душманнинг?
https://kun.uz/news/2023/11/27/ozbekiston-va-qozogiston-yevropaga-elektr-energiyasi-yetkazib-berish-boyicha-yashil-yolakka-qoshilmoqchi Мен доим мирзиёевнинг мана шундай позицияларидан келиб чиқиб, унга тегишли тавсиф беришга уринаман. Худди шу каби Ӯзбекистон ҳудудида Россиянинг АЭС қурилишига халқ кучли қарши чиқди, натижа нима билан интиҳо топди, мирзиёев халқнинг хоҳиш-иродасини инобатга олмай Ӯзбекистонда АЭС қурилишига йӯл берди, ҳатто Росатом хабарига кӯра Ӯзбекистонда АЭС қурилиши якунланмоқда. Бу мирзиёевга "халқ душмани" дея тавсиф беришга асос бӯлмайдими? Факт эмасми?)

Хуллас, "ӯтлашдан тӯхтаб, "Нима Ислом акамизнинг даврида қонунлар ишлаганмиди?" деган саволимга жавобимни айтмоқчиман.
Allison Hans Muller Ислом акангизнинг даврида қонунлар ишламади деб шавкат акангиз ялло қилиб юриши керакми? Ӯтмишдаги хатоларни тӯғрилаш ӯрнига мирзиёев дегани хато устига хато қилиш, ҳокимларни, вазирларни алмаштиришни модага айлантириш билан машғул бӯлиб қолмаяптими? Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev хатоларни тӯғрилай олмаса, давлатни бошқаришга қурби етмаса нима қилади президент курсисига ёпишиб? ӯзининг эътироф этишича, ғишт теришни чиройли уддаларкан, шундай экан, Ӯзбек халқини тараққиётдан орқада қолдиришда давом этавермай нега бирор қурилишда каменщик бӯлиб ишламайди? Барибир ҳеч нарса қила олмаслиги, Ӯзбек халқини қашшоқликдан чиқара олмаслиги, Ӯзбекистонликлар ҳаётини фаравонлаштира олмаслиги 200 % аниқку.


Тошкентда жиноий гуруҳларни қӯлга олиш мақсадида рейд бошланганини каттаю кичик, ёшу қари, расмий ва норасмий нашрлар бирваракайига овоза қилмоқда. Лекин бу жиноий гуруҳларнинг пайдо бӯлишига нималар сабаб бӯлганини қӯлга олувчи томон лом-лим демаяпти. Аслида бундай гуруҳларнинг вужудга келишига мамлакатда қонунлар ишласлиги сабаб бӯлади. Ахир қонунлар ишламагандан кейин, "қонун посбонлари" жиноий гуруҳлар тузиб олиб, жиноятчилардан минг чандон оғир жиноятлар содир этаётгандан кейин шӯрли халқ кимга мурожаат қилсин? Ҳолбуки, мамлакатда энг катта жиноий гуруҳга давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev раҳбарлик қилиб келаётганини эндиликда 7 яшар болакай ҳам билса керак! Демак, Тошкент шаҳар ИИББнинг бу ташаббуси ижобий якун топмайди. Чунки балиқ бошидан чириган. Шундай экан, ҳаш-паш дегунча "кӯча болалари" мирзиёев ва унинг атрофидаги ӯғрилар билан ӯзаро келишиб олади.


Диктатор Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevга

Ӯғрига бош бӯлдинг, қаллоб-ла сирдош,
Порахӯрни билдинг, айламадинг фош.
Ӯзингни жонкуяр кӯрсатиб халққа
Зуғумни, зулмни танладинг йӯлдош.

Юрт дарди сен учун асло муҳиммас,
Эл додин кӯрсанг ҳам чиқармайсан сас.
Аммо лоф, сафсатанг оламни тутар
Иккиюзлигингни йиғиштиргин,  бас!

Давлатни қарзга ботирдинг тамом,
Қора халқ азобда, ранг-рӯйи сомон.
Авлодинг маишатда, уруғинг тӯрда,
Замон сенлар ила, яйранглар омон.

"Халқим-чун ӯлишга тайёрман" дейсан,
Халқуминг тӯлмайди, қӯшқӯллаб ейсан.
Андиша нелигин билмайсан асло,
Маҳшар майдонида нималар дейсан?!

Ёшу қари Ӯзбек четда мардикор,
Ишсизлик қурбони ҳар ерда бисёр.
Қашшоқлик урчиди, ӯғрилик қӯпди.
Қани сенда номус, қани сенда ор?

