Хайрулла Ҳамидов ижоди (Назмий Гулистон)


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Қойилман нақшинкор суръатингизга,
Жойлабсиз гулини гулига қўйиб,
Ожизлик сезаман санъатингизга,
Гулзор айладингиз тахтани ўйиб.
Энди бир юмуш сўрайман сиздан,
Бу оғир ҳолатни туёласизми:
Гулнақш тилаб ётган тош юракларга
Эзгулик гулини ўёласизми?

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ТУНГИ МАНЗАРА

Ўрмонлар жим, йиғламас шамол,
сой сайрамас, бақалар жимдир,
ингроқларга тўлиб кетган тун –
ғамгин қўшиқ айтади кимдир.

Отим ўлган, қиличим синган,
мажақланган совут, қалқоним,
ким ташлади мени бу чоҳга,
қайда қолди ёруғ осмоним?

Қаерданман, қайга борарман,
қора зиндон нақадар чуқур,
фақат тоқнинг буржидаги ой –
туйнукчадан тушар хира нур?!

Барча азоб камлик қилгандай
сой сайрамас, бақалар жимдир,
гўё мазах қилгандай гоҳ-гоҳ
ёпиб турар туйнукни кимдир…

Шавкат Раҳмон.

@adabiyot_uchqunlari


Олам гўзал, одам пок, олийжаноб,
Дея бизни алдаб келдингми, китоб?!

©Беҳзод Фазлиддин

@adabiyot_uchqunlari


Репост из: Behzod Fazliddin
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир...

#Кайфият #Бадиҳа

ҚОРХАТ

Субҳаналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_ч
иқиб_келдим


Репост из: Behzod Fazliddin
...Сени Сенсизлардан излаганим рост,
Мункир туйғулар-ла бўзлаганим рост.
Нима қилсам қилдим, не бўлсам бўлдим,
Вале Сендан умид узмаганим рост...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin


Ким кимга хиёнат қилгани гумон,
Ахир иккимиз ҳам Аллоҳга қулмиз.
Шеърман деб мағрурсан, мен эса – инсон,
Аслида бир чақа, асли бир пулмиз.

Истаган пайтингда кириб келасан,
Юрак деган сабил бедарвозами?
Нола чекиб, фарёд уриб келасан,
Осмон сукунатда, бепарво замин.

Кир-чир қўлларингни кўнглимга солиб,
Титкилай бошлайсан эгасиз уйдек.
Ҳаловатим олиб, хаёлим олиб,
Алдайсан, аврайсан сеҳрли куйдек.

Истаган пайтингда  кетасан чиқиб,
Кўз ёшу ноламга қулоқ осмайсан.
Еттинчи осмондан қулатиб, йиқиб,
Минг йил остонамга қадам босмайсан.

Юрагимни итдек кўчага қувиб,
Дунё ишвасига учаман сенсиз.
Кўнглимни кўсакдек эзғилаб – чувиб,
Дунё деб ўзимдан кечаман сенсиз.

Дарёдек кўпириб оқар одамлар,
Ким ўзарга ўлчар басту бўйини.
Хирсу ҳавасини ёқар одамлар,
Бошланади тирикчилик ўйини.

Учқур юрагимни қўшга қўшаман,
Қамчи зарбасидан зирқирар руҳим.
Кўнгил шудгоридан бир дам бўшамам,
Шудгор – шодлигимдир, шудгор – андуҳим.

Ким кимга хиёнат қилгани аён,
Иккимиз ҳам қулмиз ахир Аллоҳга.
Шеърим сен юксаксан, мен тубан  – инсон,
Сенсиз ботаяпман яна гуноҳга.

©Воҳид Луқмон

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


Репост из: Xurshid Abdurashid
​​ТИЛЧИНИНГ СЕВГИ ИЗҲОРИ

Кел, тилчи қиз, гўзал филолог,
Ундов бўлсин муҳаббатимиз.
Бу изҳорлар тугамас – вергул
Бошлай қолсин қўшма гапимиз.

