Xonobodziyo.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#buyuk_onalarimiz

ХАЛТАДАГИ КЎЗМУНЧОҚ (11-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 БУЮК ОНАЛАРИМИЗ

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Асака тумани "Файзиобод" жоме масжидида жума намози шукуҳи

     Шу йил 19-апрель куни Вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Асака тумани "Файзиобод" жоме масжидига  жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.

Жума намози маърузасида қозидомла намозхонларга   "Заиф қатлам вакилларини камситиш катта гуноҳ" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Суҳбат жараёнида қозидомла жума мавзуси маърузасидан келиб чиқиб, ҳақиқий мусулмон одам қандай бўлиши кераклиги, комил мўъминликнинг фазилатлари ҳақида ҳам кенг тўхталиб ўтдилар.

Маъруза сўнгида эса, юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/m
uslimun.uz
@@andijonhanaf' rel='nofollow'>muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ АНЖУМАНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

🛫2024 йилнинг 20-23 апрель кунлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилоти ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этадилар. Шу боис, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жанубий Корея давлатидаги сафарларини якунлаб, Саудия Арабистони Подшоҳлигига йўл олдилар.

📝 Халқаро анжуманларда мусулмон олами учун долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари ва соҳа экспертлари томонидан муҳокама қилинади.


🖥️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#мусулмон

🎙Мусулмон одам кечиримли бўлиш керак

Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Бомдод намозини (ўз вақтида адо этишни) муҳофаза қилиш жаннатда Аллоҳ азза ва жаллани кўришга сабаб бўлади.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир

❓1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#салом #намоз

🎙Намозни тугатган киши қандай салом беради?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Мухаммадлоиқ қори

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

🎙Ваъда бериш...

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Репост из: Xonobodziyo.uz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/m
uslimun.uz
@@andi' rel='nofollow'>muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Қадри баланд Қадрдонлар!

Шаввол ойининг иккинчи жумаси муборак бўлсин!

19-апрель 2024-милодий йил
10-шаввол 1445-ҳижрий йил

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ таоло ушбу ойда қилаётган барча ибодатларимизни қабул қилсин!
Тавбаларимизни қабул қилиб, гуноҳларимизни мағфират айласин!

Xonobodziyo.uz ga👉 Обуна бўлинг!


#buyuk_onalarimiz

САБРЛИ АЁЛ ТИМСОЛИ (10-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 БУЮК ОНАЛАРИМИЗ

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#сув

🎙Очиқ қолган идишлардаги сувдан фойдаланиш

Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Табиб Ўзи...

📖 «Мен ғаму ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қилиб йиғламоқдаман...»
, Юсуф сураси, 86-оят.

Шифокор қабулида ҳар бир алам, оғриқларингни дақиқ, батафсил айтиб беришинг лозим бўлади. Лекин Аллоҳ билан бўлса: "Эй Роббим, оғрияпман" дейишинг кифоя...

Изоҳ: Салафлардан бири айтади: "Маҳзун киши Юсуф сурасини эшитса, албатта енгил тортади".
“Тафсири Бағовий”дан.


Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​МАККАНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН АБОБИЛ ДЕГАН ҚУШ БОРМИ?
#Макка #абобил #қуш

❓1213-CАВОЛ: “Абобил” деган қуш бор экан. У жума куни учмас экан, чунки муқаддас Маккани қўриқлагани учиб кетаркан. Бир танишим дўстлари билан шу мавзуда баҳслашибди. Дўстлар у қушнинг фақат пайшанба куни учмаслигини айтишибди. Ҳақиқатан ҳам шундай – жума куни учмайдиган қуш борми, у ростдан ҳам Маккани қўриқлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстларингиз йўқ нарсалар ҳақида баҳс қилиб, вақтини беҳудага сарф қилишибди. Ўшандай қуш бўлган тақдирда ҳам, инсон уни қачон учиб, қачон қўнишини билгани учун савоб ваъда қилинган эмас.
Абобил сўзининг маъносида тўп-тўп, тўда, гала деган маънони англатади. Пайғамбаримиз туғилишларидан 50 кунлар аввал Каъбани бузиш мақсадида Абраҳа қўшин тортиб келади. Аллоҳ таоло Ўз байтини ҳимояси учун тўп-тўп қушларни юборади ва улар оёқ ва тумшуқларида тош олиб келиб, душман қўшини устига ташлайди. Аллоҳ таоло Фил сурасининг учинчи оятида “Фаарсала алайҳим тойрон абаабийл” деган. Маъноси: “Улар устига гала-гала қушларни юборди”. Тойр сўзининг маъноси қуш, абаабил сўзининг маъноси юқорида айтилгандек тўп-тўп, гала-гала деган маънода.
“Фокиҳатул бўстон” китобида шундай дейилган:
قال في القاموس : أبابيل : أي فرق، وهو جمع لا واحد له، القطعة من الطير والخيل والإبل.
“Қомусда: Абобил сўзи тўп, жамоа деган маънони англатади. Бу сўз кўплик шаклида бўлиб, унинг бирлик шакли йўқ. У қушлар, отлар ёки туяларнинг бир тўдаси, жамоасига айтилади”, дейилган.
Ибн Ҳишом ёзади: “Абобил” сўзи гуруҳ-гуруҳ, деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик» (“Сийратун-Набавийя” китоби).
Каъбани ҳимоя қилган қушлар ҳақида тафсир китобларимизда турли сўзлар бор. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо уларни қалдирғочларга ўхшатганлар. Муфассир Қатода раҳимаҳуллоҳ улар денгиз томондан учиб келган тўда-тўда қора қушлар бўлганини айтганлар. Баъзилар қизил ва қора кўршапалакларга ўхшатган. Бошқалари у қушларни Аллоҳ таоло ўша вақтнинг ўзида ҳавода яратганини айтганлар. Баъзи тафсирларда умуман ҳозирги қушларда учрамайдиган кўринишлар тасвирланган. Уларни ҳозиргача сақланиб қолгани ҳақида маълумот учрамайди.
Демак, бугунги кунда Абобил номли қуш борлиги, уларнинг жума ёки пайшанба куни учиши, Маккани қўриқлаши ҳақидаги гаплар асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz


#30_пора #Таълим #Аудио

📌 Таълим учун Қуръони карим аудио тиловати:

111 - Масад сураси

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#аср #суннат #намоз

🎙Асрдан олдин суннат ўқиш керакми?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


ҲОМИЛА ТУШИБ ҚОЛГАНИДАН КЕЙИН КЕЛГАН ҚОН НИФОС ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#ҳомила #нифос

❓1212-CАВОЛ: Бир ойлик ҳомила онанинг қорнидан тушди. Келаётган қон нифос деб ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳомила тушиб қолган вақтда қўл, оёқ, соч каби аъзолари билиниб қолган бўлса, бу бола ҳисобланади ва онадан келган қон ҳам нифосдир.
Агар ҳеч қандай аъзоси билинмаса, бола ҳисобланмайди ва келадиган қон аёлдаги ҳолатга қараб, ҳайз ёки истиҳоза бўлади. Мазкур қон уч кун билан ўн кун орасида келса ва аввалги кўрган ҳайзи билан бу қон ораси ўн беш ёки ундан кўп муддат бўлган бўлса, қон ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам келса, истиҳоза бўлади. Ўн кун ёки ундан кам келса, барчаси ҳайз бўлади. Ўн кундан кўп келса, одатда кўрадиган кунлари ҳайз бўлиб, одатидан кейинги кунлари истиҳоза бўлади ва одатидан кейинги кунлардаги намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Агар аввалги кўрган ҳайзи билан бу қон ораси ўн беш кундан кам бўлса, қон истиҳоза бўлади.
ظهر ‌بعض ‌خلقه ‌كيد ‌أو ‌رجل أو أصبع أو ظفر أو شعر، ولد حكما فتصير المرأة به نفساء فإن لم يظهر له شيء فليس بشيء، والمرئي حيض إن دام ثلاثا وتقدمه طهر تام وإلا استحاضة."
“Қўл, оёқ, бармоқ, тирноқ, соч каби аъзолари билиниб, тушиб қолган ҳомила бола ҳисобланади ва аёл нуфасо(нифос кўраётган аёл)га айланади. Агар аъзолари билинмаган бўлса, тушиб қолган ҳомила бола ҳисобланмайди. Келган қон агар уч кун давом этса ва аввал кўрилган ҳайз билан бу қоннинг орасида тўлиқ поклик ўтган бўлса, ҳайз бўлади. Бундай бўлмаса, истиҳоза бўлади”. ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ ҚИЁМАТ КУНИ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ЭНГ ЯҚИН БЎЛУВЧИЛАР

