TARIX OMONATDIR VA DUNYO


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Гуруҳимиз: https://t.me/joinchat/WVOalB78H_UiKWpE

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ЭЪЛОН!📣

“ТАРИХ ОМОНАТДИР ВА ДУНЁ”
Телеграм гуруҳимизда “Ўзбекистонда таълим тизими: муаммо ва ечимлар” мавзусида суҳбат бўлиб ўтади. Суҳбат бугун – 27 март куни Тошкент вақти билан 20.00 да бошланади.

Суҳбатимизнинг асосий иштирокчилари:

1. Алишер Эркабоев
(Англия) – Англиядаги Университет ўқитувчиси, доктор.

2. Анвар Нарзуллоҳ (Малайзия) – Малайзия Ислом Университети ўқитувчиси, IT соҳаси бўйича доктор.

3. Файзиддин Мўмин (Саудия Арабистони) – инглиз тили ўқитувчиси.

4. Зиёуддин Раҳим (Ўзбекистон) – араб тили мутахассиси, таржимон, бир неча китоблар муаллифи.

5. Раҳматуллоҳ Дониёр (Туркия) – филолог, тарихчи.

↘️Гуруҳга қуйидаги ҳавола орқали боғланишингиз мумкин:

https://t.me/joinchat/WVOalB78H_UiKWpE

Алишер Эркабоев - Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Аввал Қўқондаги ўзбек-турк лицейида, кейин 1997 йилда Ўзбекистон Миллий Университетида таҳсил олган. Тил ўрганиш мадсадида 2002 йилда Англияга чиққан. Бу ерда бугалтерия соҳасида бакалавр, магистр ва докторантурада ўқиган. Ҳозирда Англиядаги Университетлардан бирида ўз мутахассислиги бўйича дарс бериб келмоқда.

Анвар Нарзуллоҳ - Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Ахборот Технологилари Университетининг Телекоммуникация бўлимида таҳсил олган. Кореянинг Еунгнам Университетида Докторлик унвонини ҳимоя қилган. Ҳозирда Малайзия Ислом Университетида Ахборот Хавфсизлиги кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаб келмоқда, илмий унвони – доцент.

Файзиддин Мўмин - Тошкент Давлат Шарқшунослик Институтида араб тили ўқиган. Ундан сўнг Британияда тарих ва сиёсатшунослик йўналиши бўйича Брадфорд Университетини битирган. Ҳозирда Жидда шаҳрида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб фаолият юритмоқда.

Раҳматуллоҳ Дониёр – Миллий Университетининг ўзбек филолoгияси бўлимини тугатган. Истанбул Сабоҳиддин Заим Университети тарих бўлими магистратурасида ўқиган.

Зиёуддин Раҳим - Тошкент шаҳрида тиғилган. Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети (бакалавр) ҳамда Халқаро Ислом Академиясида (магистратура) таҳсил олган. 10 дан ортиқ китоблар муаллифи. Араб тили, таржима ва болалар тарбияси бўйича етук мутахассис.
* * *

❗️Азизлар! Баъзи қоидаларни эслатиб ўтмоқчимиз:
✅ Асосий маърузачиларга 10 дақиқадан вақт берилади.
✅ Ҳар бир маърузадан кейин 3 киши савол ёки фикр-мулоҳаза билдириш имконига эга бўлади: фикр-мулоҳаза учун 3-5 дақиқа орасида вақт берилади.
✅ Саволларни каналнинг изоҳ қисмида ёзиб қолдиришингиз ҳам мумкин.
✅ Суҳбатни тинглаётган пайтингизда микрофонни ўчириб қўйишингизни илтимос қиламиз.
✅ Асосий маърузачилардан ташқари бошқа барча иштирокчилар икки мартадан ортиқ сўзга чиқа олмайдилар.
✅ Сўз олишда ҳам навбат ва тартибга риоя қилишингиз сўралади.

Каналимиз: https://t.me/tarixomonatdir

Показано 1 последних публикаций.

9

подписчиков
Статистика канала