Эга-кесим эскирган таъриф,
Мен – ҳоким сўз, сен – тобе бўлак.
Ундалмангни йўлла ўзимга,
Сўроқларга тўлмасин юрак.

Муҳаббат бу – бизнинг феълимиз,
Бўлсин мудом бўлишли, содда.
Ҳаётимга кириш сўз бўлгин,
Иборадек қол доим ёдда.

Ҳисларимиз эмас антоним,
Ҳаётимга сифатсан ахир.
Мен севгимни атов гап қилдим,
Кел, биргалик нисбатга чақир.

Бўлар бир кун фарзандларимиз
Қучоқ-қучоқ орттирма нисбат.
Қара, қандай мослашув ахир,
Мендек отга сен каби сифат!

Мен сен учун ажралмас равиш
Сен мен учун аниқлик майли.
Неча йилки она тили ҳам
Биздек гапни кўрмаган ҳали.

Қўшма гапмиз кейин бир умр,
Хатоларсиз, имлоси пухта.
Юз йилларча бирга гап тузсак,
Кейин, майли, қўямиз нуқта.

Нуқта билан асар тугамас,
Давом кутар жумлаларимиз:
Бош ҳарф-ла ёзадилар сўнг
Янги гапни болаларимиз.

Ўша куни иккимиз – эга
Кузатганча имлоларини
Кўзойнак-ла ўқиб чиқамиз
Жужуқларнинг иншоларини...

👉 @xurshidabdurashid


Кутганинг сенга ҳам интизор бўлса,
Сен уни севгандек севолмаса ҳам –
Севса, туйғулари беғубор бўлса,
Аросат даштида чекмасанг алам.

Тизилмаса, майли, йўлингда ҳурлар,
Фақат бир нурчеҳра кутса нигорон.
Бағишламаса ҳам шаънингга шеърлар,
Энг ҳалол сўзларин айласа эҳсон...

Аммо бу ҳаётдир – синов бозори,
Ҳаммаси тескари, барчаси ғалат.
Сен суйган маҳлиқо бошқанинг зори,
Парво қилмаганинг сенга битар хат.

Бу аҳли дунёни тушунай қандай,
Мудом насияга алишгай нақдни.
Кўнгил кўнгил билан ўчакишгандай,
Бахтдан тўйганларга илинар Бахтни...


© Беҳзод Фазлиддин

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
ТЎХТАГИН, ТАНК
(Танк қаршисидаги гўдак тилидан)


Тўхтагин танк!
Отмай тур!
Онам алла айтяпти.
Аламзада қалбимга
Фаришталар қайтяпти...

Тўхтагин танк!
Тинглагин.
Бунда қанча фиғон бор.
Темирларни тилкалаб
эритгувчи туғён бор.

"Алла-алла-аллаё
Жоним болам,  жон болам!
Одамхўрлар дастидан
Юрагим вайрон болам...

Алла...
Қара, қўқмасанг:
тун  аёзли  бунчалар.
Шом элига шомдан сўнг
Келмас ширин тушчалар..."

Алла...
Алхол, бу дарддан 
"Дод!" демаслар қатталар?
Онам ўлмай
Менга ҳам  кафан бичар  катталар.

Йўргагим  қон
Дилим қон
Қонга тўлди  қароғим.
Оёқчасиз, қўлчасиз
қолди қанча ўртоғим.

Эх,  қанчаси боши йўқ.
Куйиб кетди қанчаси
Хов анави мозорда
Ором топди барчаси...

Қара!
Уйим сенсиз ҳам
Хуввиллаган,  харобдир.
Тинчлиги йўқ юртимда
Келажагим саробдир.

Устимизга ажални
ёғдирмоқда  учоқлар.
Болалигим   ўлдириб
ғолиб бўлган  олчоқлар.

Қара,
қора қузғунлар бурдалади боримни
Миттигина бошимга
тикиб  катта дорини.

Тўхтагин танк!
Отмай тур!
Яроларим битган йўқ.
Хаққа етган отамнинг
жанозаси ўтган йўқ.

Ёқалари йиртилган,
йигирмада тул бўлган.
Ха,
бу ўша
онамда...
қачонлардир гул бўлган.