Қомус сукунатда, қонунлар ожиз,
Адолат тарк этди, ӯгирилди юз.
Сен мағрур алфозда ёлғонларинг-ла
Юртни хароб қилдинг, шонсиз, шарафсиз.

Ӯзбекнинг ризқига кӯз олайтирдинг,
Улушин ӯмариб, юз қорайтирдинг.
Газдан, даромаддан мосуво айлаб
Фаравон ҳаётдан бебаҳра қилдинг.

Қани сенда инсоф, қани диёнат?
Қачонгача бу халқ чекади заҳмат?
Токайгача халқни эзасан, нодон?
Ахир бу ишларинг қилмиш, хиёнат.


Ӯзбекистон Республикаси президенти шавкат мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Ӯзбекистонда учувчисиз учиш техникаларини ишлаб чиқариш ҳақида гап сотиб келди. 👉 https://president.uz/uz/lists/view/6866
Бирорта мард одам чиқиб, "жаноб президент, қӯлингизда учувчисиз учиш техникаларини ишлаб чиқаришга доир лойиҳа, дастур, моддий базаси бӯйича дастур борми", деб сӯрамаслигини билиб, мирзиёев одатдагидек оғзига ва ӯйига келган гапларни асоссиз тарзда айтиб, халқни чиройли алдаганидан завқ олди. (Қани, диққат билан кузатайликчи, коррупцияга ва қарзга ботган, саводи нолдан паст мирзиёев ҳукумати ҳақиқатанан ҳам учувчисиз учиш техникаларини ишлаб чиқара олармикан ёки бу "ғоя"си ҳам одатдаги сафсатамикан?)
Биз эса, ғишт терувчи шавкат мирзиёевга Ӯзбекистонда учувчисиз учиш техникаларини ишлаб чиқаришдан олдин
"ёзда салқин, қишда иссиқ бӯлиши учун ойналарни ғишт билан ёптирмаслик чорасини қидиришини, бунинг учун Россия ихтиёрига бериб қӯйган газимизни ӯзимизга қайтариш чораларини кӯришини маслаҳат берамиз. Ана ундан кейин бугунги сӯзи эртанги кунга тӯғри келмайдиган саводсиз мирзиёев учувчисиз учиш техникаларини хоҳлаганча ишлаб чиқараверсин.


Расмда ғишт терувчи шавкат мирзиёевнинг 2028-йилда эски "ислоҳоти"ни яна янгидан такрорлаши, ҳаётга тадбиқ қилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги тавсифланган. Чунки мазкур идея ӯзимизга ярашадиган президентимизнинг мақтанса арзигулик, оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ӯтишни таъминлайдиган ажойиб ислоҳот.


Топишмоқ
Газини русларга бериб, совуқдан ҳимояланиш учун мамлакати аҳолисига ойналарга ғишт териб ёпиб ташлашни буйруқ берган давлат раҳбари.

