Xitobuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алайкум!

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Xitob uz жамоаси янги йўналишда ўз фаолиятини бошламоқда. Бунинг учун сизлардан дуо сўраб қоламиз!

Лойиҳа ривожи учун ўз хиссангизни қўшинг:

https://tirikchilik.uz/xitobuz

Диққат! Ушбу ташаббус масжид маъмуриятига тегишли эмас.


БЎЙДОҚЛАРГА МАСЛАҲАТ!

Фақатгина тўшакни ўйлаб уйланма! Чунки ҳайвоний ғаризаларинг тўйиши билан хотинингдан ҳам, ҳаётдан ҳам зерикасан.
Оиланг бўлиши учун уйлан. Кеча-ю кундуз сенинг яхши кунингда ҳам, ёмон кунингда ҳам ҳамроҳ топиш учун уйлан.
Овқат, дин, сиёсат, тарих, тиббиёт, ҳисобда маслаҳатдош топиш учун уйлан.
Муноқашада зерикмаслик учун мабдаъда сенга шерик, фикрлашда сенга мухолиф бўлган аёлга уйлан.
Сенинг моддий аҳволинг уни қизиқтирмайдиган, балки сенинг ақлинг, қалбинг ва фикрлашингга қизиқадиган аёлга уйлан.
Сенинг орзуларингга шерик бўладиган ва уларни рўёбга чиқаришда сенга ёрдамчи бўладиган аёлга уйлан. Барча орзуларингни чиппакка чиқарадиган, ёшлигингни зое қиладиганга эмас.
Ҳаммасидан олдин уйланишга бўлган назарингни ўзгартир. Ҳайвоний истакларинг сендан ғолиб бўлишига йўл қўйма!

Абдулқодир Полвонов

@xitobuz


Репост из: Абдулҳодий Юсуф
Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам Оиша
Онамизга Мени сизга бўлган мухаббатим арқондаги тугунга ўхшайди деб айтар эди
Шунда Оиша онамиз куларди ва Росулуллох С.А.В ни олдиларидан хар ўтганда сўрар эди:
тугуннинг холи қандай я Росулаллоҳ?
Ўша олдинги ҳолидай дея жавоб берарди.

Соллаллоҳу
алайка я Росулаллоҳ.

https://t.me/Abdulhodiy_yusuf


БИР ОЯТ.

"Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, лавҳларни (ердан) олди!".

Биринчи дарс:
Инсонлардан фаришта бўлишни талаб қилманг. "Улул азм"дан бўлган буюк пайғамбар ғазабланганида қўлидаги таврот лавҳларини ерга ташлаб юбораяпти. Чунки у киши ҳам барибир инсон. Инсонлигича қолмоқда!
Иккинчи дарс:
Буюклар дарров хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилишади. Мана, Мусо алайҳис салом ғазаби босилгач, лавҳларни ердан олаяпти.
Хато қилсанг узр сўра!
Бузсанг тузат!

Абдулқодир Полвонов

@xitobuz


Аллоҳим, барчамизни Рамазонга етказгин, омин !!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон тасбеҳи. (2)

Мухаммад Собит қори

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон тасбеҳи.

Мухаммад Собит қори

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечирим...

