O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций








Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Янгихаёт туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Туман босқичида тумандаги энг фаол тадбиркор аёллар, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизлар, хунармандлар фаол иштирок этишди. Кўрик танловда Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Исраилова Назира Кабиловна ҳам иштирок этиб, иштирокчи аёлларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини муносиб тақдирлашда ҳисса қўшди. Кўрик танловда 1, 2, 3- ўринлар ҳамда номинация ғолиблари белгилаб берилди. “Замонавий ташаббускор аёл", “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари ўз эгаларига топширилди.
3-ўринга Расулова Феруза Ахмаджановна муносиб деб топилди.
2-ўринни 200 дан ортиқ аёлларни иш билан таъминлаб келаётган ЯТТ раҳбари Хаитбаева Комола Аваз қизи эгаллади.
1-ўрин ғолибаси эса Ташпулатова Турсуной Камилжановна бўлди. Турсуной Камилжановна Тошкент шаҳарида ўтказиладиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиблар Партиянинг ва ҳамкор ташкилотлардан “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг эсдалик совғалари, диплом ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.


💐 Қутлов💐💐💐

🎓Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, ота-оналар қўмитаси раиси ҳамда ÕzLiDeP "Ёшлик" талабалар шахарчаси Кенгаши Аёллар қаноти раиси ўринбосари Юнусова Шахноза Соибовна Ватан равнақи йўлидаги фидокорона меҳнатлари, ёш авлод таълим тарбиясидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, сиёсий жараёнларда фаол иштироки учун "Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Юнусова Шахноза Соибовнанинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз💐💐💐

Показано 5 последних публикаций.