Тarjumon.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Tarjumon.uz
Facebook: 👉bit.ly/2YzbLQs
Twitter: 👉http://bit.ly/2LNrMjH
Youtube:👉 http://bit.ly/2K1uuzZ
Instagram:👉http://bit.ly/2ZlFopi
Telegram👉http://bit.ly/2Oqne4V
Vkontakte 👉http://bit.ly/2K54Jil
Odnoklassniki 👉http://bit.ly/2Mrfg8
@ISAlimv25

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Мен соя бўлишни хоҳлайман!

👉 https://tarjumon.uz/men-soya-bulishni-hoҳlayman/

Муҳожирликда қийин вазиятга тушиб қолсангиз қуйидаги ботга мурожаат қилинг: @Salom_migrant_bot

tarjumon.uz расмий телеграм канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEr6FcLOO59VyzMl9g


“ЎТКАН КУНЛАР” ҲАҚИҚАТИ: АДАБИЁТ ВА КИТОБХОН

👉 https://tarjumon.uz/utkan-kunlar-ҳaқiқati-adabiyot-va-kitobhon/

Муҳожирликда қийин вазиятга тушиб қолсангиз қуйидаги ботга мурожаат қилинг: @Salom_migrant_bot

tarjumon.uz расмий телеграм канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEr6FcLOO59VyzMl9g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#FreePalestine #BoycottIsrael
Бойкотга чақириқ

Фаол инсонлар бу хунрезликларни тўхтатиш учун нима қилишимиз мумкин, деган савол ўзаро муҳокама қилишади. Манашу каби тасвирларни дўконлардан турли маҳсулотлар ҳарид қиладиган, аммо дунёда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлганлар орасида кенгроқ тарқатиш керак, деган фикрлар янграмоқда. Зора айрим нафс қулларини қалбидаги виждони уйғониб, меҳр-шафқатлик туйғуси ғолиб келишига ва бегуноҳ болаларнинг қатл этилишини олдини олишга мисқолдай бўлса ҳам хизмат қилар.

Бефарқ бўлмаган, нафсини назорат қиладиган ҳақиқий инсонлардан эса, қотилларни қўллаб келаётган компанияларнинг маҳсулотлари ҳақида маълумотларни, дастлаб ўз оиласидагилар орасида, кейин қадрдон кишилари орасида кўпроқ тарғиб қилса, балки самара берар, иншоАллоҳ.

Бизга оз кўринган амал, балки Аллоҳнинг ҳузурида улкан амал бўлар ва унга барака берар.
П.С. Фейсбук ушбу контентни блоклади. Сабаби, уни бошқарувчилари сионистдир.


Норман Финкельштейн: “академик эркинлик ўлган”

👉 https://tarjumon.uz/norman-finkelshteyn-akademik-erkinlik-ulgan/

Муҳожирликда қийин вазиятга тушиб қолсангиз қуйидаги ботга мурожаат қилинг: @Salom_migrant_bot

tarjumon.uz расмий телеграм канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEr6FcLOO59VyzMl9g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#propaganda #sionizmTerrorizm
Сионистлар пропагандаси ўз зарарига ишламоқда

Сионистлар пропагандаси вақтинчалик гуманитар танаффус сулҳи бўйича ҲАМАС томонидан озод этилаётган гаровдагиларга кўрсатилаётган инсоний муносабатни яхши тарафини кўролмасдан, атрофида турган фаластинликларни ёмон отлиқ қилишга ҳаракат қилишмоқда. Жумладан, сионист пропагандачилари шундай пост билан ушбу видеони шархлашмоқда:
"Булар ёш болаларни ўғирлаб кетган ва ўз ихтиёрлари билан ҳимоя қилган ҲАМАС террорчилари атрофида тўпланган Фаластин фуқароларидир", дейишмоқда.

Бу гаплари билан, оддий фаластинликларни ўлдириш жиноят эмас, дея амалга ошираётган геноцидларини гўёки оқлашга уринишмоқда.

Ушбу видео Фейсбук ижтимоий тармоқларида цензурага учраган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎼🎸🎧🎤 Бизни санъаткорлар плагиат қўшиқлар билан эътиборимизни тортиб келишган бўлса, бу сафар кореяликлар бизникилардан кўчирибди.


