ТАЪЗИЯ
Севимли санъаткоримиз, Ўзбек киносининг чинакам афсонаси, бетакрор роллари орқали халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.
Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги устоз санъаткор яқинларига чуқур ҳамдарлик билдиради
Маданият вазирлиги ахборот ва матбуот хизмати
@madaniyatvazirligi