Аёл туғилди:
Ўғил эмас "Қиз" дедилар хомуш,
Нега хомуш… Отаси Ўғил кутганмуш!!!
Аёл улғайди:
Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!
Аёл севди:
Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йуқ қалби йўқ гўё….
Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бўл соқов
Сочинг супурги бўлсин, қулларинг косов!!!
Аёл фарзанд кўрди:
Мана сенга фарзанд номли бахт энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!
Аёл қайнона бўлди:
Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!
Аёл ўлди:
Дедилар: нега ташлаб кетдингиз Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.
Аёлни хаққи йўқ:
Ўқишга, севишга , ўзин дейишга хатто ажал етганда бир кун ўлишга....
⏳
@yangi_sherlar ⌛️ канали, сизлар учун махсус...
https://telegram.me/yangi_sherlar