Vardatul_jannah?


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​#АЛЛОҲГА_БОҒЛАНИНГ!

☝️Дуолар мустажоб бӯладиган вақтда огоҳ бӯлинг!

Иншааллоҳ, ҳозир айнан шундай вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар”, деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Роббим Сендан хайрли дуоларимнинг ҳаммасига ижобат беришингни сўрайман…
@Vardatul_jannah🥀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бундан 1400 йил аввал бир инсон сизни қаттиқ севган эдилар?...
Унда ҳали дунёга келмаган эдингиз , лекин у зот сизни дуо қилиб , ҳали қилмаган гуноҳларингиз учун Аллоҳдан мағфират сўраган эдилар.
У зот сиз учун Жаннатни сўраган эдилар.
У зотнинг ўзининг аҳли оиласи бор эди , лекин у киши фақат сизни назарда тутиб « Умматим... умматим...»дея дуо қилар эдилар...
У Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламдир.😢


У муборак зот бизни кўрмасдан севганларидек,биз ҳам у зот соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан севдик…
Ҳабибимизнинг Кавсар бўйидаги васлилари барча ислом аҳлига насиб қилсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Жума муборак!🕊
@Vardatul_jannah🥀


​​✍ ОНАНИНГ КУНДАЛИГИДАН
❕❕❕❕❕❕❕❕❕❕❕❕❕
📖 «Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил.

- Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан ҳам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса ҳам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен ҳам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман.

Чунки… ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни ҳам аямайман. Худди ҳозиргидай.

- Агар сен билан суҳбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит.

Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, ҳар гал жон деб тинглардинг. Менинг ҳаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хоҳлайман, шунинг учун ҳозирча мени эшит…

- Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, ҳаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни ҳам эплай олишимга ишонаман.
Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан!

- Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки суҳбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим… Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум ҳам нари кетишни истамасдинг…

-Агар ҳориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби.

-Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз ҳис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга ҳаракат қил. Худди қачондир эндигина ҳаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

-Менга яшашда давом этишимда, ҳаёт йўлим якунига меҳр-муҳаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, ҳеч қачон сўнмаган, охири йўқ меҳрим билан тақдирлайман.
-Сени яхши кўраман, жоним болам!..»
@Vardatul_jannah🥀


▷ ◉────────── 02:54
Ba’zi ketishlarni qaytishi bo’lmas,masalan qalbning ketishini 🫀
@Vardatul_jannah🥀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бутун коинот Аллоҳнинг азаматига,буюклигига бўйин егиб,туну-кун У Зотни зикри билан машғул бўлади.
Бу хайрдан кўнгилли ўлароқ маҳрум бўлган биргина борлиқ-Инсонятдир...
@Vardatul_jannah🥀


​​ИСТИҒФОР

✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, ғам-ташвишдан, муаммолардан қутуласиз.

✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз чароғон, руҳингиз тетик бўлади.

✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

✅ Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз, ташвишларингиз ариб, ёруғ кунларга етасиз.

✅ Истиғфорни кўпайтиринг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

✅ Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

✅ Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор.

✅ Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан.

1. АСТАҒФИРУЛЛООҲ.

2. АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

3. АСТАҒФИРУЛЛООҲ
АЛ АЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМ ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

4 АСТАҒФИРУЛЛОҲ
АЛ ЪАЗИЙМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ✔️

У л а ш и н г 📲
@Vardatul_jannah🥀


#тавсия
Уйингиз ҳам ўзингиздек гўзал ифор таратсин муслималар.
Бунинг учун кўп нарса керак эмас,озроқ ҳафсала ва уқув лозим.

Гўзал ифорли ёғлар айни муддао.
Масалан атиргул ёки лаванта ёғи.
Тозалаш учун фойдаланадиган сувингизга икки томчи гул ёғидан томизинг ва ёқимли ифордан бахри-дилингиз очилсин.
(Агар давомли фойдалансангиз у ифор уйингизга ўрнаб кетади)

Унутманг,Инсон бахтни ҳис қилиши учун ва асаблар дам олиши учун ҳидларнинг ўрни каттадир.

Муҳими уйингиздан бахт ифори кўтарилмасин аммо покизалик ҳам бахтнинг ярмидир…
Осиё Абдулазим қизи.
@Vardatul_jannah🥀


İnson hamma narsani ham tushuntirib berolmaydi,zotan hamma narsani tushuntirib berishga so’zlar yetmaydi…
So’zlar tushuntirib berolmagan hislarimizni,ko’zlarimizdan o’qib oladiganlar bizni haqiqatdan sevganlardir…
@Vardatul_jannah🥀


Ҳаммадан ҳам кўпроқ кечирадиганлар - Аллоҳдан кўпроқ
қўрқадиганлардир.
Энг кам кечирувчилар қалби энг қаттиқлар ва
иймони заифлардир.