Телеграм канал:
👉👉 http://t.me/ruziazim


Аслида ӯғрибоши мирзиёев ва унинг ӯзига мослаштириб тузиб олган коррупциялашган ҳукумати ҳамда суди "Ӯзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш" айби билан фақат 19 ёшли йигит Дилшод Искандаровни эмас, уйғоқ фикрли Ӯзбекистонлик барча ёшларни судлади ва қамоққа маҳкум этди...
Искандаровни биргина “avlodingga …Sh.M.Mirziyoyev” деган изоҳи учун қамаш шунчаки барча ӯзбек ёшлари учун сигнал, пӯписа, таҳдид, босим. Бу ерда ҳеч қандай ҳақорат йӯқ. Ҳолбуки, ҳақоратнинг энг каттаси айнан "ойналарни ғишт билан ёпар герой" шавкат мирзиёев томонидан қилинмоқда.
*мирзиёевнинг ӯз гази бӯла туриб, газини Россияга бериб қӯйиб, аҳолини газдан маҳрум қилиши 35 миллион халқни очиқчасига ҳақорат қилган ҳисобланади.
*мирзиёевнинг мунтазам равишда ёлғон гапириши, халқ пулини, давлат бюджетини шафқатсизларча талон-тарож қилиши 35 миллион халқни очиқчасига ҳақорат қилган ҳисобланади.
*мирзиёевнинг ҳар хил жиноятлар билан жавобгарликка тортилган, фаолиятидаги хато ишлари учун кескин танқид остида лавозимидан четлаштирилган амалдорларни яна масъул лавозимларга тайинлаши, амалдорларга нисбатан иккиюзли сиёсати 35 миллион халқни очиқчасига ҳақорат қилган ҳисобланади.
*мирзиёевнинг ерости, ерусти халқ бойлигидан келаётган даромадларни халқдан сир тутиши ва хоҳлаганча талон-тарож қилиши 35 миллион халқни очиқчасига ҳақорат қилган ҳисобланади.
мирзиёевнинг ҳақоратларини санаб адоғига етиш қийин. Аслида ҳали ӯн гулидан бир гули очилмаган Дилшод Искандаровни эмас, халқ бирлашиб, ягона кучга айланиб, халқни тинимсиз дискриминация қилиб келаётган, мунтазам равишда халққа қарши ошкора деспот ташкиллаштираётган президент шавкат мирзиёевни қаматтиришга эришиш керак!
мирзиёев дегани халқни писанд қилмагандан кейин Дилшодлар “avlodingga … Sh.M.Mirziyoyev” дея қӯядиган жойини қӯйса нима бӯпти? Шахсан мен ҳам мирзиёевнинг ӯзига ҳам, халқ ҳисобига, тӯғрилик эмас, ӯғриликлар ҳисобига минғирган бойга айланган авлодга ҳам туфураман. Емоқнинг қусмоғи бор, ҳали сенлар бу кетишда кимларни қамашни билмай таназзулга учрайсанлар!
Телеграм канал
👉👉 http://t.me/ruziazim


Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev аввал нафсига қул бӯлиб, яшил ӯлкани чӯлга айлантирди, дарахтларга қирон келтирилишига бош бӯлди, томошабин, хайрихоҳ бӯлди, энди эса Тошкентни яшил ӯлкага айлантиришга шайланибдимиш... Маҳаллий аҳолининг айтишича, халқ пулига қурилган Шоввозсой қасри ӯрнида қалин дарахтзор бӯлган. Мингдан зиёд дарахтларга қирон келтирилганда нега бу сафсатабоз президент мум тишлаб ӯтирди?! Қолаверса, қачондан бери куз фасли дарахт экиш мавсумига айланди? мирзиёевнинг боши боши эмас қора тош, мияси мия эмас, кӯлмак сув экан. Яна умрининг охиригача президент бӯлармиш. Бу ҳолатида ҳаммани ӯзи каби ақли ноқисга айлантирадику. Совуқдан асраш учун мактабдаги керакли ойналарни ғишт билан ёптирмаса директор ишдан кетади, куз фаслида дарахт экмаса масъул шахслар ишидан айрилади, бечоралар мирзиёевнинг буйруғини бажарамиз деб ақли ноқисга айланмай кимга айланади?! Эҳ, мирзиёев, қани эди халққа фойдангдан кӯра зараринг кӯп тегаётганини билсанг! Одам дегани ҳам сенчалик уятсиз, билимсиз бӯладими?


