Имом Муҳаммад Боқир (раҳимаҳуллоҳ) бундай ҳикоя қилади: “Отам Имом Зайнул Обидин (раҳматуллоҳи алайҳ) менга кўп насиҳат қилар эди. Бир куни ҳаётим учун муҳим кўрсатма бериб бундай деди:
– Беш турдаги одам билан дўст бўлма:
Биринчиси – фосиқ. Чунки у сени бир луқма таом ёки ундан ҳам камига сотади.
– Иккинчиси ким? – деб сўрадим.
– Иккинчиси – зиқна. Бирор нарсага қаттиқ муҳтож бўлганингда, мол-дунёсини қўлида олиб қолиш учун сен билан алоқасини узади.
– Учинчиси – ёлғон гапирадиган одам билан дўстлашма. Чунки у саробга ўхшайди, яқиндаги нарсани узоқлаштиради.
– Тўртинчиси – нодон одамдир. У сенга фойда келтираман, деб зарар беради.
– Бешинчиси – силаи раҳмни тарк этган киши. Яқин қариндошлари билан алоқасини узган одам сенга дўст бўлолмайди.
@Buyukinsonlarhayoti