"Севги фазоси" \ Сон Вон Соб \
Валижон Шамшиев сўзи ( ўзбек талқинида)
Али Ниязимбетов мусиқаси
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқуловнинг "Севги фазоси" қўшиғи таниқли корейс хонандаси ва мусиқачи Сон Вон Соб томонидан ижро этилди...

Ушбу маълумот ва юқоридаги клип Насриддин Асриддиновнинг Facebook саҳифасидан олинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Israel #IDF #Palestine #Gaza #GazaGenocide #Hamas
Исроил тез ёрдам машиналарига ҳужум қилганлигини тан олди

Ал-Шифа касалхонаси олдида Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Ғазо сектори жанубига ярадорлар билан кетаётган тез ёрдам машиналари карвонини ҳимоя қилишга чақирди.

Бироз вақт ўтгач, ЦАХАЛ расмийлари изоҳ бериб, шундай дейишди:

"Биз Ғазо секторидаги тез ёрдам машинасини нишонга олдик, у уруш зонасига яқин жойда, ХАМАС тармоқлари томонидан фойдаланилган."

Манба: Times Of Israel Reporter

П.С. Халқаро уруш қонунларига кўра, бундай ҳаракатлар ҳарбий жиноят ҳисобланади. Ҳатто душман тарафнинг ярадорларини ташувчи карвонга ҳужум қилинмайди. Булар эса ўз миллатидан ташқари бўлган, бутун инсоният ва унинг қонунларига тупуриб қўйганига анча асрлар бўлган.


#dublestandart #turkiye
Иккиюзалмачиликларини юзига солиш манашундай бўлади

Туркия Ташқи ишлар вазири Фидан бугун Берлинда Европа Иттифоқи давлатларини намойишларда Қуръонни ёқишга рухсат бергани, лекин Фаластин тарафдори намойишларни тақиқлагани учун танқид қилиб шундай деди:

“Муқаддас китобимиз Қуръони Каримга сўз эркинлиги баҳонасида ҳужум уюштиришга йўл қўйганлар, одамларнинг Фаластинда тинч аҳолининг шафқатсизларча ўлдирилишига қарши намойиш ўтказишига тўсқинлик қилмоқда”, - дейди у.

“Бу қабул қилиб бўлмайдиган икки томонлама стандартдир. Агар биз Исроилнинг Ғазо секторида тинч аҳолини қирғин қилишини тўхтата олмасак, Украинадаги тинч аҳолини қандай ҳимоя қилишимиз мумкин?” ўлдирилишига қарши намойиш ўтказишига тўсқинлик қилмоқда”, - дейди у.


БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Нью-Йоркдаги бўлими директори Крейг Мохибер нима учун истъефога чиқди?

Бу геноциднинг дарслик бўладиган намунасидир. АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳолис воситачи эмас, балки можаро тарафлари ва Исроил жиноятларига шерик сифатида кўрилиши керак”, -деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари директори.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Нью-Йоркдаги бўлими директори Крейг Мохибер Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузига норозилик билдириб, уни геноцид деб атаб истеъфога чиқди. Шу билан бирга, БМТни танқид қилиб, Ғазо халқини олдида иснодга қолгани, АҚШ, Буюк Британия ва Европанинг катта қисмини бу қатлиомларга “буткул шерик”лигини айтди.