Тўхтагин танк!
Сенсиз ҳам
кун қўрқинчли бунчалар...
Шом элига  шомда ҳам,
Келмас ширин тушчалар.

Қара, қаро қисматни
Мен йиғласам, у шоддир.
Сени минган аскарнинг
юрти балки ободдир?

Юрагида раҳмни
Уйғотиб бер зўр бўлсанг!
Тош қотмаган меҳрини
тўлғотиб бер зўр бўлсанг!

Тўхтагин танк!
Юрмагин!
Бирор жойинг бузилсин!
Майли дўстим Хасандай
оёқларинг узилсин!

Алла-алла-аллаё...
Мадори йўқ онамнинг.
Рахминг келсин, темирдан
Мотори йўқ онамнинг!!!

Бешигимга беланиб
Яйраб ётгим келяпти.
Униб, ўсиб боламга
Эртак айтгим келяпти...

Имкон бергин, улғайиб 
одам бўлиб яшай ман!
Танклар эмас темирдан
ўйинчоқлар ясайман.

Тўхта танкжон!
Отмагин!...
Онам алла айтяпти.
Аламзада қалбимга
Фаришталар қайтяпти...

Муаззам Иброҳимова,
2012 й.


@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube


КАФАНДА БАРИБИР ЧЎНТАК БЎЛМАЙДИ

Яшамоқ -- тақдирга битилган излар,
Очилдими, хайҳот, юмилгай кўзлар.
Ҳаргиз олий бўлмас илмона сўзлар,
Ҳаёт мангуликка дастак бўлмайди.

Ўртада кўринмас илоҳий девор,
Кўзлар -- маҳрумият ичра бир ғубор.
Тарози палласи тенгликка душвор,
Фониёт боқийга ўрнак бўлмайди.

Сўнгги нафас чиқар, орзулар ўчар,
Ўлим деганлари нақадар ўжар.
Бу кеча ногаҳон бир юлдуз учар...
Ўлимда афсона, эртак бўлмайди.

Хайрулло, кўнглингга солгани -- аниқ:
Ҳаёт бор будингни олгани аниқ.
Берганинг ёнингга қолгани аниқ...
Кафанда барибир чўнтак бўлмайди.

©Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


БИЛМАСЛАР

Кўрдим, қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч пари – пайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.

Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари,
Боғларининг ширинзабон қушлари,
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.

Отлари-я, қорабайир отлари
“Гижинглайди”, деб ўйласам, додлади,
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади,
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.

Кузатиб бу дунёнинг ўру қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини,
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.

Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда,
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.

«Буюк қушлар» китобидан

✍Ҳалима Худойбердиева

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


АФЗАЛ

Уйғонган ҳар чечак гўзаллик рамзи,
Фасл кўрганмидинг баҳордан афзал?
Мудраб кўз очади фалакнинг шамси,
Сокинлик тополмай наҳордан афзал.

Тупроқ борки, илк бор оёғинг босган,
Гул борки, энг аввал нигоҳинг тўсган,
Ишон, тополмассан гўзалроқ маскан
Ўзинг униб-ўсган диёрдан афзал!

Атрофга бир қара, гуллар зиёда,
Оқарлар муҳаббат отлиғ дарёда.
Бўйга етган қизлар учун дунёда
Қўшиқ топилмайди “Ёр-ёр”дан афзал.

Ҳижрон юракларга наштар санчарлар,
Ўйдан сўнг яна шу ўйга қайтарлар.
Соғинган нигоҳлар бесўз айтарлар:
“Ҳеч нарса кўрмадик дийдордан афзал!”

Адашмоқ ярашмас манзилни топиб,
Инсон дард чекмаса, бўлолмас ҳабиб.
Бизнинг армонларга излама табиб,
Дард надир, ким билгай бемордан афзал?!

Одамлар ўшадир, ўзгармас замон,
Ҳар ким ўз суйгани биландир омон.
Яхшилар ичида зерикар ёмон,
Пашшага гўнгхона гулзордан афзал!

