Табиби футбол


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Асосан, ўзбек футболи шу билан биргаликда топ-5 чемпионатлари таҳлили

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Икки йил олдин Қатар ҳақида ёзган эканман)




1-kun
Boshlanish vaqti: 14:00

Sergei Fomin — vs — Hubert Hurkacz
Khumoyun Sultanov — vs — Maks Kasnikowski

2-kun
Boshlanish vaqti: 13:00

Sergei Fomin — vs — Hubert Hurkacz
Maxim Shin — vs — Jan Zielinski

Khumoyun Sultanov — vs — Hubert Hurkacz
Sergei Fomin — vs — Maks Kasnikowski


Яна бир мутахассисдан айрилибмиз. Раҳмат, Денис!


Репост из: Муҳрим
Биз ўзбекистонликлар қизиқ бир қопқондамиз. Ичимиз шубҳа-гумонга тўлалилиги ҳам шундан, шекилли. Кечаги гап бугунга тўғри келмаслиги, кўзга тик қараб ҳам алдаш одатий ҳолга айланиб қолгани учун кимга, нимага, қайси сўзга ишонишни билмайсан.

Мана, ЎзПФЛ раҳбари Диёр чиқиб айтяпти – “Пахтакор”ни стадиони билан бирга хусусийлаштириш керак, клубга харидор бўлаётган одамга ҳам шуниси қизиқ, лекин у одам бу жойни олиб, стадионни бузиб, ўрнига “дом” қурмоқчи эмас.

Аниқроғи, харидорнинг “дом” қуриш ҳуқуқлари чекланади, унга асрий мажбуриятлар юкланади, деяпти. Харидор ҳам – яшириб нима қилдик, ўзимиз билган ўша ҳокимбувамиз Жаҳонгир Ортиқхўжаев – стадионни бузмоқчи эмас, балки унинг атрофида одамлар дам оладиган зона қилмоқчи, Диёрнинг айтишича. Тақдимоти ҳам бўлиб қолармиш.

Ҳамкасблар ҳисоблаб чиқишди – Тошкентда бир сотих ер нархи ўртача 360 миллион сўм (тахминан 29 минг доллар) экан. “Пахтакор” турган 24 гектар ер нархи, албатта, ўртача эмас, энг қимматбаҳо ерлардан. Лекин шу ўртача нарх бўйича ҳисоблаганда ҳам қуруқ ер баҳоси салкам 700 миллион доллар. Зўр нарх, шундай эмасми?

Ўзи, менимча, “Пахтакор”ни хусусийлаштиришдан аввал, бу тарихий стадионнинг ҳашар йўли билан қурилгани, халқ хотирасининг бир қисми эканига (бошқа шу каби ҳолларда бўлгани каби) тупуриб, шунчаки 700 миллион долларга сотувга қўйиб кўриш керак эди. Бирор харидор келиб қолса, барака – ҳар фасл камида бир четдан олаётган қарзимизча пул ахир бу! Шунча пул бераркан, бузса бузиб ташламайдими стадионни, тўғрими?

Бунча пул тўлайдиган харидор келишига мен ҳам ишонмайман, лекин барибир бир қилиб кўриш керак.

Лекин бошқа бир нарсага ишончим баландроқ – шаҳарда олгулик ер, бузгулик бино қолмай, ҳамма-ҳаммасининг эга-эгаси чиқиб бўлгач, охири “Пахтакор” стадиони бир кечада бир ёпиқ қарор билан (балки ёпиқ қарор ҳам шартмасдир – Бухорода керак бўлаётгани йўқ-ку, масалан) Фалончихонаканинг жиянлари ё поччалари ё тоғаларига текиндан текинга хатлаб берилади. Кейин унинг ҳам қачонлардир маданий мерос ҳисобланган ДХХ биноси каби бузиб ташланишини томоша қилиб ўтирамиз.