шавкат мирзиёевдан энг инновацион ғоя! Дунёнинг манаман деган кучли, билимли президентлари давлат бошқаруви академиясида қайта-қайта ӯқиб, малакаларини оширса ҳам бу каби "оламшумул" ғояларни асло ярата олмаса керак! Ишонинглар, теша тегмаган ғояларни саводи кӯпайиб кетганидан миясини тешиб юборадиган даражага келган бизнинг мирзиёевгина маромига етказиб "кашф" эта олади. Қаранг, қандай ажойиб идея! Ёзда салқин, қишда иссиқ бӯлиши учун, иситишни яхшилаш учун мактаб коридоридаги баъзи деразаларни ёпиш керак 🤣🤣🤣... Кулманглар-ей, нима бӯпти ёпса, ахир Самарқанд вилояти ҳокими бӯлганида мирзиёевнинг ӯзи ҳамма ойнани ёпиб, ғиштлаб ташлаган, ҳеч нарса бӯлмаганку!
Хуллас, шу аммамга шу почча! Айрим содда одамларимиз ҳалиям поччани подшо деб, бутун бошли давлат бошқарувини қинғир қӯлига тутқазиб қӯйиб, эртакларига, чӯпчакларига маҳлиё бӯлиб юрибди. Ахир бу одам давлатни бошқаришга эмас, прорабликка ҳам ярамайдику! Тайёр ва тӯғри лойиҳа асосида қурилган оддий мактаб иншооти устида ӯнгқай-тӯнгқай таклифларини ӯтказишга уринаётган бу одам яна бӯлса Янги Тошкент шаҳрини қуришга бел боғлаган одам-а?! Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ! (Қизиқ, бу муҳтарам Янги Тошкент шаҳрида ҳам ёзда салқин, қишда иссиқ бӯлади, деб ойнасиз уйлар қурдиртирармикан? (Очиғини айтиб қӯя қолайлик, мирзиёев ҳозирги ҳолатида, яъни ӯта коррупциялашган ҳукумати билан ҳеч қандай шаҳар қура олмайди. Биласиз, ота-боболаримиз ҳеч қачон, ҳар қайси даврда бошпанани қарз эвазига қурмаган. мирзиёев эса Янги Тошкент шаҳрини хитойларга жӯгилик қилиб олинаётган қарз эвазига қуришга жазм этмоқда. Бу проект мирзиёевнинг шунчаки қора бизнеси)).
Хулласи калом, дунё раҳбарлари глобал муаммолар ечими устида жавлон ураётган бир пайтда Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev мактаблар аҳволини текшириш, бундай ойна қӯйма, ундай эшик қӯй, деб бош қотириш, қайсидир тадбиркорнинг ишини ӯрганиш, маҳалла кезиб, "нега деворни оқлаттириб қӯймадинг" деб маҳалла оқсоқолига пӯписа қилиш, мутлақо маиший ишлар билан банд... мирзиёевнинг иситишни яхшилаш учун ойналарни ғишт билан ёпиб ташлатиш ғоясига содиқлигига қараганда, у ҳали-вери она халқимизнинг ҳаётини фаравонлаштиришга, замонавий усулда яшашига замин ҳозирламайди. Ӯз навбатида давлатга оғирлигини туширмай, ӯз кунини ӯзи кӯриш истагида бӯлган халққа эркинлик ҳам бермайди...




"Менга ҳеч кимнинг дипломи ёки тажрибаси керак эмас. Энг муҳими, садоқатли бӯлса қолганини ӯзим ӯргатаман", деганмиди мирзиёев (ӯзи ҳеч нарсани билмайди, яна ӯргатаман деб лоф уради).
Айнан мирзиёевнинг билимсизлиги боис мамлакатда бошқа соҳалар қатори кадрлар масаласининг ҳам аталаси чиқиб кетди! Мана сизга навбатдаги атала! "муҳтарам" Қарши шаҳрида бӯлиб ӯтган йиғилишда атиги 10 ой -- 2022 йилнинг декабридан шу кунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмоновни қишлоқ хӯжалиги вазири этиб тайинлади, яъни Абдураҳмоновнинг олий таълимга, фан ва инновацияларга тааллуқли масалаларни ҳали тӯлиқ ӯрганиш, изланишга, бирор муаммони охиригача ҳал қилишга улгурган-улгурмаганига қарамай, уни қишлоқ хӯжалиги соҳаси раҳбари қилиб тайинламоқда. Назаримизда ақл-ҳуши жойида бӯлган раҳбар кадрлар масаласига панжа орқасидан қарамайди. мирзиёевнинг ақлига нима бӯлган? у нега олий таълимни қишлоқ хӯжалиги билан қориштиряпти? Бунақада қачон мамлакатда малакали кадрлар етишиб чиқади?


"Ҳар бир сӯмни жуда тежамкорлик билан, ақл билан ишлатиш керак", деб сафсата сотмоқда диктатор мирзиёев. Ваҳоланки, айнан мана шу нусха ва оила аъзолари ҳар бир сӯмни эмас, Ӯзбек халқига тегишли миллиардлаб сӯмларни ҳавога совуришда "жонбозлик" кӯрсатмоқда. Бунга вилоятларга, чет элга ташрифи мисол бӯла олади. Ахир мирзиёев билан орқасидан эргашиб борадиган 50 одам чӯнтагидан пул чиқариб эмас, бюджет пули ҳисобига борадику. Бу президент ӯзини ислоҳ қила олмайди-ю қандай қилиб давлатни ислоҳ қилади? Диктатор мирзиёев сабоқ олиш мақсадида мамлакатимизга Сингапур президентини таклиф қилди. Сӯз билан таъсир ӯтказишнинг фойдаси йӯқлигини билган Сингапур президенти мирзиёевга амалий ишлар билан сабоқ берди. Ҳеч қандай натижа бӯлмади, аксинча ЁЛҒОНЧИ президент давлат пулини талон-тарож қилишни авжлантирди, "шайка"ларига "ажойиб" мотивация беришни кучайтирди. Буни халқ кӯрмаётган бӯлса ҳам майли эди, ҳаммасини билиб турибди. Эй, ӮҒРИБОШИ шавкат мирзиёев, қачонгача асоссиз ишларинг ва гапларинг билан халқни алдайсан?


