XOJELI BAZAR


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


SATIW ha'm SATIP ALIW ushin KANAL

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#foydali
Coca-Colani foydali xususiyatlari

💡 @LifeHackVideo

@JumisNokis Sawda kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#foydali
Uy bekalari uchun foydali LifeHack

💡 @LifeHackVideo

Do'stlaringizga ulashing!

@JUMISNOKIS SAWDA kanali


Репост из: Mehrob.uz
#Табассум

😁 Барча саволга тўғри жавоб бериб «0» баҳо олди.

Бир ўқувчи имтиҳонда берилган савволларга тўғри жавоб берган бўлишига қарамай «0» баҳо олди!

1-Савол: Женева иттифоқи қаерда имзолаштирилган?

Жавоб: Вароқнинг остида!

2-Савол: Талоқ "ажралиш"ларга асосий сабаб нима?

Жавоб: Турмуш қуриш!

3-Савол: Нонушта вақтида қайси таомларни тановул қилиб бўлмайди?

Жавоб: Кечки ва Тушлик таомларини!

4-Савол: Нима яримта олмага ўхшайди?

Жавоб: Олманинг қолган ярим қисми!

5-Савол: Гитлер қандай вафот топган?

Жавоб: Ўлим фариштаси келганидан сўнг унинг юраги уришдан тўхтаган!

Каналга уланиш!👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
«Аллоҳ сени кўриб турибди» деган ёзув сенга «Бу жой камера кузатувида» деган ёзувчалик таъсир қиладими? Ундай бўлмаса, ўзингни бир сарҳисоб қил!

Каналга уланиш!👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
ЭНГ КАТТА БАХТ

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"

БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир
.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Кўпроқ салавот айтинглар!
​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари


1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

-------------------
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Каналга уланиш учун !👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
#ИБРАТ
#МУЛОҲАЗА

Яхши амалнинг мукофоти.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...

Хулоса:

Одамлар бир бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Батафсил...👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


#Эслатма

Қанийди агар...

Батафсил...👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
НИЯТНИНГ ТУРЛАРИ

" Ният " сўзи луғатда қасд қилиш ва ирода маъноларини ифода этади.
Аммо уламолар каламида " ният " сўзи икки турли маънони ифода қилади.
Биринчиси : ибодатларнинг баъзисини баъзисидан ажратиш маъноси. Мисол учун, пешин намозини аср намозидан ажратиш. Рамазон рўзасини бошқа рўзалардан ажратиш. Ёки ибодатларни ибодатлардан ажратиш маъноси ҳам бўлади. Мисол учун, жунубликни кетказиш учун ғусл қилиш билан тозалик ва салқинлаш учун ғусл қилишни ажратиш маъноси. Ву каби фарқлар хусусида фиқҳ илми уламолари сўз юритадилар.
Иккинчиси: амалдан кўзланган тарафни ажратиш маъноси. Яъни ёлғиз Аллоҳ Ўзи учун амал қилиняптими ёки Ундан ўзга учунми ? Ниятнинг бу тури хусусида руҳий тарбия устозлари сўз юритадилар. Ул азизларимиз ўзларининг китобларида " Ният ва ихлос " бобини келтиришган, баъзилари эса " Ихлос ва ният китоби " номи билан алоҳида китоблар ҳам тасниф қилганлар. Абу Бакр ибн Абу Дунё раҳматуллоҳи алайҳ шу жумладандир.
Фақиҳлар ҳам, руҳий тарбия машойихлари ҳам ўзларининг бу борадаги ишларнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз ўрганаётган мазкур ҳадислари асосида иш юритганлар. Ҳаттоки ҳадиснинг " Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир " деган жумласидан нарига ўтмаганлар. Улар инсоният тарихида нодир саналган илмий ижиҳодлар ила ушбу биргина жумла билан боғлиқ бўлган ўз соҳаларига оид маълумотлар билан дунёни тўлдириб ташлаганлар.

"Амаллар ниятга боғлиқдир" китобидан.


Репост из: Mehrob.uz
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч киши қиёмат куни мушк тепаликларида бўлурлар;
🔸Аллоҳнинг ҳаққини ва ўз хожалари ҳаққини адо қилган қул.
🔸Бир қавмга имомлик қилган ва улар ундан рози бўлган киши;
🔸Ва ҳар кеча-кундузи беш вақт намозга азон айтган одам», дедилар».

(Термизий ривоят қилган.)

Шарҳ: Қиёмат куни мушку анбардан бўлган тепаликка чиқиб туриш, аввалгилару охиргиларнинг ҳавасини келтирадиган даражага эришиш улуғ бахтдир.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

@MEHROB_UZ


Репост из: Mehrob.uz
Ибратли қисса

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:

Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:

"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:

"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.

Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:

Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:

"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".

Шунда устози деди:

"Билки, ато беришнинг турлари бор;

Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.

Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.

Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.

Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.

Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?

Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


#Кун_мавзуси

Ижтимоий одоблар

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
🔸 Саодатга эришишни хоҳлаган кишига энг яхши ечим - доимо яхшилик қилиб юрмоғи ва тинч, хотиржам бўлиши учун бошқаларга ёмонлик қилишдан сақланмоғидир.🔸

«Ўксинма» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

@MEHROB_UZ


Репост из: Mehrob.uz
Йигирма етти йил қози бўлиб ишладим. Талоқ ҳодисаларининг аксар сабаби эркакларнинг кўр-кўрона ғазаби ва аёлларнинг уларга аҳмоқона жавоби эканини кўрдим.

Али Тантовий.
@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.

2. Ҳалолдан еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.

6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.

7. Аллоҳга таваккал қилиш.

8. Қаноаткор бўлиш.

9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.

10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.

11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.

12. Гуноҳларга тавба қилиш.

13. Ихлос билан ибодат этиш.

14. Шайтонни душман билиш.

15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.

16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.

17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.

18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.

19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.

20. Қариндошларни зиёрат қилиш.

21. Омонатга хиёнат этмаслик.

22. Аллоҳдан қўрқиш.

23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.

24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.

26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.

27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.

28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.

29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.

30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.

31. Ҳаромга қарамаслик.

32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.

33. Сеҳр-жоду қилмаслик.

34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.

35. Илм таҳсил этиш.

36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.

37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.

40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.

41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.

42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.

43. Молининг закотини бериш.

44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.

45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.

46. Кибр қилмаслик.

47. Етимнинг молини сақлаш.

48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.

49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.

50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.

51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.

52. Зинодан қочиш.

53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.


🌟 @MEHROB_UZ 🌟


Репост из: Mehrob.uz
Дунё фоний,
Умр қисқа,
Даъво буюк,
Тоқат оз,
Нафс душман,
Дўст эса оз...



Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


#Долзарб

Саломлашиш одоби

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб

Саломлашиш одоби

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg


Репост из: Mehrob.uz
🔻«БЕШ МУҲИМ ЎГИТ»🔻

#Ривоят

🔸Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.🔸

🔸Аллоҳ таолонинг сенга берганига рози бўлсанг одамларнинг энг бойи бўласан.🔸

🔸Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.🔸

🔸Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.🔸

🔸Кўп кулма. Ҳаёт ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама.
Чунки кўп кулиш - ҳаётни ўйин-кулги деб қабул қилиш қалбни ўлдиради.🔸


(Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал)

«Ўксинма» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

@MEHROB_UZ


Репост из: Mehrob.uz
ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.
mehrob.uz матбуот ҳизмати
Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg

Показано 20 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала