Репост из: Laylo Rustamova
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мактабларнинг ёмон аҳволда эканлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябридаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган. Улар халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича чора кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари мактабларни хатловдан ўтказган. Мазкур жараёнда умумтаълим мактабларининг 2 840 тасида янги ўқув биноларини қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга эҳтиёж борлиги аниқланган.
Умумтаълим мактаблардаги шароитларни яхшилаш учун дастлабки ҳисоб-китоблар ҳам қилинган. Жорий йилда Давлат инвестиция дастури, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари ҳамда Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи доирасида қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобига мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун йўналтирилган маблағлар ҳажми 2 бараварга ошди. Аммо, ҳозирда талаб қилинадиган маблағ катта бўлгани боис мактаблардаги аҳволни ўнглаш учун бир неча йил керак.
Мактаб инфратузилмасини қисқа вақт ичида яхшилаш учун қўшимча маблағ жалб этиш лозим. Бу қандай амалга оширилиши мумкин?
Биринчидан, давлат бюджетидан мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш мумкин. Аммо буни амалга ошириш учун давлат бюджети имкониятлари чекланган.
Иккинчидан, мактаб биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ҳомийлар маблағини жалб қилиш мумкин. Бунда бизга корхона, тадбиркор ва аҳолининг ёрдами керак бўлади.
Учинчидан, мамлакатимизда мактаб инфратузилмасини молиялашнинг янги механизмларини жорий этиш керак. Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки янги мактаблар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини ишлаб чиқишни муҳокама қилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида хусусий шерикчилик (инвесторлар) ҳисобига давлат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда сақлаш ишлари амалга оширилади.