Азиз Саид


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. Шоирнинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


* * *

Бу хато йўлни секин бармоғига ўрайди,
Макрул ўсмани сиқар пиёлага, тўлмайди,
Ишқу гуноҳ қозонда, ўт-оловсиз қайнайди…
Ишқу гуноҳ қозонда…

Руҳ қанотин савайди, савачўпин жуфт қилиб,
Урчуғига ўрайди туну кунни ип қилиб,
Қиличини қайрайди қасд лашкарин саф қилиб,
Қиличини қайрайди…

Ойна қилдим фалакни, дил чоҳига қарай деб,
Тароқ йўндим дутордан, хаёлини тарай деб,
Игна олдим, алдасам, кўзларимга суқай деб,
Игна олдим, алдасам…

Кафтимда гулхан ёқдим, йиғлаб-йиғлаб ўчирди,
Бўйнимга занжир такдим, ишқ юртидан кўчирди,
Жонни сепиб қуш бокдим, дард кўлига учирди,
Жонни сепиб қуш боқдим…

Азиз Саид


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
«Ўз тилидан ғурур туйғуси»

Азиз САИД

«Халқ сўзи» газетаси, 2020 йил 23 октябрь сонидан.

Kanalga ulanish👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️ Karantin qoidalariga amal qiling!🙏


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Пандемия борасида фалсафий мушоҳадалар, мутолаадан узоқлашиш оқибатлари ва эътиборсиз қолган ўзбек тили — шоир Азиз Саид билан суҳбат (2-қисм)

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шоир Азиз Саид билан суҳбатдан:

«Аслида, ҳар қандай шеърнинг баҳоси ундаги руҳ билан белгиланади. Чунки шоир шеърини ёзиш давомида ўз руҳини унга қанчалик ўтказиб ёза олган бўлса ва бу руҳ табиий туғилган бўлса, шеър уни ўзида ташийди.

Бу руҳ йиллар, асрлар давомида шоирнинг ўша лаҳзадаги ҳолатини, фикрини ва истеъдодининг баҳосини ҳам ўзи билан олиб юради».

〰️〰️〰️〰️
👉
Тўлиқ видеони кўриш

@vaqt_manzili


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Интервью: шоир Азиз Саид шеърни баҳоловчи мезонлар, 1970-80 йиллар ижодкорлари орзусидаги Ўзбекистон ва Абдували Қутбиддин ҳақида (1-қисм)

Kun.uz жамият, адабиёт, хусусан, ўзбек жамияти ва адабиёти масалаларига бағишланган туркум суҳбатлар лойиҳасини давом эттиради.

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80-йиллар шеърияти майдонига ўз овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган ижодкор Азиз Саид бўлди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Ҳақиқатан ҳам унинг шеърларини ўқир экансиз, баъзан ташбеҳ ва истиораларни тасаввурингизга сиғдиролмай ҳаприқиб қоласиз. Мутолаа давомида нурли бир завқ юрагингизни тўлдиради, оёғингиз остида ерни ҳис қилмай қоласиз, бутун дунёни, шахсий ўй-хаёлларингизни унутиб сирли тасаввурлар ва манзаралар оламига парвоз қиласиз. Асосийси, у гўё сизнинг орзу-армонларингизни, қувонч ва ҳасратингизни, хаёлларингизни куйлаётгандек бўлади.

https://telegra.ph/Aziz-Said-10-12


Репост из: XURSHID DAVRON KUTUBXONASI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун чин шоир ва азиз укам Азиз Саиднинг таваллуд куни! Барча мухлислари ва даврадошларим номидан қутлайман! Ижодига барака берсин!


* * *
Бухоронинг дарвозасини,
Камалаклар очади ҳар тонг.
Боди қутни етаклаб минор
Кўчаларда чалиб юрар занг.

Алла айтиб бобом Чор Минор
Бешигимдан ясади чилтор.

Чашми Аюб коса-косалаб,
Аҳли ишққа тутади зиё.
Гул чаяди Лаби ҳовузда
Келинчаклар, зулфлари сиёҳ.

Чилторимга қил тортди лайлак –
Баҳор ўпган дил каби сайрак.

Шаҳарга бир карвон киради,
Устида бор қирқта ошиғи.
Шаҳардан бир карвон чиқади,
Юлдузларга етар қўшиғи.

Чилторгинам, куйла борингни,
Чертдим фақат битта торингни.

