Репост из: ABDUQODIROVICH
ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Ҳалқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор Абдуқодирович “Навоий-Автосавдо” МЧЖда ёшлар билан учрашди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда иштирок этган 20 нафарга яқин ишсиз ёшларнинг аксарияти шахсан Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор Абдуқодирович кўмаги остида учрашув жойида иш билан таъминланди.
Хусусан, “Ватан” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Нематова Малика, Рустамов Темурбек, Яндашова Фарида, Нажмиддинова Гузал, Мамадалиева Сарвиноз, Махсудова Мухаё ва Рўзиева Тамила ва бошкаларни “Навоий-Автосавдо” МЧЖга ишга кабул килинди.