Канал қоидалари. Ушбу каналда ижарага уй топишда қийналиб юрган талабалар, ёш оилалар ва ўз уйини ижарага бермоқчи бўлган фуқаролар эълонларини жойлаштиришлари мумкин.
Ижарага уй қидирувчилар учун эълон бериш қоидалари:
1. Талабамисиз ёки оилангиз учун уй қидиряпсизми?
2. Неча киши турмоқчисизлар?
3. Талабалар бўлса, уларнинг жинси кўрсатилиши керак.
4. Тошкентнинг айнан қаеридан уй қидирмоқдасиз ва ижара нархини қанчагача кўтаришингиз мумкин?
5. Телефон рақамингиз.
———
Ижарага уй берувчилар учун эълон бериш қоидалари:
1. Уй қаерда жойлашган ва неча хонали?
2. Уйнинг аҳволи ҳақида қисқача маълумот (бўш, ярим жиҳозланган ёки тўлиқ жиҳозланган).
3. Ижара нархи.
4. Кимларга берилади? (Фақат оила учун ёки талабалар учун ҳам бўладими?)
5. Телефон рақамингиз.
———
Барча мурожаатлар
@tago_gapbor_bot боти орқали қабул қилинади.
Ўртадаги маклерлар учун эълон
берилмайди, каналнинг мақсади уй эгаси ва ижарачини учраштириб қўйиш.
Агар ишингиз битса, Ҳамза Жумаевнинг
еттинчи қадам лойиҳасига имконингиз борича пул кўчириб қўясиз. Мушкулингизни осон қила олган бўлсак, хурсандмиз.
Дуоларингизда унутмайсиз деган умиддамиз.
@tekinmakler