"Ҳамма танқид ўқитувчи-ю, мактабга бўлиб қолган. Натижа бўлиши учун ота-оналар ҳам ишлаши керак" – Достонбек Сиддиқов
Вьетнамда “Йил ўқитувчиси” деб эътироф этилган Достонбек Сиддиқов
Kun.uz билан бўлган суҳбатда Вьетнамдаги таълим ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотларни гапириб берди.
Вьетнамликлар унчалик бой эмас. Лекин боласининг тарбияси учун жуда кўп пул сарфлашади. Ота-оналар болаларни қаттиқ тутишади. Уйда ўтиргани қўймайди. Эрталаб 7 да уйдан чиқариб, 3 да мактабдан олиб, қўшимча дарсга, у тугаса яна бошқа тўгаракка олиб боради. Боласининг келажаги учун катта инвестиция киритишяпти.
Ота-она доимий ўқитувчилар билан алоқада, бола тарбияси, таълимида жуда қаттиққўл. Бола ҳар ерда бола. Доим ўқигиси келмайди, лекин рейтингни кўрган ота-онадан яхши танбеҳ олгандан кейин шунақа зўр ўқишади. Агар ўқитувчи онангга телефон қиламан, деса бўлди, яхши бола бўлиб, дарсини қилиб ўтираверади.
Ўзбекистон Вьетнамдан нима ўрганиши керак?
– Бизда нима етишмайди? Ҳамма танқид ўқитувчи-ю, мактабга бўлиб қолган. Натижа бўлиши учун ота-оналар ҳам ишлаши керак. Ҳамма бир гап бўлса, ўқитувчини айблайди. Ваҳоланки, таълимга фақат ўқитувчи эмас, барча масъул бўлиши керак...
Қисқача қилганда, ўрганишимиз керак бўлган нарса, ўқитувчига, таълимга бўлган ҳурмат. Танқид яхши, агар у ўринли бўлса. Бизда эса аксинча, билиб-билмай бировнинг мотивациясини ўлдириб қўйишади.
Кейинги навбатда эса ўқитувчи ва ота-оналар ҳамкорлиги ҳам муҳим. Шундагина яхши натижалар кўринади.
👉Xalq ta'limi Info