MANNA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


MANNA ҳар кунлик самовий НОНдир.
Manna билан биргаликда руҳан ўсамиз.
Инстаграм саҳифамиз:
https://instagram.com/uzmanna?igshid=1jbsorvm028tl
✍️ @Manna_qayta_aloqa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: umid.tv
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Agar gunoh qilganimiz yo'q desak ...

Telegram
| Facebook | Instagram | Website


Репост из: ISH BOR (masihiylar)
#иш_бор

В клинике Green Lukas открыта вакансия ресепшиониста. Приглашается девушка, парень, молодая женщина, мужчина. Знание русского и узбекского языка, английский приветствуется. Владение компьютерными базовыми программами Excel. Шустрый, быстро обучаемый. Работа с Пн-Пт с 8:30 до 17:00, в Сб с 8:30 до 14:00. Воскресенье выходной. Зарплата 3 мил. сум. Адрес клиники: г. Ташкент Мирзо-улугбекский район, Ул. Ясси 3. ориентир Военный госпиталь.
+998332060020


Репост из: Happy_kids
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#маслахатлар




Репост из: tok


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✈️ Телеграм || 📷 Инстаграм


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
Рост гапиринг

Муқаддас Китобда Ҳаворий Павлус “яқинингизга ҳақиқатни айтинглар” деб ундаганда, муаммони яққол кўрганди (Эфесликлар 4:25).

💞Ҳақиқатни севги билан айтиш – бошқаларнинг ҳис-туйғуларига эътиборли бўлиш, демакдир. Ҳақиқий тажрибага эга ва меҳрибон суҳбатдош ўз гаплари ва ҳатти-ҳаракатларининг оқибатларига эътиборли бўлади.

Сулаймон пайғамбар бизга доно маслаҳат бериб, шундай деган: “Ўйламай гапирадиганни кўрганмисан?! Ундан кўра, нодондан умид кўпроқ” (Ҳикматлар 29:20).

“Севги, — деб ёзади Ричард Стросс, — эътирозларимизни мақтов сўзлар ёки маъқуллаш орқали ифода этишимизга ёрдам беради ва биз ўз фикрларимизни ёқимли ва ижобий тарзда билдира оламиз. Шунда суҳбатдошимизни хафа қилмасдан, уни қўллаб-қувватлаган бўламиз”. Ростгўйлик йўлида тўсиқлар кўп учрайди. Бу тўсиқлардан бири хатардир.

⚠️Чуқур муносабатларнинг бари, айниқса, оилавий муносабатлар очиқликка ва ростгўйликка асосланган бўлиш керак. Бунга эришиш мушкул, чунки росгўйлик туфайли рад қилиниш ҳавфи бўлади, лекин эр-хотинлик муносабатлари мустаҳкамланиши учун бу жуда муҳим. Бошқаларга оғриқ келтирадиган ҳолатда ҳам ростгўй бўлишга эҳтиёж сезганимизда бу хабарни қандай етказишнигина эмас, балки қандай сўзлар билан ифода этишимизни ҳам аниқлаб олишимиз керак. Жуда кўп оғриқли нарсалар “ростгўйлик” номи билан айтилган.

Тўсиқларнинг яна биттаси шуки, унда ростгўйлик арзимаган нарсадек кўриниши мумкин. Ростгўйлик инсонга унинг барча шахсий нуқсонлари ёзиб олинаётганини билдириши ҳам мумкин. Севги билан айтиладиган ва севги билан тингланадиган самимий мулоқот “ёмонликдан ҳоли бўлади”. “Севги асосида бўлмаган мулоқот” натижасида сиз ҳақиқий номукаммаллик ва бошқа нарсаларни баҳам кўришингиз мумкин.

Ҳақиқатни севги билан ифода этиш – муҳаббатингизни бошқа сўзлар билан кўрсатишингизга боғлиқ: “Сен шундай инсон бўлганинг учун рахмат”. “Сен билан фахрланаман”. “Мени севганинг учун рахмат”. “Сенга уйланганимдан жуда хурсандман”. Ёки, “Сизга турмушга чиққанимдан хурсандман”. “Шунчаки сен билан бўлиш менга ёқади” каби гаплар жуфтингиз билан муносабатингизни ва севгингизни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, ҳақиқатни севги билан ифода этиш бўрттириб гапирмасликни ҳамда ҳақиқатни яширмасликни талаб қилади.

