Vaqf Buxoro


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


"VAQF" хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиалининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Веб-сайт: vaqf.uz
Канал: @Vaqf_Buxoro
Таклифлар учун: @Abdullo1603

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




“ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ БУХОРО ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ ОРҚАЛИ ОХИРАТ УЙИНГИЗНИ ОБОД ҚИЛИНГ!

КЎНГЛИ СИНИҚЛАРНИНГ КЎНГЛИГА ХУРСАНДЧИЛИК КИРИТИНГ,

ИМКОНИЯТИ ОЗНИНГ АҲВОЛИНИ ЯХШИЛАНГ,

МАХФИЙ САДАҚАНГИЗ ОРҚАЛИ САВОБИНГИЗНИ БИР НЕЧА МАРТАГА КЎПАЙТИРИНГ!


ТАШКИЛОТ НОМИ: “ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ БУХОРО ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ

Бизни хайрли ишларимизда қўллаб-қувватлашни истаган ҳомийлар учун: х/р: 20212000900933969001 ИПОТЕКА БАНК БУХОРО ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ, СТИР: 207286987 МФО: 00088

Каналга уланиш: https://t.me/vaqf_buxoro


Савол: Вақф сўзининг кенгайтирилган маъносини тушунтириб берсангиз?

Жавоб:
«Вақф» сўзи луғатларда «тутиб туриш», «тўхтатиш» маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вақф - нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.

Каналга уланиш: https://t.me/vaqf_buxoro


Савол: Биламизки Ислом шариатида закотни берадиган ўз ўрни бор. Агар закот маблағимни филиалга ўтказсам, закотим бошқа пуллар билан аралашиб кетмайдими?

Жавоб:
Филиалда ҳозирги кунда 3 та ҳисоб рақам мавжуд. 1. Хайрия учун. 2. Вақф учун. 3. Закот, ушр, фитр ва фидя учун. Шуни алоҳида қайд этишни истардик-ки, келиб тушган маблағлар жумладан, закот маблағлари шариат кўрсатмасида айтилган ўринларга етказилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.me/vaqf_buxoro


Савол: «Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали саҳоват ишлари учун пулни қаердан олади?

Жавоб:
Бухоро вилоят филиалига истаган киши хайрия қилишлиги мумкин. Фуқаролар закот, фитр, ушр ёки вақф учун филиалга хайрия маблағ ўтказишлари мумкин.
@Vaqf_Buxoro


Савол: «Вақф» хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари нималардан иборат?

Жавоб: Фонднинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

👉фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;

👉масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

👉тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;

👉диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

👉масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

👉ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;

👉юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;

👉аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
@Vaqf_Buxoro


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилган.


Ушбу телеграм канали "Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан ташкил қилинди. Мақсадимиз Аллоҳ қодир қилганча яхшиликлар улашиш. Ушбу канал "Вақф" фондининг Бухоро вилоят филиали расмий телеграм канали ҳисобланади.

@Vaqf_Buxoro






Репост из: Abdujalil Samadov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 14 последних публикаций.

10

подписчиков
Статистика канала