Худди шу ишни, албатта, ҳозирги харидор ҳам қилиши мумкин. Масалан, у охири “Пахтакор” яна ОЧЛ чорак финалига чиқолмаган навбатдаги мавсумдан сўнг футболдан зерикади, буёқда одамлар у қурган паркка текинга киргани камдек, масалан, ишлатилган жинсий ҳимоя воситалари ташлаб кетаётганидан аччиқланиб, ҳукуматдаги эски танишларига айтиб, бир кечада ёпиқ қарор билан 100 йиллик мажбуриятлардан ҳам, “дом қурма” деган кишандан ҳам қутулади. Тамом – яна бояги “ДХХ биноси тарихи-2”.

Э, ҳозирги харидор футболдан зерикиши шарт ҳам эмас экан – Ўзбекистон шароитида исталган вақтда у шартли “қора рўйхат”га тушиши, рўйхатга тушгач мол-мулки исталганча мусодара қилиниши мумкин. Ҳеч бўлмаганда “Одилбой сценарийси” бўлиши мумкин-ку – ўзи ўз қўли ва сўзи билан хатлаб беради. Кейин яна бир ёпиқ қарор билан стадион ўрни Фалончихонаканинг қадрдонларига Янги йил совғаси сифатида тортиқ қилинади ва биз яна ўша машҳур “ДХХ биноси тарихи-2”ни кўрамиз.

Айтяпману, бу қопқонми, лабиринтми, нима билмадиму, лекин қизиқ бир бошқотирма ичидамиз-да.

Албатта, яхшиликдан умид қилиш керак. Инсоф тилаш керак – қарор қабул қилувчиларга ҳам, ўзимизга ҳам. Ишониш керак. Лекин бу қандайдир қийин иш. Борган сари. Кимга, қандай ишонишни билмайсан.


Репост из: UTF
Делимся с вами составом команд на матчах «Кубка Дэвиса», которые состоятся уже в эту пятницу и субботу. 🇺🇿🎾🇵🇱

Кто идет? 🏆


Репост из: Tolibjon Qosimov
Мана буни янгилик деса бўлади🔥

Англиянинг Брентфорд клуби Пахтакор футболчиси Муҳаммадали Ўринбоевни сотиб олиш шарти билан ижарага олибди. Футболчимизга омад!👏

👉 @qosimovt


Бухоро вилоятининг бош стадиони масаласи шу тарзда ҳал бўлди. Алвидо “Марказий”)


Ху-ху-ху! Яхши танлов.


Кимдир соққа қиляпти.


Брайтон 2:0 Викарио. “Шпорлар” комада)


Ўз ҳурмат қилган мутахассислар билан ўхшаш овоз беримиз. Ҳурсанд бўлдим. Канал обуначиларининг танлови қизиқ?!


Йил охиридаги мана бундай маросимлар аслида Ўзбек футболига алоқадор журналистларнинг савиясини кўрсатиб бериш учун тузилса керак)


Унаи Эмери бугунги "Олд Траффорд"даги ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед"нинг кучли тўртлик учун даъвогарлик борасида "Астон Вилла"дан юқорироқ эканини айтган экан.


Ҳойлундга атаб қон-пон чиқарвориш керак энди)


Олд траффорд — орзулар театри.


Instagram лигасида ҳисоб 3:2. РОНАЛДУ яна асосий планга чиқди.


Ёқимли томони Юсупов, одатда, чиройли голлар ўтказади)


Бизнинг талқинимизга кўра, Ўзбек футболидаги энг яхшилар

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси

1. Аббосбек Файзуллаев
2. Абдуқодир Ҳусанов
3. Остон Ўрунов (Хожиакбар Алижонов асли)

Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи

1. Рўзиқул Бердиев
2. Равшан Хайдаров
3. Жамолиддин Раҳматуллаев


Яхши танлов. Қария ёшларни яхши танлай билади.

Показано 20 последних публикаций.

50

подписчиков
Статистика канала