Обиджон домла Абдулғофур

@xitobuz


Муробитлар ва уларнинг даражалари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар:
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
У зот:
«Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.
Бу ҳадисда зикр қилинган амалларни бажарувчи кишилар эса, мазкур амалларни адо этиш учун ҳавойи нафсларини жиловлаб турганлари сабабидан «муробит» деб аталмоқдалар. Улар ҳам чегарада ватан ҳимоясига шай турган муробитга ўхшатилмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда мадҳ этилган амаллар ичида таҳорат ҳам борлиги учун у «покликнинг фазилатлари» бобида келтирилмоқда.
Эътибор беринг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аввало саҳобаи киромларга савол ила мурожаат қилиш билан уларни маълум амалларга қизиқтириб қўймоқдалар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар.
Бу савол, албатта, ҳар бир эшитувчининг қалбида «хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарса нима экан?» деган қизиқиш уйғотади.
Хатоси йўқ ким бор?
Хатосининг ўчишини хоҳламайдиган ким бор?!
Нима қилсам, хатоларим ўчар экан, деб ўйламаган ким бор?!
Қолаверса, даражаси кўтарилишини истамаган ким бор?!
Саҳобаи киромлар бу маънода ҳаммадан пешқадам бўлишга интилганлари маълум. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги саволни эшитишлари билан:
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундан кейин саҳобаларга хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсалардан учтасини айтдилар:
1. «Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш».
Бундан мусулмон одам таҳорат учун қандай қийинчиликларга дуч келса ҳам сабр қилиб, яхшилаб таҳорат олиши лозимлиги келиб чиқади. Таҳорат вақтида дуч келинадиган қийинчиликлар эса замонга, маконга ва шароитга қараб турлича бўлиши мумкин. Сув тақчил жойларда унинг нархи кўтарилиб кетиши ҳам таҳорат қилмоқчи бўлган одамга қийинчилик ҳисобланади, деб айтишган қадимги уламоларимиз. Шунингдек, ҳаво совуқ бўлиши туфайли ҳам қийинчилик туғилиши мумкин. Ҳозирги пайтда чет элларга сафар чоғида, нотаниш жойларда таҳорат қилиб олиш имкони йўқлиги ҳам қийинчилик ҳисобланади. Лекин булар таҳорат қилмасликка баҳона бўла олмайди. Худди ана шу нарса ҳадиси шарифда зикр этилганидек, қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш банда хатоларининг Аллоҳ таоло томонидан ўчирилишига ва даражалари кўтарилишига сабаб бўлади.
2. «Масжидларга қадамни кўпайтириш».
Яъни, масжидга қатнаб, жамоат намозларида кўпроқ иштирок этиш. Бунда ҳам киши баъзи қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Аммо буларга қарамай, масжид томон қанча кўп қадам босса, хатоси шунча кўп ўчирилади, даражаси шунча кўтарилади.
3. «Намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш».
Бир намозни ўқиб бўлгандан кейин, иккинчисини иштиёқ билан кутишга нима етсин! Намоз иштиёқида туриш, намоз вақти қачон келар экан, ўқиб ҳузур топсам, савоб олсам, деб интизор бўлиш қанчалар яхши! Инсондан ҳеч қандай ортиқча саъй-ҳаракат, сарф-харажат талаб этмайдиган бу нарса ҳам Аллоҳ таоло томонидан мусулмон одам учун хатоларни ювиб, даражаларни кўтариб олишга қулай фурсат қилиб берилган экан. Бу қандайин ҳам улуғ бахт!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг зиёдасига мазкур ишларнинг яна бир фазлини зикр этиб:
«Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар.
Бундан ана ўша муробитлик маъноси ҳам чиқади.


@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хатмона 2021/1442

Мухаммад Собит қори

@xitobuz


Ражаб ойи ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

@xitobuz


Бугун Ражаб ойининг 1-куни!

Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромадона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саҳобалар одоби.

Обиджон домла Абдулғофур

@xitobuz


Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир!
Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади.


@xitobuz


ХАРИТА!

Юқоридаги харитани Европаликлар 1581 мелодий йилда чизишган.
Пастдаги харитани мусулмонлар 1154 мелодийда чизишган. Яъни, Европадан тўрт аср олдин.
Маданиятимиз буюклигига илм ва амал билан эришишимиз мумкин.
Фарзандларимизга биз буюк миллат бўлганимизни ва бу буюкликка миллат яна илм билан қайтиши мумкинлигини ўргатайлик!

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Намоз - бандани Аллоҳ билан яқинлаштирадиган ибодат.

Обиджон домла Абдулғофур

@xitobuz


Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:
«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан. Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан. Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан. Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!»

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Масжид қуришдан афзал амал..

Обиджон домла Абдулғофур

@xitobuz


Турмуш қуриш тақдир, талоқ қилиш эса қарордир.
Хафалик тақдир, хурсанд бўлиш эса қарордир.
Ҳаётингда бир инсоннинг бўлиши тақдир, уни сақлаб қолиш ёки қўлдан бой бериш қарордир.
Тақдир бизнинг қўлимизда эмас, лекин қарор ўзимизнинг қўлимизда.
Тақдирни қўлга ололмаймиз, лекин қарор ўз қўлимизда.

@xitobuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Огоҳ бўлайлик!

Обиджон домла Абдулғофур

@xitobuz

Показано 20 последних публикаций.