Саволим бор...

@savolim_bor_azonuz Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ушбу канал орқали устоз Мубашшир Аҳмадга йўлланган саволларнинг жавоблари ҳамда Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ фатволари бериб борилади
Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
03.07.2018 16:05
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
9
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
119 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
67 репостов
☪ Muslim kundaligi 📖
☪ Muslim kundaligi 📖
☪ Muslim kundaligi 📖
🌍 SHUKRULLOH DOMLA ✅
☪ Muslim kundaligi 📖
☪ Muslim kundaligi 📖
🌍 SHUKRULLOH DOMLA ✅
على
NAMOZNI O'RGANAMIZ
☪ Muslim kundaligi 📖
Счастье 🌙
Qur'on ahillari....
For IYMAN
Hayollar
☪ Muslim kundaligi 📖
Haqiqiy buyuk baxt sari
💞LoVe_is Forever... 💞
Maruzalar | UYDA QOLING
Javohir | blog
ExaPol
Ibrat.uz
Javohir | blog
AzonTV | Расмий канал
Каналы, которые цитирует @savolim_bor_azonuz
Упоминаний и репостов не обнаружено
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Саволим бор... 3 Jul 2018, 15:26
Қошимни тердириб, татуаж қилдирганман... Айтингчи, мен дўзахийманми?

Савол: Ассалому алайкум, саволим бор эди. Турмушга чиққанман, қошимни тердириб, татуаж қилдирганман. Булар гуноҳлигини билдим, энди Аллоҳга ширк келтириб, Аллоҳ лаънатлаган ишни қилдим, деб гуноҳимдан афсусдаман. Айтингчи, мен дўзахийманми? Неча кундан бери уйқум йўқ, қўрқиб яшаяпман

Жавоб: Тавба қилинг ва қайтиб бу ишларни қилманг! Аллоҳнинг марҳамати кенг, ноумид бўлманг!

Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир Аҳмад

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT_cBMjvcokjRA
Читать полностью
Саволим бор... 3 Jul 2018, 14:22
Шевроле белгиси хочми?

Савол: Шевроле русумли автоуловлар белгиси насронийларнинг хочига ўхшаб кетади. Бундай кўринишга эга белги мусулмоннинг шахсий уловида ўрнатилган бўлиши жоизми?

Жавоб: Шевроле автоуловларида хочнусха белгининг ўрнатилишининг ўз тарихи бор. Бу ҳақдаги ривоятларнинг энг машҳурига кўра Шевроленинг “капалакнусха галстук”ли белгиси биринчи бор 1913 йилда ишлатилган. Компания ҳаммуассисларидан бири, инженер Уильям Дерант Париж меҳмонхоналаридан бири деворларида капалак нусха галстук тасвирланган зарқоғозларни кўриб, ундан бир парчани йиртиб олади ва ушбу шаклни ўзлари ишлаб чиқарадиган автоуловларга белги қилишни дўстларига тавсия этади. Демак бу белгининг хочга алоқаси йўқ экан.

Қолаверса ҳар бир ҳоч шаклли нарсаларни насронийларнинг ҳочи деяверсак, унда ҳаётимизни жуда қийин қилиб оламиз. Чунки чорраҳалар, симёғочлар, тепадан қарагандаги бинолар, либосларимиздаги кесишган чизиқлар ва яна қанчалаб нарсалар ушбу белгига ўхшаб кетади.

Бугунги кунда мусулмонларнинг нарсаларда ҳоч қидиришдан кўра муҳим ишлари бисёр. Шаклга эмас, мазмунга қараш оқилларнинг иши.

Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT_cBMjvcokjRA
Читать полностью
Саволим бор... 3 Jul 2018, 14:14
Никоҳи бузилмасдан ота ўз қизини уйига олиб кетишга ҳаққи борми?

Савол: Никоҳи бузилмасдан ота ўз қизини уйига олиб кетишга ҳаққи борми? Агар никоҳ бузилса, шариат бўйича фарзанд кимнинг қарамоғида бўлади? Агар эр хотинидан норози бўлса, у аёлни охиратда нима кутмоқда? Аёлнинг отаси оила бузилишига ҳомийлик қилса, айтайлик адвокат, суд ҳақи, пора ва йўлкираларни кўтарса ва фарзандларнинг етим қолишига сабаб бўлса бунинг ҳам жавобгарлиги борми? Бу кунларда долзарб бўлиб турган бу саволларга жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Никоҳ талоқ билан бузилади, талоқни эса фақат эр беради. Айрим ҳолларда хотин ҳам никоҳни бузишга ташаббус қилиб қозига (судга) мурожаат қилиши мумкин. Бунга эр нафақа қилмаслиги, ёки жинсий алоқага ярамай қолгани каби ҳолатлар мисол бўлади.

Агар никоҳ бузилса ва эр-хотин алоҳида яшай бошласа, болаларга ҳақли киши онаси ҳисобланади. Уларнинг нафақаси ота зиммасида бўлади, онани бунга мажбур қилинмайди. Болаларнинг онаси йўқлигида уларга ҳақли киши она тарафдан буви ҳисобланади. Кейин болаларнинг катта опаси, сўнг холалар ва кейин аммалар туради. Бу аёллар турмушга чиқса, улардан болаларга ҳақдорлик соқит бўлади. Агар улар ажрашса, соқит бўлган ҳуқуқи яна ўзига қайтади.

Ўғил бола то ўзи еб-ичадиган, ўзи кийим кийиб, ўзи ҳожатга борадиган бўлгунча унга она ва буви ҳақли саналади. Агар бола бу ишларда ўзи мустақил бўлса, энди эркакларнинг одоб-ахлоқи билан зийнатланиши керак. Бундай одоб беришга эса ота қодирроқдир. Хассоф раҳимаҳуллоҳ буни етти ёш деб белгилаганлар. Демак ўғил бола еттига кирганда ота қўлига ўтиши керак. Қиз бола эса ҳайз кўриб балоғатга етгунча она қўлида тарбия топади. Чунки у мустақил бўлгач, то балоғатга етгунча аёллар одобини ўрганишга муҳтож бўлади. Бунга эса она қодирроқ. Балоғат ёшидан кейин қиз бола ҳимоя ва муҳофазага эҳтиёжманд бўлади. Буни эса ота ўринлата олади.

Агар аёл эрга итоатсизлик қилса ёки сабабсиз талоқ сўраса, шариат қоралаган ишларни қилган бўлади.

Агар хотиннинг отаси қизига талоқ сўраш жоиз бўлган ҳаракатларга ҳомийлик қилса, бунинг гуноҳи йўқ. Аммо талоқ сўраш ножоиз бўлган ҳолатларда унинг бу ишларга аралашуви дуруст бўлмайди.

Эр савол эгаси бўлгани учун саволлар аёлнинг бурч ва мажбуриятлари, ҳамда аёлнинг отаси хусусида бўлибди. Аммо эркакнинг муаммода адолат билан туришини ва масалага аёл томонидан ҳам қарашини насиҳат қиламиз.

Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT_cBMjvcokjRA
Читать полностью