Sirdaryo viloyati prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Сирдарё вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.
Почта: sir_vil_prokuratura@mail.ru
Веб сайт:
Телефон: 67-235-10-07
Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 41-уй

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари учун махсус ташкил этилган “Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича халқаро маслаҳатчиси С.Сизов ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, тренинг иштирокчиларига фаолиятларида зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга, касбий маҳорат ва дунёқарашларини оширишга ҳамда иш юритишда замонавий усулларни татбиқ этишларида кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш лозимки, икки кунлик тренинг давомида тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан янги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаш технологияси: форматлар ва матн услуби, визуализация технологиялари ёрдамида материалларни бойитиш, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари, прокуратура органлари фаолиятига оид материалларни аудитория учун қизиқарли тайёрлаш, креатив ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича гуруҳларда ишлаш, кибербуллинг: онлайн буллингнинг янги шакллари ва уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари, ОАВ вакиллари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий қоидалар, рақамли социализация: ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имиджига таъсири, сунъий интеллект: ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишда янги имкониятлар ва чақириқлар каби қизғин мавзуларда маърузалар қилинади.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнгида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ўтказилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга экспертлар батафсил жавоб бермоқдалар.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

TTelegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: MARKAZIY STUDIYA | MY5 TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1 mlrd. so’m zarar yetkazilgan
Yirik daraxtlarni kesib, mebel fabrikalariga sotgan shaxslar ushlanishdi

🚀 Yanada ko‘proq yangiliklar bilan tanishib boring:
👉 @markaziytv 👈

📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing.
Telegram | Instagram @MarkaziyStudiya' rel='nofollow'>| @MarkaziyStudiya' rel='nofollow'>YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳалар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳсулотларни экспорт қилиш ва бизнесни юритиш жараёнида юзага келган муаммоли масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, аниқланган 13 та муаммоли масалаларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, мурожаатлар қонуний ҳал этилишини таъминлаш юзасидан масъулларга қатъий кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари раҳбар ходимлари иштирокида мазкур соҳаларда прокуратура органларига юклатилган долзарб вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, соҳада самарадорликни янада ошириш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
7 апрель (якшанба) куни соат 17.00 да Renessans TV телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фахрийси Саъдулла Пўлатхўжаевнинг хотирасига бағишланган "Sherzodxon Qudratxo’ja bilan…” кўрсатуви намойиш этилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари Сирдарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, тергов сифатини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар якунида соҳада амалга ошириладиган ишлар юзасидан Бош прокуратура томонидан белгиланган чора-тадбирлар режаси ижроси аҳволи, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, прокуратура ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар белгиланиб, бу борада уларнинг масъулятини янада ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар прокурорлари ўринбосарлари иштирокида ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида йўл қўйилган тизимли камчиликлар муҳокамаси ўтказилди.

Шунингдек, ёш мутахассислар ва терговчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Пора олиш-бериш ва воситачилик қилиш билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув амалий-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Муҳокамалар якунига кўра, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дастлабки тергов ва суриштирув босқичида прокурор назоратини самарали ташкил этиш, тергов аҳволини янада яхшилаш ҳамда терговчиларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошевнинг Татарстон Президенти Р.Минниханов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида жаноб Р.Минниханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Шунингдек, Татарстон раҳбари яқин орадаги Ўзбекистон Республикасига ташрифи самарали бўлиб ўтганлигини қайд этиб, Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” эркин савдо зонаси билан танишганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида Р.Минниханов Ўзбекистон билан барча йўналишларда дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

==================

В рамках визита делегации Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан в Российскую Федерацию состоялась встреча Генерального прокурора Узбекистана Н.Йулдошева с Президентом Татарстана Р.Миннихановым.

В ходе встречи господин Р.Минниханов высоко оценил проводимые под руководством Президента Республики Узбекистан Ш.Мирзиёева реформы, направленные на развитие страны во всех отраслях.

Кроме того, Глава Татарстана отметил свой недавний плодотворный визит в Республику Узбекистан, в рамках которого он ознакомился со свободной торговой зоной «Айритом» в Сурхандарьинской области.

В конце встречи Р.Минниханов подчеркнул о заинтересованности в дальнейшем укреплении дружеских отношений с Узбекистаном по всем направлениям.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura

Показано 11 последних публикаций.