“Бу менинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар сифатидаги сўнгги расмий мурожаатим бўлади... Биз яна бир бор кўз ўнгимизда геноцид содир бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз ва биз ишлаётган ташкилот унинг олдини олишга ожиздек туюлмоқда. Мен шунингдек тутси, босниялик мусулмонлар, язидийлар ва роҳинжалар геноциди пайтида ҳам шу залларда ишлаганман.
Ҳар сафар можаронинг чанги барҳам топганида, биз ҳимоясиз фуқароларга нисбатан оммавий ваҳшийликларнинг олдини олиш, айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз бурчимизни бажара олмаганимиз аламли тарзда аён бўлди. БМТ фаолияти давомида фаластинликларни қотлиом ва таъқиб қилинишининг сўнгги тўлқинлари ҳам шундай бўлди.
30 йиллик тажрибага эга юрист сифатида, мен геноцид атамаси кўпинча сиёсий таҳқирларга дучор бўлишини яхши биламан. Аммо фаластинликларнинг этно-миллатчи кўчманчи мустамлакачилик мафкурасига асосланган, тизимли кўчириб юбориш ва тозалашлар билан олиб борилаётган ҳозирги қирғин, шубҳа ва мунозараларга ўрин қолдирмайди.
Ғазода уйлар, черковлар, масжидлар, касалхоналар ва мактабларга бемаъни ҳужумлар қилинмоқда ва минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда. Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда эса уйлар тортиб олинмоқда ва фақат этник белгилар бўйича қайта тақсимланмоқда. Апартеид бутун мамлакат бўйлаб ҳукмронлик қилмоқда.
Фаластиндаги европалик этно-миллий кўчманчи мустамлакачилик лойиҳаси Фаластиндаги туб Фаластин аҳолисининг сўнгги қолдиқларини йўқ қилишга қаратилган ўзининг якуний босқичига кирмоқда.
АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия бу фожиага буткул шерикдир. Бу ҳукуматлар нафақат Женева конвенциясига риоя этилишини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортмоқдалар, балки улар босқинчи-тажовузкорни фаол равишда қуроллантирмоқда, Исроил ваҳшийликларини дипломатик, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилмоқда.
Ғарб оммавий ахборот воситалари фаластинликларни доимий равишда инсонийликдан маҳрум қилиш ва геноцидни очиқ тарғиб қилиш орқали “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”нинг 20-моддасини (уруш пропагандаси) очиқдан-очиқ бузмоқда. АҚШда жойлашган ижтимоий медиа компаниялар Исроил пропагандасини кучайтириб, ҳуқуқ ҳимоячиларининг овозини бостиришмоқда. Исроил лоббиси, онлайн троллар ва ГОНГОлар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини таъқиб қилишмоқда ва қоралаш кампанияисни амалага оширишмоқда.
Сўнгги ўн йилликларда БМТнинг асосий қисмлари АҚШга таслим бўлди ва Исроил лоббисидан қўрқиб, халқаро ҳуқуқдан чекинди. Биз бу ер ёки дин туфайли содир бўлаётган оддий можаро, деб ўзимизни гўлликка солишни бас қилишимиз ва ҳақиқий вазиятни тан олишимиз керак: куч бўйича номутаносиб бўлган кучли давлат, тубжой халқларни этник келиб чиқишига кўра мустамлака қилиб, эгаликдан маҳрум қилмоқда”
, - Крейг Мохибер.


🇺🇳 БМТ директорининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Нью-Йорк бўлимидаги сўнгги мурожаати


#turkiya #haqonfidan
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан:

"Украина учун битта стандарт ва Фаластин учун бошқа стандарт бўлиши мумкин эмас, агар биз адолатли дунёни хоҳласак, биз доимо принципиал ва изчил ҳаракат қилишимиз керак."


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Gaza #IsraelTerrorist
Ғазо секторида "ЦАХАЛ" баталён командири ўлдирилди.

Подполковник Салмон Ҳабка ҳозирда Ғазо секторида ўлдирилган энг юқори мартабали Исроил зобити ҳисобланади.

Қуйида у урушнинг илк кунларида Исроил телевидениесига интервью бермоқда.

У 53-баталон командири эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#genocede #usajews #bayden #gaza

"Бизнинг номимиздан эмас!",
(яъни, америкалик яҳудийларнинг номидан геноцид уюштирманг, демоқчи)

Жо Байден фермалардан бирига ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги режалари ҳақида нутқ сўзлаш учун Миннесотага учиб келган эди, аммо Миннеаполисдаги маблағ йиғиш маросимида унга тўсатдан Ғазо ҳақида мурожаат қилиб қолишди.

Раввин-реконструктивист, фаол, соқолли раввин Жессика Розенберг нега ўт очишни тўхтатишга чақирмаганини сўраб, Байденнинг нутқини бўлиб қўйди.