Азиз Саид

@vaqt_manzili


Бугун улкан қалб эгаси, шоир ва таржимон Азиз Саиднинг таваллуд кунлари! Шоирни шогирдлари ва канал кузатувчилари номидан табриклаймиз!!!

***
Азиз Саид 1961 йил, 25 сентябрда туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тутатган (1984). «Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. У. Уитменнинг «Майса япроқлари», Н. Ҳикматнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Б. Брехтнинг «Театр ва реализм», Пауло Коэлонинг «Алкимёгар» китобларини ўзбек тилига таржима қилган. 1989 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.


Репост из: Erkin xayollar | خیالات ازاد
Нима у
Кӯзингга ӯрмалаб кирган
Шодликка тиш солган ваҳший хавотир?

Нима у
Юзингни сийпалаб ӯтган
Маъюс суратларни таратган қанот?

Нима у
Сӯз айтсанг сӯзингга ҳоким
Тунлари тушингда пичоқ қайраган?

Нима у?..

Ахир мен
Сӯзласанг сӯзингга айландим
Кулсанг кулгунгга
Жоним сандиғининг ичида маҳкам
Кӯтариб юрганим бору – йӯғим сен

Ахир мен

Табассумингни яшириб юрибман
Лабларимнинг хилватларига
Юракнинг қип-қизил ғорида
Ёқилган оташу – маъбудам сенсан

Ахир мен...

Нима у
Кӯзингга ӯрмалаб кирган...

Чи аст ӯ
Ба чашмат хазида даромад
Газид шоду хурсандиро тарси ваҳшӣ?

Чи аст ӯ
Ки рӯи туро сила карда
Пари аксҳои ҳазин ҷилва карда?

Чи аст ӯ
Задӣ ҳарф, бар ҳарф ҳоким
Ба хобат шабон кордро тез карда...
Чи аст ӯ?..

Магар ман
шудам гап, ту гар мезадӣ гап
ту хандӣ - бихандам
Нигаҳ дошта дар сандуқат баста ҷонам
Ҳама ҳасту - нестам ту ҳастӣ

Магар ман
Табассумат аз чашм бар хилвати лаб
Ниҳон карда гашта-м.
Алови даруни мағоки дили сурх оташ гирифта
Ту - маъбудаам ту

Магар ман...

Чи аст ӯ
Ба чашмат хазида даромад


"Паганинининг сўнгги концерти"

Азиз САИД
(шоирнинг ўзи ўқиган)


* * *
Гиламдўз шаббода мезонни саваб,
Пояндоз ташласа ойнинг кўшкига;
Балиқлар дарёда шамларни ёқиб,
Ибодат қилсалар осмон ишқига,
сен ҳам роҳибасан,
мен ҳам руҳоний.

Тириклик тошини орқалаб минг йил
Бегуноҳ махлуқлар тоққа тирмашса,
Ғорда оч қолса-ю ярадор кийик
Юрагин тишласа, тиши қамашса,
сен ҳам гуноҳкорсан,
мен ҳам бир осий.

Чарх тортган кампирни чироқ липиллаб
Масхара қилса гар ғайб кулбасида,
Ва унга боргувчи йўлни тугунлаб
Тун олиб кетса тар кундуз қасдида,
сен ҳам адашгансан,
мен ҳам адашган.

Азиз Саид

@vaqt_manzili


* * *

Суҳбатдошим – ёлғиз юрагим,
Биз яшаймиз омонат уйда.
Деворлари ғамдан тикланган,
Остимизда алам бир бўйра.

Кунлар келиб кетаверади,
Муҳаббатдан эртаклар айта.
Юрагим ҳам қариб қолганми,
Эртакларга ишонмай қолган.

Хотирлаймиз бир маъсум қизни,
Ва кулбамиз киради тилга.
Сўнг эслаймиз унинг кўзларин,
Термулганин ўзга бир йўлга.

Азиз Саид


* * *

Сен айтдинг: Фаррухзоднинг кўзида
Мингта тили бор, деб, мингида ҳам дод.
Сенинг кўзларингда тили қирқилган
Минг битта созанда куй чалар – фарёд.

Осмонлар рақс тушар чириллаб телба,
Умрлар дарахтни қучоқлайди – куз.
Сен руҳга айланиб боряпсан, кўзинг –
Кимнингдир пойидан қолган бир жуфт из...

Азиз Саид


Репост из: Erkin xayollar | خیالات ازاد
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aziz Said she'ri
Shohro'z Mo'minzoda tojik tilida o'qidi

@erkin_xayollar


* * *

Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган
Шодликка тиш солган ваҳший хавотир?