“Кечиб юборишингиз тақвога яқинроқдир.
(Бақара, 237)

Шайх Абдулазиз Тарифий
ҳафизаҳуллоҳ

@Vardatul_jannah🥀


Яраларимиз шунчалар чуқур-ки,Руҳимизнинг жароҳатларини тикмоққа Идрис алайҳиссаломнинг игналари лозим …
@Vardatul_jannah🥀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Bismillah
Ya Robbim bu juma shunday bir juma bo’lsinki,
Avf tilagan avfsiz,shifo tilagan shifosiz,farzand tilagan farzandsiz,ofiyat tilagan ofiyatsiz,jannat so’ragan jannatsiz,hidoyat so’ragan hidoyatsiz,najot tilagan najotsiz,sabr so’ragan sabrsiz ,ilm tilagan ilimsiz qoldirilmasin!

Qaysi bandang qayerda nima talabida bo’lsa bu juma hurmatidan ularning duolarini qabul ayla!
Barcha musulmon ahliga rahmat eshiklaringni keng qilib och!
Hayrli murodbaxsh jum’alar 🌸
@Vardatul_jannah


Бошига мусибат тушиб,оғир кунларни кечираётган инсонга ҳадеб насиҳат қилаверманг.
Койийверманг,сабрсизликда айбламанг.

Ундан бир оғиз
“Қалбинг нимани ҳис қилди”,
“Қалбингни ҳоли қандай”,
деб сўранг.

“Оғирлигини биламан,
лекин мана кўрасан бу кунлар ҳам аввалгиларидек ўтиб кетади.
Сени келажакда энг олий бахтлар қаршилайди”,дея тасалли беринг.

Чунки уни
қалбидаги замбил юкни бўшатиши учун яқин дўстга эҳтиёжи бор.
Насиҳатгўй ақллига эмас.
Насиҳат ва ўгитни ҳамма ҳам бераверади аммо муҳаббатни фақат ҳосларгина ҳис қилдиради.
@Vardatul_jannah


Qornilari to’ymasidan avval dasturxonni tark etgan Rosululloh sollollohu alayhi va sallamning,
qorni ochqamasdan dasturxonga o’tiradigan ummatlarimiz...
Robbim bizni isloh qilsin!
@Vardatul_jannah


#Матонат

(Бўлган воқеа)

Собир гапда ўтирар экан, ўртада қайта-қайта айланган икки болалик бева ҳақидаги суҳбатга истамайгина аралашди.

- Ким экан? Қаерда турар экан?

- Ҳа, эри ўлган биттаси. Иккита боласи билан қолибди. Уйланиб олар эдим-ку, лекин хотиним мени еб қўяди. Жуда нозанин аёл. Бир-икки кўрганман, - деди Шавкат.

Собир анчадан бери кўнглида ўйлаб юрган нарсаси қаршисидан чиққанидан хурсанд бўлиб аёлни манзилини олди.

"Ўзимда учта, аёлда иккита... Ҳа, нима қилибди боқиб оламан. Асосийси аёлни уйи бор экан. Рўзғорини қилиб берсам, кийим-кечагини олиб берсам...", ўйлади Собир.

Собир бевани кўрганда ақли қочди. Дўсти Шавкат айтганча бор экан. Жуда гўзал аёл эди. Аёлга совчи бўлди. Қайта-қайта қўлини сўраб борди. Ва ниҳоят аёл розилик берди.

Собир аёлдан маҳрга нима олиб беришини сўраганда, аёл: "Ўзингиз кўнглингиздан чиқариб берақолинг", деб жавоб берди. Аёл Собирни жўмард деб ўйлаган эди, шу холос. Собир кўнглидан чиқариб маҳрга 100$ берди.

Аёл ютинди. Бир оғиз сўз айтолмади. Ийманиб, андиша қилиб хато қилганини тушунди.

Собир кунда кундузи келишни бошлаб юборди. Кечасига биринчисининг ёнида бўлар эди.

Кунлар ўтди. Собирнинг қуруқ қўл билан келиши, ётиб-ётиб дамини олиб кетиши ортиқ Комиланинг жонига теккан эди.

- Собирака! Сиздан илтимос ҳар куни келишингиз шарт эмас. Ҳафтада бир келсангиз етади. Сиз келганингда ҳамма ишларимни ташлаб сиз билан овора бўлиб қоляпман. Тўғри тушунинг. Рўзғорга қарамасам бўлмаяпти, - деди Комила.

Комила уйда тикувчилик қилади. Эрга теккач ҳамма ишини ташлаб қўйган эди.

Эри доим кўтариб келадиган 2 та бўлка нон билан, 1 та идиш сариёғ бир оилага урвоқ ҳам бўлмайди.

Собир истамайгина Комиланинг айтганига рози бўлди.
Комила турмуш қурганига беш ой бўлди. Ўша-ўша 2 та бўлка нон, баъзан сариёғ, баъзан картошка, пиёз...