❓Эр-хотин орасидаги айрим муносабатларда баъзи сўзларнинг маъноси тушунарсиз ва чалкаш бўлади. Одатда, “қандай бўлса, шундайлигича”, керак бўлса юмшоқроқ, лекин аниқ айтиш керак. Мулоқотда тажрибали ва самарали бўлиш – “исталган” инсон бўлиш учун асосий восита бўлиб, ҳозирнинг ўзидаёқ бошлашингиз мумкин.

✔️Агар ёлғиз яшасангиз, бу принципларни ўз дўстларингиз билан ёки учрашувга чиққанингизда машқ қилишни бошланг.
✔️Агар оила қурган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиздан бошланг. Ўрнак кўрсатиш, севгига тўла самимий сабр-тоқатни кўрсатиш орқали жуфтингизни сиз билан мулоқотда бўлишга унданг. Чет тилини ўрганишдаги каби, яхши мулоқот қилишни ўрганиш вақт, қатъият, эътибор ва машқ талаб қилади. Кимлардир бошқаларга нисбатан яхшироқ бажаради, шунинг учун улардан ҳам сизлардан ҳам сабр талаб этилади. Аммо ҳар биримиз яхшиланишни давом эттиришимиз мумкин. Бошланишига самарали мулоқот кўп нарсани ўзгартириши мумкин бўлган ҳаётий вазиятлардан бирини танланг. Кейин принциплардан фойдаланган ҳолда ҳаракат режасини ишлаб чиқинг. Режангизни амалга ошириш вақтини белгиланг.

Манба

✈️ Телеграм || 📷 Инстаграм


Репост из: Hayot karvoni
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳикоя ҳақида қандай фикрдасиз?

Сизнингча, бугунги кунда биз қандай эҳтиёжларга дуч келяпмиз?

Сизга қўрқинчли туюладиган ҳаётий вазиятлар борми? Ҳа бўлса, нега?

Ҳаётлари назоратдан чиқиб кетган одамларни кўрганмисиз? Назорат сиз учун нимани англатади?

Ҳаётда нимани ёқтирасиз?
Ҳаётда сиз учун нима муҳим?


Манба:
https://arc.gt/s/2_0
-Breathe/3888?apiSessionId=None.

💬Телеграм || 📹Инстаграм


Репост из: umid.tv
Gunohning KATTA yo kichigi bo'lmaydi!

Telegram
| Facebook | Instagram | Website






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

375 0 12 5 26

🔥 Руҳан тўқ бўлиш

Каломда Xудо Ўзидан қўрққанлар Уни хурмат қилганлар учун қандай марҳаматлар ғамлаб қўйилгани айтилган. Бу хақда бир оз тўхтаб ўйлаб кўр. Худода сенинг номингга ёзилган шартномалар, уйлар, ғоялар ва яхши имконлар турибди! Буларнинг бариси сен учун сақланиб келинмокда.

Сўраладиган савол: хўш буларни қандай қилиб қўлга киритасан? Қандай қилиб оласан?

Биринчи ўринда: Xудодан қўрқишинг ва Уни хаётингда биринчи ўринга қўйишинг орқали буларга эришасан.

Иккинчиси эса Уй фикрингда Унга жой бериш орқали, яъни У хақида фикр юритмоғинг лозим.

Келажагингда қандайдир буюк, улкан нарса борлигига ишонишинг керак. Унинг ваъдаларини ҳаётингда эълон қилишинг керак. Худонинг нима ишлар қила олишини имон кўзлари билан кўра олишинг керак.

Кел, бугун Худога қўйган ҳамма чегараларни олиб ташла ва „Худойим булар табиий оламда, ҳаётимда қандай юз беришини билмайман, лекин мен Сенинг илоҳий Худо эканлигингни биламан. Аллақачон менинг номимга ёзилган марҳаматлар борлигига ишонаман. Худойим, хаддан зиёд қилган илтифотинг учун Сендан миннатдорман“. деб айт. Агар шундай ҳаёт кечирсанг Худо сени эзгулиги билан хайрон қолдиришини кўрасан ва сен учун яшириб қўйган эхсонлар хазинасини кўрасан!

Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, Чунки Худо уларни қондиради. (Матто 5:6)

Сен оч қолганингда ёки ташналигингни нима қондиришини билмасанг нима қиласан?
Сен нима ейиш хақида ўйлаб кўришинг мумкину, лекин айнан нима сени қондиришини билмаслигинг мумкин. Бу танавий томондан оч қолиш. Руҳий ташналик ёки очлик ҳам худди шундай бўлади. Сен ўзингни безовта ёки бирор нарса етишмаётгандек сезишинг, лекин ташналигингни нима қондиришини билмаслигинг мумкин.
Сен бу очликни бошқа нарсалар — овқат, ҳар хил тобе бўлиб қолган нарсалар, инсонлар билан қондиришига интилсангда фақатгина Худо бу ташналикни, етишмай турган битта нарсани қондира олади.

