САВОЛОлмос опа Озод Шарафиддиновдан хабар олгани борганда, домла: “Йўқ оёғим зирқираб оғрийди”, деб арзи ҳол қилган экан.Жонин ҳузурини ўйлайди кўплар,
Ўзларин жиловлаб, тўхта, дейдилар.
Эҳтиёж туғилса тўғри сўзга гар,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.
Курмак босган ўзбек адабиётин,
Ким бунга қўяди нуқта, дейдилар.
Ҳаёт бўлганда-ку берарди додин,
Афсус, Озод домла йўқ-да, дейдилар.
Чумчуқни булбул деб ёзган сизмасми,
Ҳайф сизнинг амалу унвонларингиз!
Йўқ иймон оғриғи дилни эзмасми?
Оғриқ бермасми йўқ виждонларингиз?
✍️
Иқбол МИРЗО2006