Toshkent viloyati prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов томонидан Бўка туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, 50 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, уларнинг 20 дан ортиқ масалалари тингланди, ўрганиш талаб этилган масалалар вилоят прокуратураси иш юритувига олинди.

Бундан ташқари, ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида жами 45 нафар ёшлар иштирок этдилар ва 13 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 28 нафарига касбга ўқитиш учун йўлланма тақдим этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари учун махсус ташкил этилган “Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича халқаро маслаҳатчиси С.Сизов ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, тренинг иштирокчиларига фаолиятларида зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга, касбий маҳорат ва дунёқарашларини оширишга ҳамда иш юритишда замонавий усулларни татбиқ этишларида кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш лозимки, икки кунлик тренинг давомида тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан янги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаш технологияси: форматлар ва матн услуби, визуализация технологиялари ёрдамида материалларни бойитиш, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари, прокуратура органлари фаолиятига оид материалларни аудитория учун қизиқарли тайёрлаш, креатив ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича гуруҳларда ишлаш, кибербуллинг: онлайн буллингнинг янги шакллари ва уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари, ОАВ вакиллари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий қоидалар, рақамли социализация: ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имиджига таъсири, сунъий интеллект: ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишда янги имкониятлар ва чақириқлар каби қизғин мавзуларда маърузалар қилинади.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнгида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ўтказилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга экспертлар батафсил жавоб бермоқдалар.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

TTelegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов Ангрен шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида прокуратура ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида иштирок этди.

Ярмаркада 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг мингга яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмарка давомида иштирок этган 200 нафарга яқин ишсиз фуқаролардан 84 нафарининг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 34 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма, 14 нафарига имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, қолган фуқароларга ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича ишга киришлари учун ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мазкур йўналишда ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura

Показано 7 последних публикаций.