Дунёда ҳар кимса рақиб бўлолар,
Қалбинг кучли бўлса, не ҳам қилолар...
Бало ҳам урмайди келса балолар,
Чин дуо қандайдир тумордан афзал.

Кимники соф бўлса ички дунёси,
Кўзидан билиниб қолар зиёси...
Чиройли кўринар ғариб либоси,
Пойдевор обрўси девордан афзал.

Хайрулло, қалбингга мудом тиз чўккин,
Арзийди, шеър учун умрингни тиккин.
Дардингни қоғозга байт қилиб тўккин,
Туйғу йўқ дунёда ашъордан афзал!

© Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


ҲАДИК

Бор-йўғимни этдим хайр-эҳсон,
Кеча-кундуз қилдим ибодат.
Охиратни ўйлаб ёнди жон,
Илм истаб югурдим фақат.
Қабул бўлмас биронтаси ҳам,
Бари кетар шекилли куйиб.
Бугун тонгда негадир отам
Қараб қўйди норизо бўлиб.

© Аъзам ЎКТАМ


ЯГОНА ГУЛ

Осмон туман эди, йўл гумон эди,
Хаёллар илвираб яшринган дилга.
Боғда биттагина гул омон эди,
Дардлари паришон. Кўчмаган тилга.

Ўша гул олдида турибман, мана.
Узгани қўрқаман, юзларин ёпар.
Шундоқ қолдирмоқ ҳам қотиллик яна,
Икки йўл аролаб ҳайратим чопар.

Эй ягона гул, эй якдона чечак,
Нега тўфон келди, сенда сезилмадинг.
Нега ёқиб қолди яшамоқ – чўпчак,
Бошқалар қатори нега узилмадинг?

Энди... жим қурийсан. Қисматинг оғир.
Қўлимга интиқиб чўзилмаганинг.
Сени суйсаларда, ёғилар қаҳр –
Шубҳа уйғотади узилмаганинг...

©Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


ВАЗИФА

Қиёмат нелигин билмасман, бироқ
Шу бир гап учун ҳам
Ишонгим келар:
“Ҳақ сўзни битмакка сарфланган сиёҳ
Жангда томган қондек
Қадрли бўлар!”
Аҳволим танглигин биламан ўзим,
Қалбим қаршиликдан тинмади ҳали.
Яхши мудофаа – яхши бир ҳужум,
Ёзаман, қаламим синмади ҳали.

Разолат теграмда айланар ўчкор,
Гоҳида имонин ютади ҳакам.
Енгиш, енгилишнинг
Қандоқ фарқи бор –
Тинмай курашмоқдир менинг вазифам.

© Аъзам ЎКТАМ

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


СЎРОҚ

Талпиндинг, йиғладинг — елдинг дунёга,
Сўйлагил, сен нечун келдинг дунёга,
Бузилди, айт, нима қилдинг дунёга,
Ўзингни ким дея билдинг дунёга?

Тилингни тиймайсан — бешарм сўйлар,
Кўзингни тиймайсан — бузуққа бўйлар,
Ўзингни тиймайсан — неларни ўйлар,
Ҳеч жазо йўқмикан бундай зинога?

Маломатнинг тоши тегмаган бошинг,
Мағрур тутмоқликдан тиймаган бошинг,
Ҳаттоки онангга эгмаган бошинг –
Бердинг бу ҳавойи, пучак сафога.

Тенгсиз таърифларни ўқиган кўзинг,
Улуғ тарихларни ўқиган кўзинг,
Қутлуғ ҳарфларни ўқиган кўзинг –
Не учун тикдинг бу юзи қарога?

Қишда қушларга дон сочган қўлингни,
Нопок луқмалардан қочган қўлингни,
Оллоҳ, деб дуога очган қўлингни –
Узатдинг ейиши, иши ҳаромга.

Тўйдириб ўт, қонга тўйган юракни,
Ўлдириб ҳақ дея тўлган юракни,
Сўлдириб ишқ ила кулган юракни,
Сен қандоқ сиғяпсан ёруғ дунёга?

