Shayxontohur tumani 136-maktab faoliyati


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


136-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
Шайхонтохур тумани 136-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри yuborish
@shayxontohur136maktab

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​АЖОЙИБ ХИКОЯ... (МАШАЛЛОХ)

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф ўқувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким бўлишни хоҳлайсизлар?”.
Ўқувчилар устозларининг саволига турли жавобларни беришди. Улардан бири учувчи, бошқаси шифокор, яна бири ўқитувчи бўлиш истаги борлигини айтди.
Бироқ, бир ўқувчининг жавоби, устознинг эътиборини тортди. Ҳақиқатдан ҳам, унинг жавоби ўртоқлариникига ўхшамаган эди.
Биринчи синф ўқувчиси:“Мен саҳоба бўлишни хоҳлайман”, деди. Устоз унинг жавобидан ажабланиб: “Нима учун саҳоба бўлишни хоҳлайсан?” деб сўради.
“Онам менга ҳар куни ухлашимдан олдин саҳобаларнинг ҳаётидан ҳикояларни айтиб берадилар. Аллоҳ уларни яхши кўради. Улар Аллоҳнинг розилиги йўлида барча хайрли ишларни бажарадилар, одамларнинг оғирини енгил қиладилар, жамият ривожига катта ҳисса қўшадилар, деб жавоб берди болакай.
Кутилмаганда берилган жавобдан устоз гапира олмай қолди. Бу таъсирли жавобни эшитиб, беихтиёр кўзидаги ёшларни артишга уринаркан, билдики, бу боланинг ортида буюк она бор...
Шунинг учун бу мурғак боланинг истаги ҳам буюк эди. 

@ustozlarim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ 11 январдан барча мактаблар тўлиқ анъанавий ўқишга ўтади


III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув жараёни юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ота-оналарнинг ихтиёрига кўра анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилади.

Айтиш жоизки, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида анъанавий шаклда таълим жараёни йўлга қўйилган мактабларда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат этилмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари барча умумтаълим мактабларида қишки мавсумда иссиқлик тизимини барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриш, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлашлари талаб этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Шу каналларга хам аъзо бўлиб кузатиб боринглар хурматли ота -оналар




Шайхонтоҳур туман ХТБ
Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
Ушбу каналда туман тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Биздан узоқлашманг!
t.me/Shayxontohur_TXTB
https://t.me/Shayxontohur_TXTB


Шайхонтоҳур тумани 136-сонли умумтаълим мактабининг 4 А-синф рахбари М. Камалова ота-оналар мажлисини ўтказди, кун тартибида 180-сонли ва 131-сонли буйруқ ижроси юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди


Шайхонтоҳур тумани 136-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Д. Назарованинг "ИНГЛИЗ ТИЛИ" тўгарагидан лавхалар


Шайхонтоҳур тумани 136-сонли умумтаълим мактабига Шайхонтоҳур тумани ФВБ П ва НБ инспектори Ф. Ф. Ахмедов ташриф буюриб, 2009 йил 30 сентябр кунидаги ЎРҚ 226-сонли, Ўзбекистон Республиеасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида" ги қонуни ҳақида маълумот берди


Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning 6-"A" sinf o'quvchilari o'quv xonasi 3-chorak o'quv jarayoniga tayyor. Sinf rahbar: G.S.Rayimova


Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning Tarix fani o'qituvchisi Bozorov Jahongirning "Yosh tarixchilar" to'g'aragidan lavhalar.

👉 @shayxontohur136maktab 👈


Бахт хазина ёки мол-дунёда эмас. Бахт фақатгина розилик, қаноат ва хотиржамликдадир.
Аслида қандай бўлсанг, шундай бўл ва Аллоҳ сенга насиб қилганига рози бўл.

@ustozlarim


Репост из: Gulsanam Sadriddinovna.
Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning o'qituvchisi Rayimova Gulsanam 6-sinf rahbarlik o'quvchilari bilan "Next"dagi Fizika labaratoriyasiga tashrif buyurishdi.


Репост из: Gulsanam Sadriddinovna.
Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning Biologiya fani o'qituvchisi Rayimova Gulsanam 6-7-sinf o'quvchilari bilan "Next"dagi Dinozavrlar muzeyiga tashrif buyurishdi.


Репост из: Gulsanam Sadriddinovna.
Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning Kimyo fani o'qituvchisi Rayimova Gulsanam 6-7-sinf o'quvchilari bilan "Next"dagi Kimyo labaratoriyasiga tashrif buyurishdi.


Репост из: Gulsanam Sadriddinovna.
Toshkent shahar Shayxontohur tumani 136-maktabning o'qituvchisi Rayimova Gulsanam 6-A sinf rahbarlik o'quvchilari bilan "Next" ning Fizika labaratoriyasiga tashrif buyurishdi.


08.01.2021 йилда Шайхонтоҳур тумани 136-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги педагогик кенгаш бўлиб ўтди. Педагогик кенгашда биринчи ярим йил давомида тўгаракларни фаол олиб борган ўқитувчилар мактаб маъмурияти тамонидан тақдирланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болалар

Суютий раҳимаҳуллоҳ деди: - “Болаларда беш хислат бор, агар шулар катталарда ҳам топилса эди, Аллоҳнинг дўстларига айланган бўлишарди”.
Болалар:

1) Ризқ ғамини ейишмайди;
2) Бетоб бўлишса, одамларга Аллоҳдан шикоят қилишмайди;
3) Таомни жамланиб ейишади;
4) Қўрқишса, дарров кўзларига ёш келади;
5) Уришиб қолишса, тезда ярашиб кетишади".
("Ҳуснул муҳозара фи ахбори Миср ва Қоҳира").

@ustozlarim


Шайхонтоҳур туман 136-сонли умумтьлим мактабининг она тили фани ўкитувчиси Абдукаримова Нилуфарнинг "Ёш тилшунослар" тўгарак жараёнидан лавхалар


Шайхонтоҳур туман 136-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси А. КОРНАКОВАнинг "ЗНАТОКИ РУССКОГО ЯЗЫКА" номли тўгарак жараёнидан лавхалар

Показано 20 последних публикаций.

167

подписчиков
Статистика канала