Бугунги оятда адолатга ташна бўлганларнинг тўқ бўлиши айтилган. Адолатга оч ва ташна бўлсанг бунда ҳамма нарсани Xудонинг йўллари билан, Унга маъқул келадиган ҳаракатлар билан қилишинг назарда тутилади, ўшанда руҳий қондириласан, яъни тўқ бўласан. Таббий оламда овқат ейиш учун вақт ажратасан, худди шундай Худонинг адолати учун ҳам вақт ажратишинг керак.
У ҳар куни сен учун дастурхонни тўлдириб кутиб туради. Ибодат қилиб Уни улуғлаганингда, Унинг Каломини ўқиганингда, сен Унинг адолатига хамкорлик қилган бўласан. Жонингни тўйдираётган бўласан. У билан қандай кўп вақт ўтказсанг, У сени шунча кўп тўйдиради. Умринг мобайнидаги ташналикни қондириб боради!

Манба

427 0 17 1 26



#ибодат_қилайлик

Хурматли   Азизлар хонадонингизга тинчлик булсин ОМИН. Мени мухтожлигим бор. Сизлар дан илтимос мен учун ибодат килиб куйингизлар. Юрагимда чарчок ва  юрак.  кенгайиши бор экан . Илтимос ибодат килингизлар исмим Мухаббат. Келинимга  ибодат килгагларингиз учун Рахмат келиним яхши. Худо сизларни асрасин хамиша. Сизларни яхши кураман азизлар.


#Отамиз_учун_ижод

Ким Масиҳни рад этса...

Ғаш бўлади юрагим
Гўё йўқдек керагим
Чил- чил синар тилагим
Гар Исони рад этса!...

Тушинмайман баъзида
Ёлғон чиндек наздида.
Мен учун  у фарзийда
Ким Масиҳни рад этса!...

Шайтонга чин ошнолар
Масиҳдан кимки тонар.
Қалбим афсусда ёнар
Ким Исони рад этса!...

Худони рад этар У
Юз ўгириб кетар У
Нажоткорсиз нетар У
Ким Масиҳни рад этса!...

Якка ёлғиздир Худо
Нажоткордир бир Исо!
Қалбин ёритмас зиё
Ким Исони рад этса!...

Гуноҳинг топшир Унга
Бор охинг топшир Унга
Ўхшар ипсиз тутқунга
Ким Масиҳни рад этса!

Жаннатга йўл бир Ўзи
Ҳақиқат, Хаёт сўзи
Кутмоқда муштоқ кўзи.
Ким Масиҳни рад этса!...

Сизга айтдим Хушхабар
Худо-Ота билсанг гар.
Дўзаҳга қилгай сафар
Ким Исони рад этса....

Келгин ўйлаб фикр қил
Исо Иноятдир бил!
Саждаси бутга буткул
Ким Масиҳни рад этса!...

Равшан Хизиров

676 2 10 1 11

#Отамиз_учун_ижод

Биз Худонинг боласи!

(Болажонларимиз учун)

Жажигина юрагим
Жуда буюк тилагим
Масиҳда бор керагим
Мен Худонинг боласи
Жаннат боғин лоласи!

Жаннат  менинг даргоҳим
Осмондадир нигоҳим
Раббим Исо паноҳим
Мен Худонинг боласи
Жаннат боғин лоласи!

Инояти бизга ёр
Бизда буюк имон бор.
Айтамиз такрор, такрор
Биз Худонинг боласи
Жаннат боғин лоласи!

Хамду сано айтамиз
Биз Шоҳликка қайтамиз.
Бугун жажжи ўғил-қиз
Биз Худонинг боласи
Жаннат боғин лоласи!

Равшан Хизиров


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✈️ Телеграм ||🌐 Инстаграм


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
🙅‍♂️ Зино сизни ўлдиради

Шайтон ўз тўрига илинтириш учун ишлатадиган жуда кучли ва хавфли хўраклардан бири бу зинодир. Зино ҳақида сўз борар экан, дарҳол бу мавзу эркакларга тегишли, деган фикр келади.