Нима у
Юзингни сийпалаб ўтган
Маъюс суратларни таратган қанот?

Нима у
Сўз айтсанг сўзингга ҳоким
Тунлари тушингда пичоқ қайраган?


Нима у?..

Ахир мен
Сўзласанг сўзингга айландим
Кулсанг кулгунгга
Жоним сандиғининг ичида маҳкам
Кўтариб юрганим бору – йўғим сен

Ахир мен

Табассумингни яшириб юрибман
Лабларимнинг хилватларига
Юракнинг қип-қизил ғорида
Ёқилган оташ-у – маъбудам сенсан.

Ахир мен...

Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган...

Азиз Саид


СЕНСИЗ
Кунларни, тунларни қон каби кечиб
Яшаяпман вақтга қасдма-қасд,
сенга қасдма-қасд.
Сўзларни, ёшларни заҳардай ютиб
Яшаяпман ўтмишга қасдма-қасд,
кечмишга қасдма-қасд.

Энди тонглар отмоқда рангсиз,
Мен учун фарқсиз.
Энди юлдузлар мўлтирар исмсиз,
Мен учун фарқсиз.

Боқаман, юрагим — бетасвнр сурат,
Кўзларим куй эрур беоҳанг, бедард.
Оёғим соғинмай қўйган йўлларни
Алдайман юриб.
Нигоҳим изламай қўйган кўзларни
Алдайман кулиб.

Мен нафас оламан, дарахтлар хўрсинар,
Оғрийди ҳаво.
Мен бедор ётаман, майсалар туш кўрар,
Оғрийди хаёл.

Фақат баҳор абадий гўдаклик бўйларин пуркаб
Қуриган боғларни сархуш қилганда,
Ва шамол зумрад томчилардан муҳаббат элаб
Илиган кунларнн чўмилтирганда,
Вижир-вижир қалдирғочлар олис юртлар суратин
Нилий кўзларига чизиб келганда,

Бир зум тўхтайман.
Ортимга қарайман.
Кечиролмайман.
Кечолмайман.
Кетаман
Кунларни, тунларни қон каби кечиб...

Азиз Саид
@vaqt_manzili


***
Оч илондай судралиб ўтган,
Кунларимга боқаман ҳайрон.
Кўпдан буён юрак ҳам бўм-бўш,
На шодлик бор, на рост, на ёлғон.

Ахир юлдуз хар тун чархида,
Турфа тақдир ипин йигирар.
Дарахтларнинг зангор тушига,
Жуфт-жуфт бўлиб соялар кирар.

Мен-чи сира ушлай олмаган,
Ўйларимни яшайман қарғаб.
Ва чақириб кўҳна ғамларни,
Томиримга чиқаман бойлаб.
Азиз Саид
@vaqt_manzili


* * *
Севиб бўлди юрак ҳам, жим-жит
Кўзингдаги барча сўқмоқлар.
Тунларингни қонатади ғам –
Ёстиқдаги рангсиз қуроқлар.

Кўзгуга ҳам қарамай қўйдинг,
Сен чарчадинг гўзал бўлишдан.
Ичиб бўлди нурларин кундуз,
Маъно йўқдир ҳатто ўлишдан.

Алдадилар, сен ҳам алдадинг,
Кутавердинг кимнидир лекин.
Юрагимга игналар санчиб
Тикавердинг эртани секин.

Эртанинг палаги битмади,
Ва уйғондинг қоқ ярим тунда.
Чорласанг ҳам келмайман энди,
Сен қайтасан кечаги кунга.
Азиз Саид
@vaqt_manzili


* * *

Бир кун
Мен қўшиқ бўлдим сен мусиқа,
Бизларни тинглади ою юлдузлар.
Сўнг оқиб кетдик кунлар бағрига,

Лекин тингламадик ҳеч ўзимизни.

Бир кун
Сен тўлқин бўлдинг мен шитоб кема,
Бизларни соғиниб кутди қирғоқлар.
Сўнг денгизга айланиб қолдик,

Лекин тингламадик ҳеч ўзимизни.

Бир кун
Мен ел бўлдим сен эса атир,
Бизларни ҳидлади неча фасллар.
Сўнг эриб кетдик ойнинг нурида,

Лекин тополмадик бир-биримизни.
Азиз Саид
@vaqt_manzili

Показано 20 последних публикаций.

200

подписчиков
Статистика канала