Орадан икки йил ўтди. Комила ишлаб топганига икки хоналик уйини тўрт хона қилиб олди. Собирга маза. Келади кетади. Комила эри келиши учун тансиқ таомлар, пишириқлар пиширади. Уй тўловларини ўзи тўлайди. Бозор-ўчарини ўзи қилади. Эри эрлик қилаётгани камми? Осонми бошқа оилага 2 та бўлка нон билан, сариёғ кўтариб бориш. Комила икки йилдир-ки рўзғорни ўзи кўтаради.
Собир тайёрига ошуфта...
Хотинини дуо қила-қила, олдига қўйганини ейди.
Комила фақат сабр қилади. Турмушга чиққанига пушаймонлар ейди. Лекин индамайди ичига ютади. Одамларнинг гап-сўзидан чўчиб, ажрашмайди.

Ва ниҳоят Комила кутган кун келди. Собирнинг биринчиси Комилани билиб қолди.

Унинг уйига тўполон қилиб келди. Аксига олиб Собир иштаҳа билан Комила пиширган сомсани паққос тушираётган эди. Собирнинг тўполондан ҳуши бошидан учди. Комила босиқлик билан деди: "Тўполон кўтаришингиз шарт эмас. Эрингизни олиб чиқиб кетаверинг!"

Аёл Собирга қараб шанғиллади: "Талоғини бериб чиқиб кетасан ёки кунингни кўрсатаман!"

Собир ранги ўчиб, Комилага қаради-ю секингина: "Талоқсан", деди.

Комиланинг елкасидан тоғ ағдарилгандай енгил бўлиб: "Мингдан минг розиман. Яхши боринг. Оилангиз билан қўша-қаринг!", деди ичидан хурсанд бўлиб. Собир қайтиб келмади.

Комила ҳам бошқа эр қилмади. Шунга қарор берди. Ўзининг иши, кучи бор. Йўлини топиб кетади. Болаларига қўшиб яна биттасини боқиш унга анча оғирлик қилаётган эди. Ўша оғирлик Собир кетгач йўқолди.

Зулфия Махмуд
@Vardatul_jannah


Нега ёзувчиларнинг муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш қаттиқ талаб қилинади?

Чунки икки қатор мисрани ёзиш учун,инсон қанча қалбини сўроқлайди.
Унинг ёзганлари қалбининг энг тубидаги,
ҳеч ким билан бўлишолмаган,
ҳеч кимга айтолмаган,
балки энг аччиқ,
балки энг ширин туйғуларидир.
Тилига келтиролмаганларини қалам билан ифода этади.

Сиз енгилтаклик билан қараб кўчираётганингиз,шунчаки ёзув эмас,
унинг соф туйғуларидир.
Соғинчидир,муҳаббатидир,
пушаймонлигидир,
аламидир,ҳайқириғидир,
кўз ёшидир,нафратидир,изҳоридир,
ақидасидир,
Аллоҳга илтижосидир,дуоларидир,
армонидир,ўтмишидир,
қалбининг ойнасидир.

Энг яхши кўрган кийимингизни бировнинг устида кўрсангиз чидолмайсизу,
қалбингиздаги туйғуларингизни талон-тарож қилсалар чидай оласизми?
Инсонларнинг туйғуларини ўғирламанг!
@Vardatul_jannah






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Bismillah
Hayrli kun🕊
Kunini Alloh nomi bilan boshlaganlarga kun hayrli kelsin!
Türkiye 🇹🇷
@Vardatul_jannah


Агар уйингизга азиз ва мўътабар меҳмон келса,
уни уйингизнинг энг тўрисига эъзоз билан ўтиргизасиз.
Меҳмон ҳурмати учун Энг асл,энг чиройли,қимматбаҳо,
ҳеч ким кўрмаган дастурхонларингизни тахини бузасиз.

Энг сара нозу-неъматларни,
энг сара идишларда икром этасиз.
Меҳмонни муносиб шаклда кузатмоқ учун,
ҳатто овозингизни кўтармайсиз,
доим табассум билан илтифот қиласиз.

Шундай экан Аллоҳнинг сизга юборган синов ва мусибатларини ҳам муносиб кутиб олиб,кузатишга ҳаракат қилинг.
Табассум қилинг,энг сара дуоларингизни,истиғфорларингизни,зикрларингизни уларга дастурхон қилинг.

Чунки улар Аллоҳнинг сизга жўнатган азиз меҳмони.
Улар сизнинг шафоатчиларингиз.
Улар сизнинг гуноҳларингизни каффорати.
Улар сизнинг иймонингизни нажоти.
Улар сизнинг дуоларингизни ижобати.

Қаерда кўргансиз азиз меҳмонни йиғи,алам,қарғишлар,
“Мен нима гуноҳ қилдимки сиз мени йўқладингиз”, деган ситамлар билан кузатганларини.
Аллоҳнинг азиз меҳмонларидан унумли фойдаланиб қолинг.
@Vardatul_jannah


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир аёлнинг кўнглини кўкларга кўтаролмасанг,
эркакликдан бонг урма!
@Vardatul_jannah

Показано 20 последних публикаций.

193

подписчиков
Статистика канала