Келинг, шундай бўлса бўлсин, эркаклар мисолида зинонинг оқибатларини бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Агар сиз ҳаётингизни, эркаклигингизни, оилангизни қадрласангиз ва Худони севсангиз, шайтоннинг сўзларига қулоқ солманг. Шайтон ўткинчи гўзал аёлни хўрак қилиб, сизни тузоққа туширишни истайди. Гарчи бу гўзал аёл сизнинг қулоқларингизга шивирласа ҳам, унинг лаблари ширин асалдек туюлса ҳам, сўзлари сизни тинчлантириб қувонтирса ҳам, Худога қаранг. Бу аёлнинг ёлғонларини бепарволик билан енгинг. Шайтон сизга ёлғон ваъдалар беради. Бу қилган ишингни ҳеч ким билмайди, дейди. Аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир.

🚩 Бу ишга алдансангиз, охир оқибат, хар куни ўша тунда япон шамширини ёки ҳаракатга сезувчан гранатани қучоқлаб ухлаганим яхши эди, деган фикрга келасиз. Оқибатда, сиз ҳузур-ҳаловат ва чин севги деб ўйлаган нарса сизнинг обрў-эътиборингиз, ҳурмат, оилангиз фаровонлири ва ишончига қабр бўлганини англайсиз. Агар тавба қилмасангиз, ҳатто виждонингиз ҳам ҳалок бўлади.

Ҳикматлар 7:25-27 оятлар шундай дейди, “Унинг уйи ўликлар диёрига етакловчи йўлдир”. Бундай аёл ҳаётга олиб борадиган йўлни ўзи ҳам билмайди. У Масиҳ ҳақида ҳам, абадий хурсандчилик ва тор йўл ҳақида ҳам билмайди. Агар бундай аёлга эргашсангиз, қушхонага кетаётган хўкиздек бўласиз. Жигарингизга санчилган найзадан ҳалок бўласиз. Зино қилган ақлсизлар ўзини ўзи нобуд қилади. Бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди. Бошини унинг ёстиғига қўйганингиз заҳоти ўз исмингизни қабр тошига ёзган бўласиз.

Энди эса, эй эрлар мени тингланг. Унинг йўлларидан узоқлашинг. Унинг ётоғига ёки ҳатто уйининг остонасига ҳам яқинлашманг. Ўзингизни аҳмоқ қилманг.

🚩 Сиз зарарсиз электрон почта орқали, тунда смслашиш ёки шунчаки дўстона ичимлик ичиб, учрашиш учун етарли даражада кучли эмассиз. Бундан узоқлашинг.

🔥 Қўйинга чўғ солиб, куймай бўладими? Оқибатда, ўз ҳаётингизга нуқта қўйган бўласиз. Бу вақтинчалик ҳузур-ҳаловат сўнгида оҳ-нола чекасиз, “Мен интизом ва танқиддан қанчалик нафратланар эдим-а. Мен доноликнинг сўзига қулоқ солмадим. Энг яқин дўстимнинг огоҳлантиришларига ҳам қулоқ солмадим. Ўз виждонимни четлаб ўтиб, Худонинг сўзини аҳмоқликка чиқариб қўйдим. Ана оқибат жамоа орасида ҳалокат қирғоғига келиб қолдим.”

Бу гуноҳдан сўнг сиз инсон қиёфасидаги устухондан фарқингиз қолмайди. Парчаланган қалбнинг қирралари сизнинг ётоғингиз бўлади.

💥 Агар виждонингиз озгина бўлса ҳам уйғоқ бўлса, у сизга душман бўлади. Эски танишлар сизнинг исмингиздан нафратланади. Сиз хурматсизлик ва шармандаликка лойиқ бўласиз. Ўлганингизда эса, агар Масиҳнинг қони билан ювилиб янгидан туғилмаган бўлсангиз, тўғри дўзахга борасиз. Сиз абадий зинокор бўлиб қоласиз. Фақат ўз нафсини қондириш учун яшаган, оиласини оловда куйдирган инсон бўласиз. Охир-оқибат ўзингиз ҳам оловга ташланасиз. Аслида ўз рафиқангиз энг яхши шаробдир. Ҳикматлар 5:15 оят шундай дейди, “Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер.” Уни остонадан олиб ўтганда бўлган севгини қайта алангалатинг. Севгингизни қайтадан уйғотиш учун унинг булоғидан сув ичинг. Улкан ваъдалар пичирлашга айланган бўлса, меҳр-муҳаббат камарини боғланг ва ҳақиқий инсон бўлинг.

😗 Кўз очиб кўрганингиз билан қувонинг.

Манба

✈️ Телеграм ||🌐 Инстаграм

Показано 20 последних публикаций.