Ўзбекистонда 22 та боғча, 31 та мактаб ва 16 та ОТМ қурилади
🔹Ўзбекистон Президентининг “2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🔹Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.
🔹Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:
• 22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;
• жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиха (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;
• 11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;
• соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш бўйича жами 131 та лойиха (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;
• илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиха амалга оширилади.
🔹Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шахрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.
🔹Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари хам кўрилади.
👉 @Uzumdi_Uz