Репост из: Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13.10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.
Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим этилади.
Ота-оналар диққатига!
Барча таълим муассасаларида ўқувчи хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилади. Сизлардан фарзандингизни мактабдан уйга етиб олишини ўз назоратингизга олишингизни сўраймиз.