Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли ҳужжатга кўра, 4-умумтаълим мактабининг 9-11-синф ўқувчиларига Еттикон маҳалласи еттилиги ва тадбиркорлар иштирокида оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш моҳияти, ўқувчи-ёшларни зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш ҳамда бўш вақтдан унумли фойдаланиш, тадбиркорликка биринчи қадам мавзусида бир соатлик маънавият дарси ўтилди.


#беллашув

Тўрақўрғон тумани ҳокими соврини учун “Энг яхши китобхон” танлови ғолиблари аниқланди

Иқтидорли ва зеҳнли, китобхон ўқувчиларни аниқлаш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида илк бор ўтган йилнинг ноябр ойида танловга старт берилган эди.

Ўтган вақт давомида уч босқичли беллашувда 2,5 мингдан зиёд 7-11-синф ўқувчилари иштирок этишди. Улар ҳатто 400 тагача китоб мутолаа қилишди. Мактаб кутубхоначилари улар излаган адабиётларни топишда амалий ёрдамларини аяшмади.

1-умумтаълим мактабида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев инсон учун илмнинг зарурати ҳақида тўхталиб, бу беллашув энди бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ҳам давом этишини таъкидлади.

15 нафар энг яхши китобхонга туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва совғалари топширилди. 1, 8, 20, 24, 28-мактаб вакиллари биринчи ўринни эгаллашгани эътироф этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТИНЧЛИК - УЛУҒ НЕЪМАТ

Муҳаммад Айюб Фахриддинов. Тўрақўрғон тумани "Исфахон" жоме масжиди имом-ноиби.


#семинар

Биринчи ишлов - юқори ҳосилдорликка илк қадам

Дала майдонларига экилган чигит ердан униб чиқди. Бу деҳқонга масъулият бошланганидан дарак. 50-60 фоиз кўчат бўй кўрсатгандан сўнг ғўза қатор ораларига ишлов сифатида культивация ўтказиш талаб этилади.

Тўрақўрғон туманида шу мавзуга бағишланган семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ва бошқа даҳлдор масъуллар иштирок этиб, керакли кўрсатмаларни бердилар.

Айтиб ўтилганидек, биринчи ишлов – юқори ҳосилдорликка илк қадам ҳисобланади. Бу агротехник тадбирнинг нозик жиҳатлари борки, кўчатларнинг кейинги тақдири шунга боғлиқ.

Семинарда, шунингдек, ниҳолларни зарарли ҳашорат ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳам тавсиялар ҳавола этилди.

Тадбирда туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, сектор раҳбарлари қатнашдилар.

Маълумот учун: туманда бу йил 4109 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Тожикистон халқлари азалдан чин дўст, биродар ва қуда-анда бўлиб яшашган

Каналга уланиш: @aokanamangan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#FlowerFestNamangan

Ёдда қолган лаҳзалар.
62-халқаро "Гуллар фестивали"нинг унутилмас воқеалари.


Ёдгор Саъдиев - Ўзбекистон халқ артисти

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Истеъмолчилар диққатига!

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар  бўлади.

Жорий йилнинг 19 апрел, жума куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,

– 35/10 кВли "Шаханд" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Сарой" электр узатиш ҳаво тармоғида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га қадар айрим ҳудудларда, яъни,

Соҳибкор, Ўзбекистон, Қатағон Сарой, Тошлоқ, Олчин МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
  
Тўрақўрғон тумани электр таъминоти.

Тел: +998694421113


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўрақўрғон 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди

Показано 8 последних публикаций.