НЕГА АҲОЛИ ҚАТЛАМИНИНГ ЭМЛАНИШИ БИРМУНЧА СУСАЙДИ?
МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ
Ўзбекистонда COVID-19 эпидемияси бўйича фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.
Савол: Кейинги пайтларда мутахассислар томонидан тез-тез тилга олинаётган жамоавий иммунитет ҳақида тушунча берсангиз, бу нимани англатади?
Жавоб: Бу эпидемиологик тушунча бўлиб, у вақт ўтиши билан аҳолининг айрим қисмида маълум бир инфекцияга қарши иммунитет шаклланиб, касаллик тарқалишининг секинлашишига ёки умуман тўхташига олиб келувчи омил дея қараш мумкин.
Аксарият ҳолларда жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг маълум бир қисми касалликка чалинган бўлиши керак. Кўпгина олимлар коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60 фоизи касал бўлиши керак, деган фикрни олға сурмоқдалар. Бу хавотирли йўл ҳисобланиб, аҳолининг айнан шунча қисмини касалланишини кутиб ўтириш қанча-қанча умрларнинг бой берилишига олиб келиши мумкин. Шу боис ҳам аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет шаклланиши учун ушбу миқдордаги аҳолининг касалланишини кутиб ўтирмасдан, аксинча эмлаш тадбирлари орқали уларда иммунитетни пайдо қилиб, керакли миқдордаги жамоавий иммунитетнинг шаклланишига ҳаракат қилишимиз керак.
Савол: Республикада коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари қандай кетмоқда?
Жавоб: 2021 йилнинг 20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.
Умумий эмланганларнинг 266050 (58.0 фоиз) AstraZeneca 192505 (42.0 фоиз) ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилишган.
20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (3864 нафар),
Фарғона вилояти (3532 нафар),
Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
Наманган вилоятида 47 841 нафар,
Андижон вилоятида 46 639 нафар,
Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмади.
Савол: Нега эмлаш тадбирлари бошланган дастлабки кунларда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли кўпроқ эмланаётган эди, энди эса ушбу аҳоли қатламининг эмланиши бирмунча сусайди?
Жавоб: Хабарингиз бор, аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган қисми ва тиббиёт ходимлари юқори хавф ости гуруҳига мансуб деб белгиланган. Шу боис ҳам биринчи галда айнан уларни коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари билан қамраб олишга эътибор қаратилмоқда. Рўза кунлари бошлангунга қадар ҳақиқатдан ҳам 65 ёшдан катта бўлган аҳолининг эмланиш даражаси нисбатан юқори рақамларда бўлиб турди. Рўза кунлари ва рўза тутиш билан боғлиқ ҳолда ушбу ёш қатламининг коронавирусга қарши эмланиш даражаси бирмунча пасайди. Бироқ, ушбу аҳоли қатламининг эмланиши давом этмоқда. Бугунги кунга қадар эмланганларнинг қарийб 50 фоизи айнан шу ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келади. @sanepidxizmat