Раввин Жессика Розенберг "ҳозироқ ўт очишни тўхтатишни" талаб қилиб, Президент Байденни нутқидан тўхтатди. У "Бизнинг номимиздан эмас!" деган минглаб америкалик яҳудийлар номидан гапирди. "Геноцидни бизнинг номимиздан амалга оширилишига йўл қўймаймиз. Ҳозироқ ўт очишни тўхтатинг", деди Розенберг

Байден унга жавобан шундай деди: “Менимча, бизга пауза керак. Пауза маҳбусларни олиб чиқиб кетиш учун вақт беришни англатади."


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#usa #Gaza #genocede
Конгрессмен фаластинликларни фашитсларга қиёсламоқчи бўлди

АҚШдаги Республикачилар партиясидан конгрессмен Браян Маст, Вакиллар палатасида аянчли изоҳлар бериб, фаластинликларни нацистларга қиёслаб, бегуноҳ фаластинликларни ўзи йўқлигини айтди. Жумладан у шундай деди:

"Ўйлайманки, биз буни бир бутун сифатида кўриб чиқсак, мен бошқа томонга бегуноҳ Фаластин фуқаролари ҳақидаги ғояни жуда енгил қабул қилмасликни маслаҳат берган бўлардим. “Бегуноҳ фашистлар” атамасини унчалик енгил ишлатмаймиз деб ўйлайман", деди Маст.

П.С. Маст, сионистик ғояларга жуда ҳам маст бўлиб қолган кўринади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#yahudiy #sionist #falastin #IsraelTerrorism #Genocide_in_Gaza

Яҳудийлар билан сионистларни аралаштирманг

Мусулмон ортодоксал яҳудийларга Фаластинни қўллаб-қувватлаганликлари учун ташаккурини билдириб ўтмоқда.


#turkiya #Gaza
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан:

"Ғарб ўзининг маънавий устунлигини бутунлай йўқотди. Зулмни оқлаш учун қиладиган барча баҳоналари тугади."


#saudia #yaman #israel #war
Саудия Арабистони Мудофаа Вазирининг Баёноти

Саудия Арабистони Исроилни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун ўз чегараларида АҚШ ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришни маъқуллади.

Яқин Шарқдаги вазият бўйича муҳокамалар чоғида Ямандан учиб келаётган ва Исроилга қаратилган ракеталар Саудия Арабистони ҳудуди орқали ўтаётганлиги сабабли, Саудия Арабистонида қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришга қарор қилинди, дейилади баёнотда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Gaza #genocede #Christians
Ғазода фаластинлик насронийлар дуо қилишмоқда

Ғазодаги черковда бомбалардан қочиб, бошпана топган фаластинлик насронийлар, ташқарида Исроил террорчиларининг ҳаводан бераётган ҳужумларидан қўрқиб: "Муқаддас Марьям, биз гуноҳкорлар учун ҳозир ва ўлим соатимиз келганида ибодат қил" дея дуо қилишмоқда.

Кўчада эса JDAM ракеталарига хос бўлган товушлар эштилиб турибди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#genocede #Gaza #USA #BerniSandres

АҚШ сенатори Ғазони бомбалашни тўхтатишга чақирди

АҚШ сенатори Берни Сандерс, асл миллати америкалик яҳудий ҳисобланади. Ўз пайтида АҚШ президентлигига номзодини кўрсатган ва Трамп билан рақобатлашган эди.

Қария Берни Ғазо секторида гуманитар пауза қилишга чақириб, бомбалашлар тўхтатилиши кераклигини, акс ҳолда минглаб одамлар нобуд бўлишини айтмоқда.

П.С. Ёш ҳам бир жойга бориб қолганидан кейин, йўқотадиган нарсаси қолмаган инсон, донишманд ва довюрак бўлиб кетса керак.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Israelterrorist #UN #falastin #Gaza
Исроил террорчилари БМТ автобусига ҳужум қилишди

Ғазо секторининг шимолидан жанубига тинч аҳолини олиб кетаётган БМТ логотипи билан белгиланган автобусга Исроил террорчилари ҳужум уюштирганлиги айтилмоқда.

Бусафар ҳам улар яна Ҳамасни айблашармикан?

Показано 20 последних публикаций.