Репост из: Salomatlik saboqlari
БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Ёз, куз фаслларида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб, қишнинг совуқ кунларига олиб қўямиз. Қишда улар дастурхонимиз кўркига айланади ҳамда оиламиз билан севиб тановул қиламиз. Аммо барчамиз ҳам консерва маҳсулотларини қандай тайёрлаш ва сақлаш лозимлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Нотўғри тайёрланган бундай консерва маҳсулотлари эса, овқатдан заҳарланишининг энг оғир тури “Ботулизм” касаллигига олиб келиши мумкин. Хўш, ботулизм хасталиги қандай маҳсулотлар истеъмол қилишдан келиб чиқади, унинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Қамриддин Боқиев жавоб берди.
— Ботулизм касаллиги кўпроқ қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади?
— Сўнгги йилларда республикамизда руйхатга олинаётган “Ботулизм” касаллиги уй шароитида, санитария қоида ва меъёрларига ва консерва тайёрлаш технологисига риоя қилинмасдан тайёрланган сабзавотли, асосан, бодринг, помидор, бақлажон ва қўзиқорин консерваларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқмоқда. Консерва тайёрлашда ботулизм қўзғатувчи споралар юқори термик ишлов бериш натижасида ўлиб кетиши керак. Уй шароитида консерва тайёрлаш технологиясига тўлиқ амал қилинмаслиги, етарли босимда термик ишлов берилмаслиги спораларни сақланиб қолишига ва улар риожланиб ўта кучли ботулин заҳрини ҳосил бўлишига олиб келади. Ўзида ботулин заҳрини сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ботулизм касаллиги келиб чиқади.
— Нима сабабдан ботулизм касаллиги айнан консерваларда учрайди?
— Ботулизм касаллиги фақат консерва маҳсулотларида учрамайди, одатда бу касаллик қўзғатувчиси кислородсиз шароитда ривожланади, кислород бор муҳитда ботулизм қўзғатувчиси махсус қобиқ(спора)га ўралиб ташқи муҳит омилларига чидамли бўлади ва узоқ муддат сақланиши мумкин. Кислородсиз ҳар қандай шароитда улар риожланади ва ҳаёти давомида ўта кучли заҳар ишлаб чиқаради. Калбаса, дудланган маҳсулотларда ҳам ботулизм қўзғатувчиси бўлиши мумкин. Айнан консерва маҳсулотлари ботулизм касаллиги ривожланиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Касаллик қўзғатувчилари 120 Со ҳароратда 2-2,5 атмосфера босимида 20 дақиқада ўлади. Шунинг учун ҳам уй шароитида бундай термик ишлов бериш имконияти бўлмайди.
— Ботулизм касаллигининг ўзига хос белгилари нималардан иборат?
Ботулизмнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин, касаллик организмда ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, бошида бир-икки марта ичнинг суюқ келиши, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши билан кечади. Кейинчалик ботулин заҳрининг мотонейронларга таъсир этиши оқибатида бемор кўзининг хиралашиши, қовоқлар осилиши, кўзга нарсаларнинг 2 та бўлиб кўриниши, ичнинг қотиши, сўлак безларини фалажланиши натижасида оғиз-томоқнинг қуриши, ютинишнинг қийинлашиши, юз мушаклари фаолияти бузилишидан шикоят қилади. Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади. Касалликни оғир кечиши ўлим билан тугайди.
— Касалликни олдини олиш учун нима қилиш керак?
— Ботулизм касаллигига чалинмаслик учун аввало уй шароитида тайёрланган турли консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак. Консерва маҳсулотларини харид қилиш зарурияти бўлса, савдо дўконларидан сифати ва хавфсизлиги кафолатловчи ҳужжатлари бор, қопқоғи шишмаган (бомбаж), ташқи кўринишида ўзгаришлар кузатилмаган, ишлаб чиқарувчи корхона номи аниқ кўрсатилган консерва маҳсулотни харид қилишимиз керак. Белгиланмаган жойларда сотилаётган, ишлаб чиқаувчиси номаълум, сифати кафолотловчи ҳужжатлари бўлмаган, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини ҳарид қилмаслигимиз керак.
Айниқса, янги йил байрами арафасида уй шароитида тайёрланган консерва, торт ва бошқа маҳсулотларни сотиш ҳолатлари кўпаяди. Уларни харид ва истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Ўзингиз ва фарзандларингиз соғлигини асраш учун тавсияларимизга амал қилинг.
Манба
👉Каналга аъзо бўлиш👇
✅https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg