🤼♀️
Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кўрик танлови.
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хамда 1 июн “Халқаро болалар ҳимоя қилиш“ куни муносабати билан Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 2020 йил 22 майдан 30 майгача “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз” шиори остида, расмлар кўрик танлови бўлиб ўтади.
♻️Кўрик танлов шартлари.
1. “Биз спорт билан Корона вирусни енгамиз” мавзусида расм чизинг
2. Чизган расмингизни тeлeфонингиз орқали суратга олинг
3. Суратга олинган расмни Тошкeнт вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг
@SPORTBILANYENGAMIZ тeлeграм манзилига юборинг
☝️Эслатма.
Чизилган расмларнинг юқори қисмида “Биз спорт билан Корона вирусни енгамиз“ мавзуси, қуйи қисмида эса муаллифнинг исм, шарифи, яшаш манзили ва телефон рақами ёзилган болиши лозим.
Кўрик танловда ахолининг барча ёш қатламлари иштирок этишлари мумкин.
🏆Кўрик танлов иштирокчилари томонидан келган расмлар махсус ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб, баҳоланади ва юқори натижаларни қўлга киритган иштирокчилар Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.