«КИМДИР»
Ишқ деган туйғуга ким бўлса асир,
Қалбида мухаббат қургай бир қаср,
Базилар бор тили дили бошқадир,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
Ширин ширин сўзлаб ишончни олар,
Ўйлатиб тунлари уйқу йўқолар,
Кўзлари бошқасин кўрмай хам қолар,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
Уялмай жимгина ёлғон дўндириб,
Умидвор юракка армон тўлдириб,
Обод этар кўнглинг ва ё синдириб,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
Вафосиз ахдига қолмайди содиқ,
Виждони қийналмас сезмас дил оғриқ,
Айтканига амал қилмас мунофиқ,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
Қадрини арзонга сотарлар эссиз,
Гулдек қўлдан қўлга ўтарлар эссиз,
Хайф сизга мухаббат, эй гўзал, юзссиз,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
Бири иймон бири нафснинг йўлида,
Манзили Жаннат ё дўзах тўрида,
Кими Шайтон, кими Аллох йўлида,
Иши битгунича севади кимдир,
Умри битгунича севади кимдир.
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞
@VafoliQalb 💝
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌷
https://t.me/+AYVRNT_y0CkzNjQy !