Милардер Алишер Усмонов Тошкентда!
Алишер Усмонов ҳозиргина ота-онасини қабрини зиёрат қилиш учун қўриқчилар қуршовида қабристонга келди. Қизиқарли томони эса кортежда Россия авторақамлари кўриш мумкин. Алишер Усмоновнинг хизматида давлат рақами 01 ..9 UZB бўлган оқ рангли Mersedes Maybach.
Бу хабарни ёзишдан асл мақсадимни тушундигиз деб ўйлайман. Бу ерда Алишер Усмоновнинг Тошкентда эканлиги ёки унинг қимматбаҳо машиналару, соқчилар билан юришида эмас. Алишер Усмонов ўзбекистонлик, унинг Тошкентга келиши табиий. У бой ва унинг қўриқчилар ҳамда қимматбаҳо машиналарда юриши ҳам табиий.
Муҳими эса, дунёнинг энг бой инсони ҳам ота-онасини соғиниб, уларнинг ҳаққига дуо қилиш, қабрларидан хабар олиб, марҳумларни йўқлаб қўйиш учун қабристонга келганидир.
Шу сабаб ота-онаси ҳаёт бўлганлар дам олиш куни уларнинг ҳолидан хабар олинг, ота-онасидан айрилган кузатувчиларимиз эса, эртага дам олиш куни эканидан фойдаланиб, имкон топиб уларнинг қабрларидан хабар олинг ва уларни зиёрат қилинг.
@Uzbek_milliarderi