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг иймони энг мукаммали хулқи гўзал бўлганларидир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бадбахтлик нима”, деб сўрашди. У зот: “Ёмон хулқ”, деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад ривояти). 

🗣Яна бир ҳадиси шарифда: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, Қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, Қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?”, дейишди. “Мутакаббирлар”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz


АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ?

Динимизда ёлғон гапиришдан қайтарилган. Агар бирон кимса алдашда давом этаверса, илоҳий даргоҳда "каззоб” деб ёзиб қўйилиши таъкидланган.
Шундай кишилар бор, улар ёши катталар билан муомала қилганда рост гапирадилар, лекин ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Чунки болаларни алдашга жуда енгил қарайдилар. Аслида катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ ёзилади.
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: бир куни онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: Бери кел, сенга манавини бераман! дедилар. Шунда Расулуллоҳ сўрадилар:
— Унга бермоқчи эмасдинг-а?
— Мен унга хурмо бераман.
Агар (хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин сўзининг устидан чиқмаса, ёлғончи бўлади, гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ёш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баравар. “Ёш бола-ку, билиб ўтирибдими”, “Эсидан чиқиб кетади”, деб ўйлаш нотўғри.
Ишга ёки бирон жойга кетаётиб фарзандига ваъда берган ота-она уйга қайтаётганида берган ваъдаси устидан чиқсин. Зеро, “Сенга зўр нарса опкеламан”, дея уйдан чиқиб кетган ота ёки она жигарбанди олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ёлғончилигига кифоя қилади. Агар бирон нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким бир болага: “Кел, (манавини) ол", деса-ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, ана ўша ёлғончиликдир” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Болаларни алдаш оқибатида улар секин-аста ёлғончиликка ўрганиб боради. Қолаверса, ота-она фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи олдида субутсиз одамга айланади. Шундан кейин ота-онанинг фарзандига сўзиям ўтмайди. Бунга ўзлари сабабчи. Суяксиз тилдан чиққан ёлғон сўзлар, қуруқ ваъдалар оқибатида мурғак қалб соҳибларининг ота-оналарига ишончи қолмайди.
Ота-она фарзандига: “Тўғри юр”, “Ёлғон гапирма”, “Бировнинг ҳақидан қўрқ", деб насиҳат қилиб туриб, ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида ёлғон гапирса, оғиздан чиқаётган насиҳат ҳавога кетади, қилинган ваъзнинг фойдаси бўлмайди. Чунки бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига кўпроқ ишонади.
Бир кишини кўчада биров чақирибди. Ўғил уйга кириб, Отасини кимдир чақираётганини айтибди. Ота ўғлига тайинлабди:
–Дадам уйда йўқ, дегин.
Қалбига гард юқмаган фарзанд чиқиб айтибди:
— Дадам айтяпти, уйда ҳеч ким йўқ экан!...
Баъзи Ота-оналар фарзандлари одобсизлигидан хуноб бўладилар, тўғри йўлга сололмаётганларидан шикоят қиладилар. Аслида илгари фарзанд тарбиясига панжа ортидан қарашгани, алдашни, сўкишни, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмасликни уларга ўзлари сингдириб боришгани эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсусланишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг ўсишига новдалигидаёқ эътибор бериш керак эди. Агар боғбон (ота-она) ниҳолни яхши парвариш қилса, дарахт тўғри ўсади.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz

Показано 20 последних публикаций.