Vachach - LIVE


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Tezkor live xabarlar !!!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.

Украинада рўй бераётган воқеаларда Ўзбекистон фуқаролари орасида жабр кўрганлар қайд этилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда, биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда" – ТИВ

@VachachLive


⚡️Facebook РФ "РИА Новости"ни блоклади. Шунингдек, рус ҳукумати сайтлари ҳам ишламай қолди. Ҳакерлар ҳужуми бўлмоқда.

@VachachLive


⚡️🇺🇦 Зеленский шошилинч мурожаат қилди

Мурожаатида у Россия фуқароларига, агар сиз бизни эшитсангиз ва урушга қарши бўлсангиз, шаҳарларингизнинг майдонларига чиқинг, деди.

Шунингдек, Европа етакчиларига, агар бугун бизга ёрдам бермасангиз, эртага уруш эшикларингизни тақиллатади, дея эхтимолий хавфдан огоҳлантирди.

@VachachLive


🇷🇺🇩🇪🇮🇪 Россия федерациясининг Мюнхен ва Дублиндаги консуллиги.

@VachachLive


⚡️Польша, Эстония, Латвия ва Литва Россияни SWIFT тизимидан узиш тарафдори.

@VachachLive


🇺🇦 Новинский бошчилигидаги украиналик депутатлар Зеленскийга Россия билан зудликда музокараларни бошлаш ҳақида мурожаатнома ёздилар ва Олий Рада Федерал Мажлис билан стратегик маслаҳатлашиш гуруҳини тузишга чақиришди.

@VachachLive


🇺🇦 Украинадаги Райффайзенбанк Россия Федерацияси ва Беларус фуқароларининг ҳисобларини блоклади.

@VachachLive


⚡️🇺🇦 Киевда 22:00 дан 07:00 гача комендантлик соати жорий этилади.

@VachachLive


Зеленский рус босқинчилари Чернобил АЭСни эгаллаб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълум қилди

@VachachLive


🇸🇽🇺🇦 Чехия ҳукумати Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 300 миллион крон (тахминан 14 миллион доллар) ажратишни маъқуллади, шунингдек, ушбу мамлакат қочқинларига ёрдам беришга тайёр, деди Бош вазир Петр Фиала матбуот анжуманида.

@VachachLive


🇷🇺🇺🇦 Украинанинг Россия Федерациясидаги элчихонасига ҳеч нарса таҳдид солмаган ва таҳдид солмайди ҳам, деди Захарова.

@VachachLive


⚡️⚡️Daily Mail' нашрининг хабар беришича, россиялик олигарх Роман Абрамовичга Буюк Британияда яшаш амалда тақиқланган, шунингдек, “Челси” футбол клубига эгалик қилишни ҳам тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

@VachachLive


⚡️🇺🇦 Зеленский Путинга қарши коалиция тузилганини эълон қилди.

@VachachLive


🇱🇻Латвия россияликларга виза беришни тўхтатди — ТИВ.


⚡️🇺🇸 Байден Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашини чақирди.


🇺🇦 McDonald's Украинадаги барча ресторанларини ёпмоқда.


НАТО Украинага қўшин жўнатиш ниятида эмас, мамлакат ҳудудида альянс кучлари йўқ, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.


🇺🇦 Украина Президенти девони малаҳатчиси Михаил Подляк вазият юзасидан баёнот берди. Унга кўра:

— 03:40 да (Тошкент вақти билан 6:40) ҳарбий баъзаларга зарба бошланди. Киев, Харков инфратузилмаларга хужум бўлди. Украинанинг бир қатор вилоят ва шаҳарларига уюштирилган зарбалар улар хоҳлагандек аниқ бўлмади. Эрталаб соат 05:30 да Киевда қуруқликдаги операция бошланди — биринчи зарба Суми ва Харков вилоятлари чегарасида берилди. Айниқса, жанубий йўналишда — Херсон, Николаев ва Одесса вилоятларида шиддатли жанглар давом этмоқда. У ерда нафақат ҳарибий инфратузилма, кўприклар, темир йўллар, балки фуқаролик объектлари ҳам вайрон бўлмоқда.

— Маҳаллий десантлар мавжуд. Ҳатто Киев вилоятига ҳам қўшинларни туширишга уринишмоқда. Гостомел ҳарбий аэропорти ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда.

— Россия армиясининг махсус кучлари олдига қўйилган асосий вазифа давлат амалдорларини, шу жумладан президентни йуқ қилишдир.

— Вақти-вақти билан артиллерия шаҳарларга зарба берди. Бу зарбалардан мақсад нафақат зарар етказиш, балки тинч аҳоли орасида ваҳима уйғотишдир. Айни вақтда Россия ҳеч қандай музокара позициясини билдирмаган.

— Кечқурун биз катта шаҳарларга хужумни кутмоқдамиз.

— Биз Беларуснинг Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда иштирок этаётганини сездик. Иккита давлат биргаликда ўз ташаббуслари билан ҳеч қандай қонуний асосларсиз Украинага ҳужум қилди. Буни биз ҳозир Европа ва америкалик ҳамкасбларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз.

— Сўнгги кунларда Донбассда ҳеч қандай салбий ҳаракатлар, айниқса отишма артиллерия кузатилмади. Буларнинг барчаси сохта ташвиқотлар.

— Россия расмийлари ўз оммавий ахборот воситаларини сохта маълумотлар билан тўлдирмоқда. Маълумот тарқатаётган манбалардаги хабарларнинг 90%и ёлғон. Айтайлик, Харковда ҳеч қандай ваҳима йўқ, ҳаммаси миллий гвардия назоратида.

— Россия армияси Счасте шаҳри ва Луганская қишлоғини тарк этиш учун гуманитар йўл бермаяпти, гарчи Киев доимий равишда талаб қилсаям. Аёллар ва болалар тинимсиз ўққа тутилмоқда.

— Эвакуация йўллари тайёрланганига қарамай, президент Зеленский Украинани охирги бўлиб тарк этади.

— Украина Ғарбдан ўқ-дорилар, максимал молиявий ёрдам, Россия Федерациясини оптимал санкциялар босимига олишларини кутмоқда.


🇩🇪 Германия Украинага қурол етказиб бермайди — Германия Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари.

Показано 19 последних публикаций.

140

подписчиков
Статистика канала