Ёши бир жойга бориб қолган аёл, банкга кириб, хисоб рақамидан ўзига нақд 10$ пул ечиб беришларини сўради.
Банк ходими:
- Кечирасиз бизда, 100$ гача бўлган барча операциялар, фақат банкомат орқали амалга оширилади, деди. Аёл:
- Биринчидан мен банкоматдан фойдаланишни билмайман, иккинчидан у ерда навбат, бу ерга қараганда икки баробар кўп!, деб эътироз билдирди.
Шунга қарамай банк ходими аёлга:
- Кечирасиз, бизда шундай тартиб ўрнатилган, малол келмаса жойни бўшатсангиз, мен навбатда турган кейинги мижозга хизмат кўрсатсам, деб аёлга ёрдам беришдан бош тортди.
Шунда аёл:
- Унда хисоб рақамимдаги барча пулларни менга ечиб беринг!, деб талаб қилди.
Банк ходими бамайлихотир аёлнинг хисоб рақамини компьютерда очдию, ранги оқариб, каловсираб қолди:
- Кечирасиз хоним, хисобингизда 500 000$ дан ортиқ жамғармангиз бор экан, афсуски бизнинг банкда бунча миқдорда нақд пул йўқ, бизга ариза бериб 3-4 кунда келсангиз деди. Аёл:
- Қанча суммагача хозир сиздан нақдлаштирим мумкин?, деб сўради.
Банк ходими:
- 3000$ гача бемалол, деб жавоб берди. Аёл:
- Унда менга 2915$ пул ечиб беринг!
Банк ходими:
- Хўп бўлади!, деб югурганча аёлга талаб қилинган суммани тезда олиб келиб бердида:
- Хоним, яна бизга хизмат борми?, деди. Аёл бамайлихотир пулларни шошмасдан санаб чиқиб, ичидан битта 10$ лик купюрани олиб сумкасига солдида, қолган 2905$ пулни банк ходимига қайтариб:
- Ха, энди бу суммани мени хисоб рақамимга қўшиб қўйишингизни сўрайман, деди.
Қиссадан хисса:
- Айрим холларда, ахмоқхона қонунлар, қоидалар, чекловлар, тақиқлар ёки бошқа инсонларга ноқулайлик туғдирадиган хар-хил "система" ўрнатувчилар, кун келиб буларнинг хаммаси ўзларига қарши ишлаши мумкинлигини эсдан чиқармасинлар.
Чунки бундай шароитда яшаётган инсонлар:
- Бутун умр сиздакалар билан қандай муомала қилиш санъатини ўрганиб келганлар!
© Собир Шермухаммад
Yaqinlarizga yuboring va kanalimizga aʼzo boʻling👇👇👇
https://t.me/joinchat/VjrXG2pnaiGjHKt-