©Аъзам Ўктам

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


© Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti




Худога ҳаммасин айтиб бераман

Дунёда яшашга қўймасангиз
гар,
Шу сизга буюрсин қайтиб
бераман
Аммо аримаган кўнглимдан
кадар
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Фитратда туғилдим, вале
тарбия
Мудхиш бир холатга солдику
соя
Соф таълим нелигин
билмадим дея
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Ёшликда ғам нима билмай
юргандим
Боғчани энг олий даргоҳ
билгандим
Калима ўрнига қўшик
ўргандим
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Қувлаб йул тушганда
мактабим томон
Жамий илмларга изладим
имкон
Аммо нималигин билмадим
иймон
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Сўнг олий билим юрт ўзига
чорлар
Муҳаббат аталмиш гўзал
баҳорлар
Устозларим диндан этган
безорлар
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Аллоҳга ҳамд бўлсин
Қутқарди Ўзи
Қалбимга сочилди хидоят
тузи
Шунда якинларим бурдилар
юзин
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Ароқли туйларга бормай
қолсам гар
Отамга лаънат дер енг яқин
жигар
Кўзимдан ёш эмас оққанда
заҳар
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Ёдимда ўзини энг зўр эр деган
Намозхон бўлдингми, дея
жеркиган
Бўғзимга қадалиб ёвуз шер
келган
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Ҳақ сўз етказилса мард жувон
шерлар
Ўзингча неларни сўйладинг
дерлар
Кеча ким эдинг, деб юз бурган
эрлар
Худога хаммасин айтиб
бераман
Аллоҳ рухсат деган оятни
билиб
Хаётга татбиқ эт, десам гар
кулиб
Аёл зоти минар ғазабга тўлиб
Худога ҳаммасин айтиб
бераман
Ҳаммага тегишли айтилган
сўзлар
Ҳақдан олиб қочманг,
жовдирар кўзлар
Киёмат келганда кўрасиз
дўстлар
Худога ҳаммасин айтиб
бераман.

©Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


АЛВИДО!

Бахтнинг қўли узун эмас ҳеч,
Орзунинг ҳам йўли кенг эмас.
Юраккинам, қани тезроқ кеч,
Ярашмайди сенга бу ҳавас.

Ишққа омад бегона - тайин,
Лафзида ҳам топилмас субут.
Қалбим, сенга такрор айтайин:
“Бу ўйларни яхшиси унут!”

Армон ёзар жилдма-жилд китоб,
Севги уйин айлабон барбод.
Пичирлайман дилимга хитоб:
“Ёр васлидан воз кеч умрбод!”

Изсиз кетди ўтлуғ сўзларим,
Шерик турар менга ёлғиз ғам.
Эй юракка элчи кўзларим,
Тикилмоқни тўхтатинг сиз ҳам!

Начора, тан олай бу кеча -
Севги билан келишолмадим,
Бегонайкан жамики ўлжа,
Ўз улушим талашолмадим.

Ишқ ипига ботирдим қайчи,
Қолажакдир сўз ўз кучида -
Мен ҳам бир бор яшаб кўрайчи
Севгисизлик деган босқичда!

©Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti


ИШОН!

Сен ишон, ҳаммаси яхши бўлади,
Қайтади юракка орому қувонч.
Ишонгил, кўзларинг яна кулади,
Ғам чекма, бу йўлда муҳими – ишонч!

Ёмон хаёлларни нарига қувиб,
Яхши ўйлар сургин, ишон орзуга.
Қора ўтмишларни кўз ёш-ла ювиб,
Хаёллар илкидан олгин озуқа.

Ҳар ненинг вақти бор, келур ўша он,
Башарият сенга бўшатажак тахт.
Ишларинг зўр бўлар, сен фақат ишон,
Сени тетик ҳолда қарши олсин бахт.

Соғинч тугайдиган нуқтада висол
Қўл тутиб, жимгина ўзига чорлар.
Бир боққил – тарихда сон мингта мисол,
Ғолиб бўлган фақат ишончи борлар!!!

© Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_hamidov_ijodiyoti

Показано 20 последних публикаций.

44

подписчиков
Статистика канала