Эй, Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, бундан кейин сен ёлғончи ёлғонларинг билан она халқимизни алдай олмайсан! Саводсизлигингни, халқпарвар эмаслигингни, Ӯзбегим дея олмаслигингни мана яна бир марта очиқ кӯрсатдинг. Сенингча, давлат тилини ривожлантириш учун бошқа миллат вакилларининг тили ва маданияти инобатга олиниши керак эмиш? Нимага керак? Аксинча, шу заминда яшаётган барча миллат вакиллари Ӯзбек тили ва маданиятини ӯзлаштириши ва давлат тилига ҳурмат билан ёндошиши керак эмасми? Ундан кӯра президент сифатида Ӯзбек тилининг мавқеини оширишга қурбим етмайди, бошлиғим Путин рухсат бермайди, курсимдан айрилиб қоламан, деб очиқ айтмайсанми? Ахир иккиюзламачилигингни 7 яшар болакай ҳам биладику!
Лотин ёзувига асосланган Ӯзбек алифбоси ҳақидаги фикринг ҳам мужмаллиги ва сохталиги ёрқин кӯриниб турибди. президент бӯлиб қарийб 7 йил ичида ҳеч бӯлмаса миллий масала -- ёзув масаласини ҳал қила олмадинг-а? Қандай қилиб бош кӯтариб юрибсан, мунофиқ? Нега бунча тутуриқсизсан, нега бунча қӯрқоқсан? Нега халқ учун эмас, халқуминг учун яшашдан воз кеча олмаяпсан? Ӯзбегимни ӯз юртида иккинчи навли халққа айлантирганинг боис Ӯзбекни элдан ташқарида ҳеч ким ҳурмат қилмаяпти. Бу аччиқ ҳақиқат. Бунга биринчи навбатда СЕН сабабчисан, сенинг билимсизлигинг, қобилиятсизлигинг, давлатни бошқарув ишига лаёқатсизлигинг, моддий мафкура, миллат тили, маданияти, анъанасини Путиннинг қош-қовоғидан келиб чиқиб, иккинчи ӯринга қӯяётганинг сабаб. Кет, йӯқол! Халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқини оёқости қиляпсан!




Шунча одам ӯлиб кетяптимиш... Ундан кӯра шунча одамлар нега ӯлиб кетиши замирида нималар мужассамлашганини таҳлил қилмайсанми, эй, саводсиз Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev? Шунча одамлар бевақт ҳаётдан кӯз юмганича давлат бошқарувини отбозорга, коррупцияни одатий тусга айлантирган, барча соҳаларда мавжуд иш йӯриғини издан чиқарган, мамлакатни шахсий томорқага айлантириб олган, непотизмни гуркиратган, порахӯрликни кенг кӯламда ривожлантирган, ёлғончиликни оддий ҳолга айлантириб, тараққий топтирган, халқни хор қилган СЕН ӯлсанг бӯлмайдими, мирзиёев?! Гӯёки, жамиятда нималар рӯй бераётганини, ҳатто ӯлкани "жаримастон"га айлантирганингни, ҳеч нарсани билмайсан, аммо узоқ туманда бир миллиондан бир нафар минг доллар маош олаётган ӯқитувчини жуда яхши биласан! Мамлакатни хароб қилдингку! 20-30 талаб, ҳатто ундан кӯп "шайка"ларингни эргаштириб олиб, давлат номидан шӯрли халқ ҳисобига давлатма-давлат кезиб ялло қилиб юраверганча, ӯринли-ӯринсиз Умра зиёратини амалга ошираверганча мамлакатда устувор кучга эга бӯлиб қолаётган элементар муаммолар билан курашмайсанми? Бу билиминг, бу савиянг, бу позициясизлигинг билан барибир глобал, давлатлараро муаммолар ечимига, дунё миқёсида Ӯзбекистоннинг қадрини оширишга асло қурбинг етмайди, аксинча, тиланчи давлатга айлантиришда давом этасан. Айбни ӯзгалардан эмас, ӯзингдан изла, ЁЛҒОНЧИ!

Показано 20 последних публикаций.

375

подписчиков
Статистика канала